Ўзбекистонда давлат илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини Ўз-ўзини баҳолаш шакли


Институтнинг миллий тадқиқот тизимидаги долзарблиги


Download 85.38 Kb.
bet3/29
Sana11.03.2023
Hajmi85.38 Kb.
#1258319
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
жавоб саволномага (1)

2.2. Институтнинг миллий тадқиқот тизимидаги долзарблиги
1. Миллий даражада белгиланган устуворликлар ва стратегиялар билан ишингизнинг мувофиқлигини қисқача тавсифлаб беринг.
Тадқиқот устуворликлари - Инсон капиталини тўлақонли ривожлантириш, олий ва профессионал таълимнинг сифатини ошириш, меҳнат бозорининг ривожланиши тенденцияларини инобатга олган ҳолда, аҳолининг кенг қатламларини талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ҳамда малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш учун шарт-шароитларни яратиш мақсадида, шунингдек,
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишига мувофиқ.
Технология трансфери- меҳнат бозорининг ривожланиш тенденцияларини, унинг касбий-малака тузилмасини, меҳнат бозорининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш соҳасида:
кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш жараёнида иш билан банд аҳолининг таркибидаги миқдор ва сифат ўзгаришларини ҳисобга олиб, кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганади ва прогноз қилади;
бандлик даражаси ва тузилмасига таъсир қилувчи тенденциялар ва омилларни, меҳнат бозоридаги ўзгаришларни ўрганади;
инсон капитали, профессионал таълимни ва ходимларнинг малака даражаларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
меҳнат муносабатлари учун ижтимоий стандартлар ва меъёрларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
меҳнат ресурсларининг прогноз балансларини, демографик ривожланишнинг ўрта ва узоқ муддатли прогнозларини тайёрлайди;
иш билан таъминлашнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларини ижтимоий-иқтисодий баҳолаш бўйича услубий ёндашувларни ишлаб чиқади;
меҳнат ва аҳоли бандлиги соҳасидаги социологик тадқиқотларни, шунингдек, маҳаллий ва халқаро ташкилотлар буюртмаси билан бошқа дала тадқиқотларини ўтказади.
Таълим фаолияти- касбий малака, билим ва кўникмалар миллий тизимида ўрганишлар ўтказиш ва ўрганиш натижаларига мувофиқ такомиллаштириш ишларини ташкил этиш соҳасида:
меҳнат бозори мониторинги асосида тармоқларнинг малака ва билимларга бўлган эҳтиёжлари ва тенденцияларини ўрганади;
тармоқ малака доираларини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;
касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;
норасмий ва информал ўқитишнинг натижаларини тан олиш, валидация ва аккредитация (сертификатлаш) қилиш тизимини шакллантириш, шу жумладан малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини ташкил қилишда иштирок этади;
ёшларни касбга йўналтириш, профессиограмма ва ахборот материалларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этишда қатнашади.
Фан ва тегишли фаолиятни оммалаштириш (кенг омма учун) - фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказишда ва устувор йўналишларни шакллантиришда, инновацион лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек, аҳоли бандлиги, меҳнат муносабатлари, касбга тайёрлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаларида жаҳондаги замонавий тенденцияларни таҳлил қилишда иштирок этади;
аҳоли бандлигининг умумий кўрсаткичлари ва таркибини аниқлашга йўналтирилган амалий танланма ва ялпи (зарур ҳолларда) тадқиқотлар ўтказади ва ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси бўйича ва ҳудудлар кесимида иш билан бандлар ва ишсизларнинг ҳисоб-китоб миқдори тўғрисидаги ҳисоботларни шакллантиради;
ташқи ва ички меҳнат миграцияси жараёнларини ўрганади, меҳнат миграциясининг асосий тенденциялари ва йўналишларини, шунингдек, қайтиб келган меҳнат мигрантлари ижтимоий мослашуви хусусиятларини аниқлайди;
иш берувчилар ва ходимлар ўртасида меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича сўровномалар ўтказади ва уларга асосланиб, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш шароитида меҳнат муносабатларини тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш механизмларининг самарадорлигини ўрганади, хорижий мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, уларни такомиллаштириш ҳамда меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлиги билан алоқасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
2.3. Илмий-тадқиқот муассасасининг ўзига хослиги; мустақил муассаса сифатида тадқиқот олиб боришнинг асослилиги
(1) Ўзбекистон миллий контекстида сизнинг муассасангизнинг ўзига хослиги ва долзарблигини қисқача тушунтириб беринг.
Меҳнат институти- меҳнат бозорини, шу жумладан унинг касбий-малакавий тузилмасини мониторинг қилиш, баҳолаш ва стратегик режалаштириш тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётни рақамлаштириш ва янги прогрессив технологияларни ривожлантиришни инобатга олган ҳолда, малакали кадрларга бўлган жорий ва истиқболли эҳтиёжни қондиришга қаратилган;
касбий стандартлар, тармоқ малакалар доиралари ва малака талабларининг ишлаб чиқилиши ҳамда янгилаб борилишини ташкил этиш;
малака ва билимларни баҳолаш миллий тизимининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш;
касбий малака ва билимларнинг мослашувчан, изчил ва узлуксиз ривожланишини таъминлаш;
малака ва билимларни, нафақат шахс томонидан олинган таълим, балки унинг касбий тажрибаси, кўникмалари ҳамда шахсий ва ишбилармонлик хусусиятларини инобатга олган ҳолда тан олиш, валидация ва аккредитация (сертификация) қилишнинг мослашувчан, шаффоф ва холисона механизмларини жорий этиш;
иш берувчи талабларининг таълим дастурлари мазмуни билан ўзаро боғлиқлигини кучайтириш орқали таълимнинг сифатини ошириш мақсадида ташкил этилган

2.Мамлакатингиздаги университет ёки бошқа мавжуд тадқиқот муассасаси каби бошқа муассасаларда қандай топшириқлар ва тадқиқотлар олиб борилиши мумкин эмас?


Институт Республиқада қуйидаги йўналишларда фаолият олиб бориш учун ихтисослашган:
аҳоли бандлиги, шу жумладан, меҳнат миграцияси жараёнлари, меҳнат муносабатлари ва меҳнатга ҳақ тўлашни такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш;
меҳнат бозорининг ривожланиш тенденцияларини, унинг касбий-малака тузилмасини, меҳнат бозорининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш;
касбий малака, билим ва кўникмалар миллий тизимида ўрганишлар ўтказиш ва ўрганиш натижаларига мувофиқ тизимни такомиллаштириш ишларини ташкил этиш;
меҳнат муҳофазаси ва гигиенасини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш;
меҳнатни меъёрлаш масалалари бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этиш.

(3) Ташкилотингиз тури, мақсадларингиз ва тадқиқотингиз кўламини ҳисобга олган ҳолда, муассасангизнинг айрим давлат тадқиқот университетлари билан интеграция қилинмаслиги ёки шунга ўхшаш давлат тадқиқот институти билан бирлаштирилмаслиги учун асосли сабаб борми?


Институт меҳнат иқтисодиети соҳасига тегишли республиқанинг етакчи ОТМ ва илмий -тадқиқот муассасалари билан интеграциялашган.

Download 85.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling