1. Акционерлик жамияти ўз оддий акцияларини бирламчи бозорда жойлаштирмоқда
Download 239.33 Kb. Pdf ko'rish
|
Жорий назорат 2 БХАТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18-вариант.
- 20-вариант.
- 21-вариант.
17-вариант.
1. Ходим 140 календар кунга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблаш учун вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги варақасини тақдим қилди. Ходимнинг бир кунлик ўртача даромади 14235,50 сўмни ташкил қилади. Ходимнинг меҳнат стажи 2 йил 3 ой. Ходимга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли тўланадиган нафақа миқдорини аниқланг ва бухгалтерия проводкасини беринг. 2. “Энерго” МЧЖдан истеъмол қилинган электр энергияси учун жорий ой учун счет олинди. Счет фактура суммаси кейинги ойнинг 15 санасида тўланади. Счет фактурага биноан электр энергияси учун 790000 сўм, ҚҚС 158000 сўм, жами тўлашга 948000 сўмни ташкил қилади. Корхона ягона солиқ тўловчиси ҳисобланади. Ушбу хўжалик операциясини ҳисобда акс эттиринг. 18-вариант. 1.Асосий воситалар тўғрисидаги счетнинг расшифровкасини тайёрланг. Асосий воситани ишлаб чиқариш мақсадларида ишлатилади. Ускунанинг дастлабки қиймати 25400000 сўм, жамғарилган эскириш суммаси 6096000 сўм, тугатиш қиймати 1000000 сўм, фойдали хизмат муддати 10 йил, қайта баҳолаш бўйича тузатишлар 304000 сўм. 2. Хўжалик юритувчи субъектнинг жорий ой учун молиявий натижаларни шакллантириш тартибини изоҳлаб беринг ва аниқланган сумма нима учун жорий йилнинг тақсимланмаган фойдасига олиб борилмайди 19-вариант. 1. Номоддий активлар тўғрисидаги счетнинг расшифровкасини тайёрланг. Номоддий актив маъмурий мақсадларида ишлатилади. Патентнинг дастлабки қиймати 2400000 сўм, жамғарилган эскириш суммаси 480000 сўм, тугитиш қиймати нол сўм, фойдали хизмат муддати 15 йил. 2. “Абдусалом” МЧЖга 15.09.2011 йилда имзоланган 26-шартномага биноан консалтинг хизмати кўрсатилди. Шартномага биноан хизмат ҳақи 1500000 сўм. Олдиндан шарнома асосида 25% аванс олинган. Хизмат белгиланган муддатда тўлиқ кўрсатилди. Олинган аванс оффестинг қилиниши лозим. Ушбу хўжалик операциясини ҳисобда акс эттиринг 20-вариант. 1.Асосий воситалар тўғрисидаги дастлабки маълумотларни киритинг. Мол етказиб берувчилардан сотиб олинган асосий воситанинг сотиш олиш қиймати 10000000 сўм, ҚҚС суммаси 2000000 сўм, ўрнатиш харажатлари: қурилиш материаллари 400000 сўм, ишчи ҳисобланган иш ҳақи харажати 250000 сўм, ягона ижтимоий тўлов суммаси 62500 сўм, фойдали хизмат муддати 10 йил, ускунаниниг тугатиш қиймати бошланғич қийматнинг 2% миқдорида, ишлаб чиқариш мақсадларида ишлатилади, эскириш тўғри чизиқли усулда ҳисобланади. 2. Корхона ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун 0,1 фоиз миқдорида пеня тўламоқда. Мажбурият суммаси 5000000 сўмни ташкил қилади, корхона ўз мажбуриятини 29 календар кун бажармади. Пеня миқдорини аниқланг ва бухгалтерия проводкасини беринг. 21-вариант. 1. Асосий воситалар тўғрисидаги дастлабки маълумотларни киритинг. Мол етказиб берувчилардан сотиб олинган асосий воситанинг сотиш олиш қиймати 3000000 сўм, компьютернинг фойдали хизмат муддати 5 йил, тугатиш қиймати нол сўм, маъмурий мақсадларида ишлатилади. 2. Мол етказиб берувчилардан қуйидаги ТМЗлар қабул қилинди. Товар номи Ўл.бирлиги Баҳоси, сўм Миқдори Суммаси, сўм Шампунь “Тимоте” дона 2000 200 400 000 Нам салфеткалар пачка 900 100 90 000 Атир совун пачка 1600 150 240 000 Хўжалик совуни дона 1000 200 200 000 Кир ювиш воситаси пачка 1500 120 180 000 жами 1 110 000 Ушбу товарларни кирим қилинг Download 239.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling