1. Акционерлик жамияти ўз оддий акцияларини бирламчи бозорда жойлаштирмоқда


Download 239.33 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana09.06.2023
Hajmi239.33 Kb.
#1474188
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Жорий назорат 2 БХАТ



1-вариант. 
 
1. Акционерлик жамияти ўз оддий акцияларини бирламчи бозорда жойлаштирмоқда. 
Номинал баҳоси 500 сўм бўлган, 1400000 дона акцияларни жойлаштирмоқда. Оддий 
акцияларнинг 200000 донаси номинал баҳоси бўйича, 450000 донаси 510 сўмдан, 300000 
донаси 550 сўмдан, қолган 450000 донаси 540 сўмдан жойлаштирган. Ушбу хўжалик 
операциясини ҳисобда акс эттиринг.
 
2. Корхона 15 ноябрда америкадаги компаниядан $300000 ускуна сотиб олди. Тўлов 
15 февралда амалга оширилиши лозим. Корхонанинг молиявий йили календарь йили 
билан тўғри келади. Алмаштириш курслари қуйидагича: 
15 ноябрь
$1=2128,00 сўм 
31 декабрь
$1=2127,20 сўм 
15 февраль
$1=2130,20 сўм 
2-вариант. 
 
1. Хорижий инвестицияли қўшма корхона (ХИҚК) рўйхатга олинди. Устав 
капиталидаги улушлар 50/50, жами 50000 000 россия рубли эквивалентига тенг. Рўйхатга 
олиш санасида 1 россия рубли 50 сўмга, таъсис этувчилар устав капиталидаги 
улушларини нақд пул кўринишда киритганда курс 48 сўмга тенг. ХИҚКнинг хусусий 
капитали миқдорини аниқланг ва счетларда акс эттиринг ҳамда балансдаги кўринишини 
ҳам келтиринг. 
2. Корхона маҳсулот сотиш хажмидан 7% миқдорида соф фойда олди. Сотиш ҳажми 
500 000 000 сўмни ташкил қилади. Соф фойда миқдори қанча? 
 
3-вариант. 
1. МЧЖнинг устав капиталининг миқдори 60 000 000 сўмни ташкил қилади. Жорий 
йилда олинган солиқ тўлагунга қадар фойдаси 2 000 000 сўмни ташкил қилади. 
Корхонанинг резерв капиталига ажратмасини топинг ва тўғри бухгалтерия проводкасини 
беринг. 
 
2. Фойда солиғи тўлагунча даромад ҳисоб сиёсатига биноан - 290 минг сўмни 
ташкил қилади, ҳисобот даврида корхона 36000 сўм жарима, корхона соҳасига тўғри 
келмайдиган касблар бўйича кадрларни тайёрлаш харажатлари 650000 сўм, икки йил 
ишлатган асосий воситани сотишдан 500000 сўм зарар олган, ҳисоб сиёсатига биноан 
асосий воситалар бўйича 1500000 сўм, солиқ мақсадларида эса 1800000 сўм эскириш 
ҳисобланган. Фойда солиқ ставкаси - 8%га тенг. Вақтинчалик фарқларни ҳисобга олган 
ҳолда даромад солиғи суммасини аниқланг ва ҳисобда акс эттиринг. 

Download 239.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling