Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]


Download 38 Kb.
Sana20.01.2023
Hajmi38 Kb.
#1104053
Bog'liq
1. ПҚ-4752 16.06.2020



[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Республикада хизматлар соҳасининг тезкор ўсиш суръатларини таъминлаш, мазкур йўналишда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линиясини ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли даври билан 10 фоиз ставкада берилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 апрелдаги ПҚ-212-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 07/22/212/0324-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тижорат банклари томонидан кредитлар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига, айниқса маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш (молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун 14 фоиз ставкада 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 апрелдаги ПҚ-212-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 07/22/212/0324-сон)
мазкур қарорда назарда тутилган кредит линияси маблағларининг камида 20 фоизи аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4742-сон қарори билан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 67 та фаолият (ишлар ва хизматлар) турлари учун «Ҳар бир оила ― тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур қарорга мувофиқ жалб этилган ресурс маблағларининг муддатидан келиб чиқиб, аввал ажратилган кредитларнинг сўндирилган қисми ҳисобидан хизматлар соҳасидаги янги лойиҳаларни (молия соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ва хизматлар соҳасида айланма маблағларни тўлдириш ҳоллари бундан мустасно) молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 14 фоиз ставкада битта лойиҳа бўйича 2 миллиард сўмгача миқдорда кредитлар ажратилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-152-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Мазкур қарорга мувофиқ тижорат банкларига тақсимланган маблағлардан «Туронбанк» АТБга кредит ресурси сифатида қайта молиялаштирилган қисмининг 2021 йил 1 август ҳолатига қолдиқ қисми Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг банк устав капиталидаги улушини ошириш учун йўналтирилсин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 августдаги ПҚ-5207-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 07/21/5207/0750-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва қайтарилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 16 июнь,
ПҚ-4752-сон


(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 07/20/4752/0769-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 07/21/5207/0750-сон; 20.04.2022 й., 07/22/212/0324-сон, 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон)
Download 38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling