10 Маъруза. Ишлаб чикариш корхоналарида бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш ва махсус текшириш
Download 30.85 Kb.
|
10-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Ташкилий сабаблар
- . 2. Техник сабаблар
2. Монографик усул. Бу усул бахтсиз ходиса юз берган айрим цех, участка ёки корхона булимларини хар томонлама чукур урганишга асосланган. Асосий дикқат-эътибор технологик жараёнларнинг чекланишига, ишлаб чикаришнинг хавфли лаҳзаларига ва санитария-гигиеник меҳнат шароитига каратилади. Бу корхонада руй берган бахтсиз ҳодисалар, авариялар, касб касалликларининг келиб чикиш сабаблари аникланади. Корхонада келиб чикиши мумкин булган бахтсиз ходисаларни аниклаш имконини беради. Бу маълумотлар курилаётган ёки лойиҳаланаётган ухшаш корхоналарда айнан худди шундай бахтсиз ходисалар келиб чикмаслиги учун огоҳлантириш ва жараёнларни ўзгартириш, мукаммалаштириш чора-тадбирларини куришда катта аҳамиятга эга. 3.3. Жарохатланиш сабабларини урганиш Руйхатга ва хисобга олиш бахтсиз ходисаларнинг сабабларини аниклаш имконини бермайди, факат бахтсиз ходиса содир булиш сабабларини аниклаш учун материал булади холос. Ишчининг иш шароитида ишлаш фаолиятини урганиш унинг ишлаш кобилияти билан иш вакти уртасида богланиш борлигини аниклаш имконини беради. 1. Ташкилий сабаблар. Саноат корхоналарида лойихалаш вактида йул куйилган хатолар, ишчи ва хизматчиларни хавфсиз ишлаш усулларига ургатилмаганлиги, йурикномалар нотуфи угказилганлиги, ишчилар меҳнатидан мутахассислиги буйича фойдаланмаслик, хавфсиз мехнат килиш техник назоратининг йуклиги, нотугри тартиб буйича иш олиб бориш, ишчиларнинг узаро келишмасдан иш олиб боришлари, ускуна-мосламаларни урнатишда лойихд талабидан четга чикиш, технологик жараёнларнинг ҳамда мехнат килиш ва дам олиш тартибларининг бузилиши, иш жойларини нотугри режалаш, корхона майдони ва юзасида йулка ва утиш жойларини нотугри жойлаштириш, иш жойларини нотугри ташкил килиш, нобоб иш куролларидан фойдаланиш, шахсий мухофаза воситалари ва аслахаларининг иш шароитга тугри келмаслиги, тусикларнинг йукдиги, хавф хакида огохантирувчи белгиларнинг булмаслиги ташкилий сабабларга мисол булади. 2. Техник сабаблар. Дастгохлаp, иш куроллари, ёрдамчи воситалар, харакатланувчи ва юк кутарувчи кисмларнинг камчиликлари, ускуна мосламалари айрим кисмларининг синиб ёки узилиб кетиши, технологик жараёнларнинг номукаммаллиги, тусик курилмалари ва ҳимояловчи воситаларнинг пухта булмаганлиги ва бошкалар техник сабабларга мисол булади. Download 30.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling