1-мавзу: Тарбиячи ва унинг жамиятда тутган ўрни


Download 0.51 Mb.
bet1/5
Sana21.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1369914
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3.1-Презентация Мавзу


1-МАВЗУ: Тарбиячи ва унинг жамиятда тутган ўрни.
РЕЖА:
1.Тарбиячи ва унинг жамиятда тутган ўрни.
2.Тарбиячи шахсига қўйиладиган талаблар
3.Педагог олимларнинг тарбиячи шахси тўғрисидаги фикрлари.
Замонавий тарбиячи қандай бўлиши керак?
1992 йил 1-октябр мураббийлар куни
Таълим сўз ва ўрганиш билан, тарбия эса амалий иш, тажриба билан амалга оширилади, ҳар иккаласи бирлашса, етуклик намоён бўлади (Фаробий)
Тарбия мақсадини амалга ошириш учун бола хулқидаги ижобий сифатларга суяниб иш кўрадилар.
Тарбияда ўқувчининг ёш ва алоҳида хусусиятларини ҳисобга олиш
«Методист ўқитувчи», «катта ўқитувчи», «Методист - тарбиячи», «Халқ маорифи аълочиси» ва шу каби шарафли унвонлар билан тақдирланадилар
Биринчи Президентимиз И. А. Каримов ўзининг “Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати” номли рисоласида шундай ёзади:
Тарбиячи — устоз бўлиш учун бошқаларнинг ақл-идрокини ўстириш, маърифат зиёсидан баҳраманд қилиш, ҳақиқий ватанпарвар, ҳақиқий фуқаро этиб етиштириш учун, энг аввало, тарбиячининг ўзи ана шундай юксак талабларга жавоб бериши, ана шундай буюк фазилатларга эга бўлиши керак”.
Демак, бола шахсини шакллантиришда тарбиячи алоҳида аҳамият касб этади.
Тарбиячи таълим-тарбия жараёнида самарали шакл, метод ва воситаларидан унумли фойдалана олиш имкониятига эга бўлиши керак.
Тарбиячи юксак даражадаги педагогик маҳоратга, чунончи коммуникативлик лаёқатига эга бўлиш, педагогик техника, нутқ, юз, қўл, оёқ ва гавда ҳаракатлари, мимика, жест, пантомимика) қонуниятларини чуқур ўзлаштириб олиш лозим.
Тарбиячи болаларни кузата оладиган, уларни хулқи, хатти-ҳаракати сабабларини тўғри таҳлил қилиб, унга таъсир этувчи воситаларни қўллай оладиган бўлиши керак.
Ёш авлодни керакли билим, малака, кўникмалардан хабардор қилиш учун тарбиячи нутқ маданиятига эга бўлиши ва унинг нутқи қуйидаги хусусиятларда акс эттира олиши керак.
• Нутқнинг аниқлиги.
• Нутқнинг иродавийлиги.
• Нутқнинг софлиги (унинг турли шева сўзларидан холи бўлиб), фақат
адабий тилда ифода этиш, жаргон (муайян касб ёки соҳа мутахассисларга хос сўзлар), варваризм (муайян миллат тилида баён этиладиган нутққа ўзга миллатларга хос сўзларнинг ўринсиз қўлланилиши), вульгаризм (ҳаракат қилиш, сўкишда қўлланиладиган сўзлар) ҳамда концеляризм (ўринли бўлмаган вазиятларда расмий нутқда сўзлаш) сўзларидан холи бўлиши ва педагогнинг нутқи содда, равон ва тушунарли бўлиши керак.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling