Xii-мавзу: Миллий ва диний =адриятларнинг тикланиши


Download 61 Kb.
Sana18.12.2022
Hajmi61 Kb.
#1031830
Bog'liq
Миллий ва диний қадриятларнинг тикланиши. Давлат билан диний ташкилотлар ўртасидаги муносабат


Миллий ва диний қадриятларнинг тикланиши. Давлат билан диний ташкилотлар ўртасидаги муносабат
Режа:



  1. Миллий мадиний қадриятларни тикланиши. Уларнинг жамиятни маънавий , рухий , аҳлокий покланишидаги ўрни.

  2. Диний қадриятлар маърифий -маданий,маънавий,тарихий қадриятлар силсиласининг муайян бир бўғими сифатида.

  3. Дунёвий давлат ва дин. Дин ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабат. Диний экстримизм ва фундаментализм хавфи.

  4. Ўзбек халқининг инсонпарварлик ва миллий қадриятлари, кишиларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, юксак аҳлоқийлик руҳида тарбиялашда миллий қадриятларнинг аҳамияти.

  5. Адабиётлар.

Демократик жамият қуриш жараёнида жамият маънавий юксалишини муҳим омилларидан бири бўлган қадриятларга эътибор ортиб бормоқда. Шунингдек, Ўзбекистонда халқ тараққиётида муҳим ўрин эгаллаган қадриятларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш, унутишга мажбур этилганларини қайта тиклаш масаласига ҳам эътибор билан қарамокда. Қадрият атамаси арабча «Кадр» сўзидан олинган бўлиб бирор бирнарса ва ҳодисанинг жамиятда, кишилар ўртасидаги аҳамиятини ифода этиш учун кулланилади.


Ўтмишдан биз ҳамма нарсани ўзича қабул қила олмаймиз. Ҳар қандай мерос, у қанчалик мафтункор бўлмасин, янги давр учун ўз ўзидан хизмат қила олмайди. У ҳамиша чуқур танқидий тахлилга, ижодий бойитилишига, ривожлантиришга муҳтож бўлади. Бу вазият бевосита қадриятларга ҳам тегишлидир. Бизни қуршаб олган оламдаги нарса-ҳодисалар - муайян ғоялар, хис ва туйғулар, кайфиятлар, ижтимоий тажрибаларнинг шахс, синф, гуруҳ, миллат, умуман жамият учун ижобий ёки салбий аҳамиятини кўрсатувчи фалсафий тушунчадир.
Аҳамияти катта бу нарса ва ҳодисалар - ғоя, хис-туйғу, кайфиятлар, ижтимоий тажрибалар ўз хиссалари билан эмас, балки уларнинг инсоний фаолият, марифаат ва эҳтиёжлар, ижтимоий муносабатлар соҳасига жалб қилинганлиги, ундаги ўрни билан белгиланади. Аҳлоқий тамойиллар ва қоидалар, орзу умидлар, йўл—йўриқлар ва мақсадларда ифодаланган нарса ҳодисаларга - баҳо бериш мезони ва усуллари ҳам қадриятдир. Қадриятлар оддий, ижтимоий - сиёсий ва маънавий ҳамда ижобий ва салбий туркумларга бўлинади. Ҳар бир миллат, ижтимоий гуруҳ, шунингдек, ҳар бир тарихий давр яхшилик , адолат, эркинлик ва шу каби қадриятлар ҳақида ўз тасаввурларини яратади. Шу билан бирга , умуминсоний қадриятлар (муайян аҳлоқ қоидалари, маданий мерослар, мумтоз санъат ва адабий асарлар) ҳам мавжудки, уларсиз инсон камолотига етиша олмайди.
Демак, қадриятлар муайян моддий нарсалар ва маданий маънавий руҳий ҳодисаларнинг ўзига хос хусусиятлари эмас, балки уларнинг инсон, жамият ҳаётида тутган ўрнини, аҳамиятини ифодалайди. Айрим тадқиқодчилар, уламолар, файласуфлар, адабиётчилар, тарихчилар дин билан боғлиқ қадриятларни диний ғоялар, ақидалар, хис-туйғулар ва маросимларнинг ўзидан излайдилар. Дунёвий илм нуқтаи назаридан биз бундай фикр мулоҳазаларга қўшила олмаймиз.
Юқорига
Ўзбекистон халқлари ўзларининг қадимий ва ижобий қадрятларга бой тарихида кўпгина динларга ҳурмат билан қараганлар ва ўз даврларига мансуб илғор ижобий қадрятларни шакллантириш борасида улардан унумли фойдалана билганлар
Ижобий қадриятлар юзага келиш жараёнида диний ғоялар, маросимлар, ибодатлар муҳим омил бўлиб хизмат қилган. Фикримизча, дин, хусусан, ислом билан боғлқк қадриятдарни ўрганиш билан чекланиб қолиш етарли эмас. Айни замонда, дин билан боғлиқ қадриятларни ўрганиш динпарастлик билан боғланмаслиги лозим. Динпарастлик ҳеч қаерда, ҳеч қачон ижобий қадрият ҳисобланмаган. Аксинча, ҳамма динларга ҳурмат билан қараш, уларни ҳақорат қилмаслик, ҳамма динларга ижобий муносабатда бўлиш муҳим ижобий қадриятлардан бири бўлган. Қолаверса, Ўзбекистон халқлари тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлган ва нисбатан узоқ тарихий даврларда мавжуд бўлган Зардуштийлик, Буддавийлик, Исовийлик динларининг тарихини ўрганмасдан туриб, Ислом дини тарихининг ўзини ҳар томонлама билиш мумкин эмас.
Эрамиздан аввалги ХVI - XIV асрларда вужудга келган вато Ислом кириб келгунча қадар мавжуд бўлган Зардуштийликда меҳнатсеварлик, рухий покланиш, эзгулик, ватанпарварлик, яхшилик каби фазилатлар билан боғлиқ қадриятлар улуғланган. Меҳнат аҳлоқий соғломлик, эзгулик манбаи деб билинган. Бу диннинг муқаддас китоби бўлмиш «Авесто»да маьнавий-аҳлокий баркамол одам, эзгуликни барқарор қила оладиган, адолатпарвар инсонни шакллантириш ғояси марказий ўринни эгаллайди. Жумладан, бу муқаддас китобда қуйидаги сўзлар мавжуд:» Олам гўзаллиги деҳкондан, кимки ерга уруғ қадабди, у одамийликка иймон келтиради, ягона шу йўлгина ҳақиқат бўлиб қолгани саробдир» Бу динда иймон масаласи ҳам катта ўрин олган ва кейинчалик бу ғоя бошқа динларга самарали таъсир кўрсатган. Иймонли бўлишнинг асосий шарти яхши ният қилиш, яхши, ширин сўзлар айтиш ва адолатпарвар бўлишдир. Бу динда муайян сўзлар, маросимлар орқали покланиш масаласига, умуман рухий покланишга катта эьтибор берилган.
Ўзбекистон халқлари маьнавий-маданий, аҳлоқий қадриятлар яратиш борасида эрамиздан аввалги IV асрда вужудга келган, Кушон империяси даврида ҳукмрон, давлат дини бўлган буддавийлик динидан ҳам муҳим бир омил сифатида фойдаланганлар. Тарих бу таълимотни ривожлантирган 20 дан ортиқ Туронлик авлиё ҳакимлар ва файласуф олимлар, улар таржима қилган, шарҳлаган ва ўзлари ёзган буддавийлик асослари ва маросимлари ҳакидаги асарларнинг номларини бизгача сақлаб қолган. Кейинчалик бу асарлар, ғоялар, айрим маросимлар ислом дини билан боғлиқ тариқатчилик ҳаракатларининг шаклланишига катта таъсир кўрсатган.
Юқорига
Кейинги йилларда тариқатчилик ҳаракати, суфизм ғоялари билан узвий боғлиқ бўлган тасаввуфни ўрганишга ва ундан маънавий-аҳлоқий қадриятларимизни қайта тиклаш учун фойдаланишга катта эътибор бермоқдалар. Бу ерда шуни айтиш керакки, зардуштийлик ва буддавийликни билмай туриб, тасаввуфни ҳам тўла ўрганиш мумкин эмас. Хусусан, буддизм рухий камолотнинг кушандаси бўлмиш нафс балосига қарши курашга, тафаккурни улуғлашга катта эътибор берган, тафаккур бу абадий камолот йўлидир, мулохазасизлик- ўлим йўлидир. Тафаккури бедор одам ҳеч қачон ўлмайди, енгил ўйлайдиган жоҳил киши ўлик кабидир. Ўзинг-ўзингни ўйғот, шунда хифзу-ҳимоя топасан ва бардам идрок билан юриб, албатта бахтли бўласан.
Мамлакатимизда Мустақилликнинг қўлга киритилиши, марксча-ленинча мафкура якка ҳокимлигининг тугатилиши, фикрлаш ва виждон эркинлигининг тўла қарор топиши натижасида динларга, хусусан, Ислом динига муносабат тубдан ўзгаради. Чунончи, дунёвий мақсадлар йўлида динга қарши курашларга, ҳакорат қилишларига бутунлай барҳам берилди. Унинг ўрнига динга илмий ендаҳув, ҳурмат қилишлар кқрор топмоқда. Бу ҳам демократик жамият қуришнинг муҳим талабларидан биридир. Динга бўлган муносабатимизнинг тубдан ўзгаришига КПСС якка ҳокимлигини тугатилиши, Мустақил мамлакатимизда давлатнинг белгиловчи, виждон эркинлиги талабларидан келиб чиққан янги қонунчиликни қарор топиши сабаб бўлди.
Бинобарин, динга, хусусан, исломга бўлган муносабатларимизни қарор топиши унинг тарихимизда тутган ўрни ва аҳамиятини илмий нуқтаи назардан билишга имкон яратади. Тарих шундан далолат берадики, Ўзбекистон халқлари ислом билан боғлиқ фалсафий билимлар, илохиётчиликка оид қарашлар, хуқуқшуносликка оид таълимотларнинг, амалдаги ривожланишига муносиб хисса қўшган кўплаб буюк аждодларига ҳам эгадирлар. Буюк алломаларимизнинг маънавий-аҳлокий, фалсафий қадриятларни яратиш борасидаги хизматлари алоҳида аҳамият касб этади. Бунга Фаробийнинг бахт ҳакидаги фалсафий қарашлари, Берунийнинг динлар тарихига оид фикрлари, Ал-Бухорий ва Ат-Термизийларнинг тўплаган ҳадислари, Бурхониддин Марғилонийнинг «Ҳидоя» асари, Алишер Навоийнинг адабий ижоди ва айниқса, буюк шахслар ҳаётига бағишланган махсус рисоласи, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Абдуҳолик Гиждувоний, Боховуддин Нақшбанд кабиларни ҳаёти ва тариқатчилик, суфизм ғояарини яратиш борасидаги буюк хизматлари мисол бўла олади. Улар диндан шахсий мақсадлар йўлида фойдаланишларни қатьий қоралаганлар. Шуни айтиш керакки, исломни буюк динга айлантирган, уни маьнавий-аҳлокий, фалсафий, умуминсоний қадриятлар билан бойитишда юқорида айтиб ўтган алломаларимизни бутун ислом олами тан олган.
Бизнинг ўзимиз ҳам эндигина ана шу жараённи ўрганиш имкониятига эга бўлдик. Ўзбекистон халқларининг деярли XIII асрлик тарихи ислом дини билан боғлиқ. Бу даврлар ижтимоий иқтисодий, сиёсий, маънавий, маданий юксалишларининг ҳам нисбатан орқага кетишларнинг ҳам шоҳиди бўлди. Чунончи, IX аср охиридан XIII асрнинг бошларига қадар , шунингдек, Темур ва темурийлар даврида Ўзбекистон халқлари ўзларининг маънавий-маданий тарихида муҳим ва оламшумул ютуқларни қўлга киритди. Бу ютуқларнинг бош сабабларидан бири мустақиллик ва ижтимоий - сиёсий барқарорликнинг ҳукмрон бўлганлигидир.
Ўзбекистон худудида ислом ҳукмрон динга айланган даврданоқ уни ўз даврининг илғор қарашлари билан бойитишга, замон талабларига жавоб бермайдиган унсурлардан халос қилишга, айниқса, ислом дини орқали инсон ақли ва заковатини пешлашга интилганлар. Бундай уринишлар ҳамма вақт, ҳамма ерда динпарастларга, такаббур ва жоҳил руҳонийларга хуш келмаган. Ана шу даврларда иймон ва ирода эркинликларини тараннум қилувчи, ҳозирги кунда ҳам аҳамиятини йуқотмаган исломий билимлар вужудга келди.
Одамлар онгида мустақиллик, маънавий ва аҳлокий қадриятларни ривожлантириш, халқнинг миллий рухини уйғотиш ва тиклаш жамиятнинг барқарор ривожланишининг муҳим шарти ва кафолатидир.

АДАБИЁТЛАР :

  1. Каримов И.А Ўзбекистон : Миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т. « Ўзбекистон. 1993 «

  2. Каримов И.А Биздан озод ва обод ватан қолсин. Т. Ўзбекистон. 1994

  3. Каримов И.А Истиқлол ва маънавият . Т. Ўзбекистон. 1994

  4. Жалолов .А Мустақиллик масьулияти. Т. Ўзбекистон.1996

  5. Комилов.М Тасаввуф. Т. Ёзувчи 1996

  6. Чориев.А Миллий истиқлол мафкураси ва унинг асосий хусусиятлари. Т. Мулоқот 1996 № 4

Download 61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling