А. Смит Ва Ҳозирги Замон
Download 20.97 Kb.
|
Смит Ва Ҳозирги Замон
Aim.uz А. Смит Ва Ҳозирги Замон А.Смит эркин рақобат давридаги Буюк Британиядаги иқтисодий сиёсатни асослашга катта эътибор берди. У ишлаб чиқарувчиларга иқтисодий эркинлик таъминлашни, давлатнинг иқтисодий ҳаётга аралашмаслигини талаб қиларди. Аммо мамлакатнинг мудофаа манфаатлари иқтисодиётдан устун ҳам бўлиши мумкин деган фикри ҳам бор, яъни бу баъзи пайтларда давлатнинг иқтисодга аралашуви зарур деганидир. Смит иқтисодиётда давлат секторининг самарасизлигини кўрсатиб, «хукумат ҳар доим ва истизносиз буюк исрофгарчидир» дейди. Шу сабабли давлатнинг фақат уч функцияси тан олинади: 1) ҳуқуқ -тартибот; 2) мамлакат ҳавфсизлигини таъминлаш; 3) жамиятга зарур бўлган (аммо хусусий сектор томонидан тўзилмаган) ижтимоий корхона ва муассасаларни таъминлаш. Умуман тўғри бўлган бу фикрлар, яъни давлатнинг иқтисодиётга аралишиш чегаралари кейинги пайтда қайта кўриб чиқилмоқда. У цех тартиб-қоидалари, эскирган қонунлар, корпорациялар ва савдо монополиялари имтиёзларига қарши чиқди, яъни ҳамма учун бир хил имкониятни ёклади. Ҳодисаларнинг стихияли боришини ва рақобатни ҳар қандай чеклаш иқтисодий ривожланишни албатта секинлаштиради. Аммо Смит давлатнинг айрим функцияларини ижобий баҳолади, масалан, мамлакат ички тартибини сақлаш, ташқи ҳарбий хавф-хатардан асрашни хўжалик ривожининг зарурий шартлари деб ҳисоблади. Давлат молиявий фаолиятига алоҳида аҳамият берилган. Смит ўз асарининг бешинчи, охирги китобини давлат бюджети ва давлат қарзларига бағишлаган. У фақат бутун жамият манфаатларига мос келадиган давлат ҳаражатларинигина қўллаб-қувватлади, «арзон давлат» тезисини илгари сурди. Смит замонавий давлатнинг солиқ сиёсатининг назарий асосларини яратди. Солиқлар фуқароларнинг кучи ва имкониятига мос келиши, ишга яроқли ҳар бир кишига алоҳида белгиланиши керак, солиқ имкони борича арзон, унинг шакли ва олиниш вақти эса тўловчи манфаатига мос келиши зарур (шу ғояларга тўла амал қилаётган давлатлар ривож топаётир). Саноатчилар манфаатларини ҳимоя қилган олим лендлордлар, яъни йирик ер эгаларига белгиланган солиқ иммунитетига (имтиёзга) қарши чиқди. Ер рентаси давлат солиғи қўйиладиган энг қулай объектдир. Смит фойдадан олинадиган солиқ самарасиз деган хулоса чиқарди. Корхона эгаси фойдани сақлаш учун ўз маҳсулотига юқори баҳо қуйиш билан солиқ оғирлигини истеъмолчи устига юклайди. У иш ҳақидан олинадиган солиқ ҳам маҳсулотга лойиқ эмас деб ҳисоблайди. Бу солиқни ҳам корхона эгаси тўлайди, чунки тирикчилик минимумини таъминлаши керак. Смит меркантилизмга, шу билан бирга савдодаги протекционизмга (давлат томонидан чеклашлар, солиқ, божхона ва бошқалар), ташқи савдодаги ҳар қандай чеклашларга қарши эди. Олимнинг сиёсати феодализм қолдиқларига катта зарба бўлди. Смит ночор аҳволга тушиб қолган иқтисодиётни ривожлантириш учун қуйидаги уч омилни кўрсатиб берган эди: 1) мамлакатда тинчлик, осойишталик бўлиши ва сақланиши; 2) меъёрдаги енгил солиқлар тизими; 3) давлат иқтисодиёт ишларига ҳадеб аралашавермаслиги зарур, иқтисодиёт табиий равишда амалга ошаверади. Бу қоидалар бизнинг мамлакат хўжалигига ҳам бевосита оид фикрлар ҳисобланади. А.Смит эркин савдо (инг. «free trade») концепциясини илгари сурди (Фритредерлик). Халқаро ташқи савдода қайси маҳсулотларни чиқариш (экспорт) ва келтириш (импорт) масаласи қўйилади. Агар бирор бир давлат бизни биз ишлаб чиқара оладиганга қараганда нисбатан арзонроқ товар билан таъминлай олса, уни сотиб олиш анча қулайроқдир, унинг ўрнига баъзи соҳалардаги афзалликка эга бўлган товарни чиқариш яхши натижа беради. Бу ҳолат А.Смитнинг мутлақ афзаллик принципи асосида ётади. Бунда табиий шароит, иқлим, ер-сув, қазилма бойликлар кўзда тутилади. Aim.uz Download 20.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling