Ё ш д а таниқли олим, устоз, профессор


Download 122.72 Kb.
Sana28.02.2023
Hajmi122.72 Kb.
#1235758
Bog'liq
Хонкелдиев 85 ёшda


ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ АЪЛОЧИСИ, ГИМНАСТИКА СПОРТ УСТАСИ, ХАЛҚАРО ТОИФАДАГИ ҲАКАМ, ПЕДАГОГИКА ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, ПРОФЕССОР
ШЕР ХАКИМОВИЧ ХОНКЕЛЬДИЕВ




Ё Ш Д А

Таниқли олим, устоз, профессор Шер Хакимович Хонкельдиев А.Қодирий номидаги Жиззах Давлат Педагогика университети, Жисмоний маданият факультет жамоаси қутлуғ 85 ёшлик юбилейи билан чин қалбдан табриклайди!

Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси, гимнастика спорт устаси, халқаро тоифадаги ҳакам, педагогика фанлари доктори, профессор Шер Хакимович ўзининг 85 ёшини қаршиламоқда.
Устозимиз Шер Ҳакимович ҳаёти, уни фаолияти ҳақида, айтамиз десак ёзишга, айтишга арзигулик нарсалар етарли. У ўз олдига қўйган улкан мақсадларига эришмоқ учун ҳар бир кун, ҳар бир лаҳзадан унумли фойдаланиб яшамоқда. Бу тиним билмай беҳаловат яшаш дегани. Зеро инсон беҳаловатлик ичида ҳаловат топади, машаққатларни енгиб ўтсагина бахт саодат унга эргашади деб ёзади доноларимиз.
Ш.Ханкельдлиев кўп йиллик илмий-педагогик фаолияти, таълим соҳасида малакали мутахассис ва спортчиларни етиштиришдаги қўшган улкан хиссаси ва жамоат ишларида фаоллиги учун “Жисмоний маданият ва спорт аълочиси” кўкрак нишони, Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси, Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан фахрий ёрлиғи билан тақдирланган. 1990 йилда эса биринчилар қатори ФарДУда хизмат кўрсатган профессор фахрий унвонига сазовор бўлган.
Шер Ҳакимович таваллудининг 85 йиллиги, педагогик фаолиятининг 60 йиллигини нишонлаётган, педагогика фанлари доктори, профессор Ханкельдиев Шер Хакимович республика Олий таълим муассасаларида “Жисмоний маданият назарияси ва методикаси” “Спорт машғулотлари назарияси ва методикаси” фанларини ўқитилашида, услубий таъминотида ўзининг катта ҳиссаси эътиборга лойиқ даражада.
Таниқли олим, ёшларнинг севимли устози, оиласи ва дўстларига садоқатли ғамхўр инсон Шер Хакимович Хонкельдиевни қутлуғ ёши билан А.Қодирий номидаги Жиззах Давлат Педагогика универститети, Жисмоний маданият факультети профессор-ўқитувчилари жамоаси табриклайди. Устозга Оллох берган умрни яхши яшашига ва илмий-педагогик фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаймиз.


ҲУРМАТ БИЛАН, А.ҚОДИРИЙ НОМИДАГИ ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ, ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ФАКУЛЬТЕТ ЖАМОАСИ!
Download 122.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling