К амтарин олим


Download 14.86 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi14.86 Kb.
#1592033
TuriМонография
Bog'liq
Эргаш Ғозиев


К амтарин олим
2019 йил декабрь ойида таянч докторант сифатида “Психология” кафедрасига келганимда, кафедранинг тўрида ўтирган сочлари оқарган, кафедрадаги профессор-ўқитувчилар билан сухбатлашиб, маслаҳатлар бераётган нуроний инсон психология фанлари доктори, профессор Эргаш Ғозиев эканлигини билганман.
Профессор Эргаш Ғозиевни яратган ўқув қўлланмалари, дарсликлари, монографиялари орқали ғойибона танирдим. Ўша куни эса кўз ўнгимда психология фанининг тирик афсонаси турарди. Табиийки, ёнларига боргим, суҳбатларини олгим келди. Лекин, ўша куни фақат салом бера олдим ҳалос....
2020 йил феврал ойи бошларида илмий раҳбарим профессор Руҳиева Холида Арипжановна домла билан қандайдир мавзуда суҳбатлашиб ўтиришарди. Устоз мени ёнларига чақирдиларда Эргаш Ғозиевга таништирдилар. Салом-аликдан сўнг домла илмий тадқиқот мавзуимни сўрадилар. Тадқиқотни амалга ошириш методлари бўйича кўрсатмалар бердилар.
Эргаш Ғозиев тимсолида мен ҳеч кимдан ўз маслаҳатларини аямайдиган фидоий устозни кўрганман.
Бир куни салом-аликдан сўнг, домла илмий тадқиқот ишларимни қандай кетаётганлиги ҳақида сўрадилар сўнг ўз муаллифлигидаги “Психология методологияси” китобини олдиларда биринчи вароғига “КИТОБСЕВАР ҚИЗИМГА ИЖОДИЙ МУВАФФАҚИЯТ ТИЛАБ” муаллифдан деб ёзиб, ўз дасхатларини қўйиб бердилар. Хурсандчиликдан бошим осмонга етди. Ушбк дасхатли китобни кутубхонамдаги энг қадрли адабиётлар қаторида сақлайман.
Мен Эргаш Ғозиев билан уч мартагина гаплашиш шарафига муяссар бўлганман ҳалос. Эргаш Ғозиев номи илм ахли орасида янграганда кўз олдимга фидоий, ҳар доим ҳаммани қўллаб-қувватлашга тайёр, маслаҳатгўй ва энг муҳими ўта камтарин инсон гавдаланади.
Эргаш Ғозиев номи илм аҳли, шогирдлари, Психология ихлосмандлари юрагида мангу яшайди!

Х.Х.Салаҳидинова


“Психология” йўналиши 2-курс таянч докторанти.
Download 14.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling