6-мавзу Канализация тармоқларининг бўйлама кесимини тузиш. Канализация тармоқларининг конструкциялаш


Download 0.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1588782
  1   2   3
Bog'liq
0axZ8iMcqCqqxPLlQJg8EF8IupuhGAeBt3bJgISd



6-мавзу 
Канализация тармоқларининг бўйлама кесимини тузиш. 
Канализация тармоқларининг конструкциялаш 
қоидалари.


Режа 
1. Оқова сув тармокларини буйлама кирким 
лойихасини тузиш. 
2. Кўча тармоғининг бошланғич чуқурлигини 
топиш 


Оқова сув тармокларини буйлама 
кирким лойихасини тузиш. 
Оқова сув тармокларининг буйлама шаклларини лойихалаш, бирлаштирадиган кудук ва 
камераларга кувурни улаш жойидаги сатх ва нишаблик, тармокни бошлангич жойлашиш 
чукурлиги деб аталадиган колекторни буйлама кемини тузишдан иборат. 
Тармокларнинг ёткизишни баландлик шаклларини лойихалашда шуларга интилиши, яъни 
узини – узи тозалш тезлигини албатта саклаш ва тармокда ката чукурлик булмаслиги керак. 
Дастлабки буйлама киркимда лойихаланиш лозим булган тармокларнинг ер сатхлари 
белгиланади. Киркимда режадаги хисобли нукталар, участка узунликлари табиий ва сунъий 
тусиклар курсатилади. Сунгра кувурларнинг бошлангич чукурлиги аникланиб, энг чукур ва 
энг узун коллектор танланади. 
Оқова сув тармокларини буйлама кирким лойихаси бошлангич чукурликларни, нишаблик, 
сатхларни кувурлар уланиш жойларини кудукларни, белгилаш ва аниклашдан иборат. 
Буйлама киркимгидравлик хисоблаш асосида чизилади. 
Буйлама киркимда факат хисобли нуктадаги кудуклар курсатилади. Хисобли нукталар, 
коллекторнинг сарф, нишаблик, диаметр узгарадиган жойлар хисобланади.


Буйлама кирким лойихасини тузишда окова сувлар таркибидаги муаллок моддалар чукмага 
тушмаслигини таъминлайдиган тезликлар кабул килинади. Тезлик борган сари усиб бориши 
лозим. Кувур нишабликларини имкони борича ер нишаблигига караб танлашади. Буйлама 
киркимда ернинг, кувурнинг сатх курсаткичлари, кувур материали ва асоси, тузилишлари, 
диаметр, нишаблик, оралик масофалар, тезлик, нисбий сатх ва бошка курсаткичлар 
келтирилади. 
Оқова сув тармокларини йуналиши тугри чизик буйлаб утказилади. Йуналиш, нишаблик ёки 
кувур диаметри узгарган жойларда ва ё коллекторлар уланган жойларда кудуклар 
урнатилади. Тугри йуналишдаги участкаларда диаметри 150 мм да хар 35 м да, 200-450 ммда 
хар 50 м да 500-600 мм да хар 75 м да, 700-900 мм да хар 100 м да кузатув кудуклари кузда 
тутилади. 
Йуналиш узгарганда бурилиш бурчаги 90
0
дан ошмаслиги шарт. Хар хил диаметрли 
кувурларни юкори кисм сатхлари буйлаб уланади. 
Ховли окова сув окизиш тармоги кесимининг куришдан асосий максад кувурларнинг 
жойлашув чукурлиги, белгилари ва окова сув окизиш тармогидаги кудуклари чукурлигини 
аниклашдан иборат. 
Ховли окова сув окизиш тармогининг кесими курилишида, олдиндан тайёрланган бош 
режадаги курсаткичлардан фойдаланилади. Кесимни куриш куйидаги тартибда бажарилади. 
Ховли окова сув окизиш тармогини гидравлик хисоблашлар натижаси асосида кесимини 
контурлари тузилади. Унга эса маълум маълумотлар ёзилади, яъни кудуклар тартиб раками, 
улар орасидаги масофа, кувурларнинг диаметри, ер сатхи юзасининг белгиси. 
Охирги участкадаги кудук шахар оқова сув оқизиш тармоги билан ховли канализация 
тармогини боглайди. Хар иккала кувурнинг диаметри бир хил булса сув сатхи буйича, шахар 
оқова сув оқизиш тармоги чукуррокда жойлашган булса шаршара куринишида урнатилади. 
Шаршара баландлиги 3 м гача олиниши мумкин. 


Қувурларнинг чуқурлиги тармоқларни бўйлама 
кесимини тузишда аниқланади. Қувурлар 
чуқурлиги маълум қийматдан ошиши ва камайиб 
кетиши жойнинг шароитига боғлиқ ҳолда 
ўрнатилган. Қувурларнинг минимал чуқурлиги 
қуйидаги уч шароитга асосланиб ўрнатилади: 
1. Қувурлар музлашини олдини олишга
2.Ташқи оғирликлар қувурларни бузушга олиб 
келишига йўл кўймасликка; 
3.Қўшни кварталлардан ва ён томонлардан 
келаётган тармоқларнинг қўшилишини 
таъминлашга. 


Оқова сувларнинг ҳарорати қишда ҳам 7-10

С дан кам бўлмайди. Амалда 
босимсиз қувурларни лойиҳалашда сопол, асбестоцемент, бетон ва 
темир бетон қувурлар қўлланилади. Шаҳар шароитида ва саноат 
корхоналарининг майдонларида ташқи оғирликлар қувурлар бузушини 
йўқотиш максадида қувурларнинг чуқурлиги, қувур юқорисигача 0.7 
метрдан кам бўлиши мумкин эмас ва қувурларнинг лоток тубигача 
бўлган минимал чуқурлиги қуйидагига тенг. 
h
1
= 0.7 + d 
Ёки 
h
min
= h
1
+ a; 
бу ерда: 
d - қувур диаметри 
а - қувурлар диаметрига боғлиқ қиймат бўлиб, d=500 мм гача бўлганда 
а=0.3м, d

500мм катта бўлганда а=0,5м олинади. 

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling