Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Download 80.06 Kb.
|
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2023 йилнинг 1 январига қадар муддатда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромадларнинг 10 фоизи миқдорида, давлат-хусусий шерикчилиги асосида ташкил қилинган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари учун эса — давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги битим имзоланган ойдан бошлаб ўн йил муддатга 5 фоиз миқдорида белгиланади; 2018 йилнинг 15 апрелидан бошлаб мактабгача таълим ташкилотларини кичик тадбиркорлик субъектлари жумласига киритиш учун уларнинг ўртача йиллик ходимлари чекланган сони 100 кишига етказилади; мазкур қарорнинг 9-бандида кўрсатилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг давлат-хусусий шерикчилиги шартлари асосида ташкил қилинган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу қарор билан тасдиқланган давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги низомда мактабгача таълим соҳасида белгиланган квоталар бўйича ота-оналар тўловининг имтиёзли миқдорларига асосан қабул қилинган тарбияланувчиларга таълим хизматлари кўрсатишдан олинган фойда (соф тушум) давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати мобайнида юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базадан ёки ягона солиқ тўлови бўйича солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланади. (10-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) 11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари: Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 1 сентябрига қадар муддатда бўш ётган давлат мулки объектлари, шунингдек, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши лозим бўлган давлат мактабгача таълим муассасаларининг ишлатилмаётган (корпусларини) хатловдан ўтказиб, уларнинг рўйхатини тузсинлар; ҳар йили 1 февралга қадар давлат-хусусий шерикчилиги шартларида мактабгача таълим нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ажратиб берилиши лозим бўлган ер майдонларини аниқлаб, ана шу ер майдонларининг тасдиқланган рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига тақдим этсинлар; Олдинги таҳрирга қаранг. маҳаллий бюджетларнинг маблағлари ҳисобига қурилаётган ва барпо этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергияси, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар билан) таъминласинлар; Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда қурилиш учун ер майдонларини танлаш ва ажратиш ҳамда турар-жой массивлари (комплекслари) қурилишини лойиҳалаштириш босқичида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари қурилиши учун жойларни назарда тутсинлар. (11-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) 12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин: махсус ҳисобварақ маблағларидан фойдаланиш тартиби; Олдинги таҳрирга қаранг. давлат-хусусий шерикчилиги шартлари асосида фаолият юритадиган мактабгача таълим ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби. (12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) 13. Қуйидагилар: а) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тузилмасида: Олдинги таҳрирга қаранг. давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси; (13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) давлат-хусусий шерикчилиги лойиҳалари мониторинги бўлими тузилсин; Олдинги таҳрирга қаранг. б) Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бошқармалари тузилмасида ходимларининг чекланган сони 2 нафаргача бўлган давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўлими тузилсин. (13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 07/18/3955/1978-сон) 14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 15. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда: бир ой муддатда Оилавий мактабгача таълим нодавлат муассасалари тўғрисидаги низомни; икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 16. Вазирлик ва идоралар ўзлари илгари қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. 17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин. Download 80.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling