10 Маъруза. Ишлаб чикариш корхоналарида бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш ва махсус текшириш


Download 30.85 Kb.
bet1/5
Sana16.03.2023
Hajmi30.85 Kb.
#1272855
  1   2   3   4   5
Bog'liq
10-маъруза


10 Маъруза. ИШЛАБ ЧИКАРИШ КОРХОНАЛАРИДА БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА МАХСУС ТЕКШИРИШ
Жарохатланиш, бахтсиз ҳодиса ва касб касалликлари ҳақида тушунча. Саноат корхоналарида хавфсизлик техникаси, саноат санитарияси ва ёнгин хавфсизлиги қоида, норма ва йуриқномаларига риоя килмаслик жароҳатланишга, заҳарланишга ва касб касалликларига олиб келиши мумкин. Инсон танасининг тери ёки айрим қисмларига ташқи механик, кимёвий, иссиқлик ва электр таъсири натижаси шикастланиш деб тушунилади. Урилиш натижасида лат ейиш терининг кесилиши, суяк синиши ва чиқиши, куйиш, совуқ уриши, электр токи уриши ва инсон хаёти фаолияти бузилишига олиб келадиган бошка чекланишлар жароҳатланишга мисол бўлади. Жароҳатланишни бахтсиз ҳодиса деб хам юритилади ва уч турга булиб каралади хамда бахоланади: 1. Ишлаб чикаришда, иш жойида жароҳатланиш. 2. Иш билан богланган, лекин ишлаб чикариш билан богланмаган. 3. Ишлаб чикариш ва иш билан богланмаган жарохатланиш. Биринчи турдаги жарохатланишга ишчининг маъмурият томонидан буюрилган ишни бажариши давомида, иш жойида, цехда, корхона майдонида, юк ортиш ва тушириш ёки юкларни бошка жойга кучириш вактида олган жароҳати киради. Иккинчи турдаги жарохатланишга ишчининг ишхона транспорт воситаларида, ишга бориб келиши вактида, командировка вактида, корхона маъмурияти топшириги билан бошка жойларда ишларни бажарганда олган жарохати киради. Учинчи турдаги жарохатланишга маиший холатларда, маст булиш натижасида, давлат мулкини угирлаш вактида, уй шароитида вужудга келган жарохатланишлар киради. Биринчи икки турдаги бахтсиз ҳодиса — жароҳатланишга, агар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлса, маъмурият жавобгар ҳисобланади ва жароҳатланиш вақтида йуқотилган иш кунлари учун ҳақ тўланади. Агар жароҳатланиш ишчининг меҳнатни муҳофаза қилиш коида ва нормаларига амал килмаслиги натижасида келиб чиккан булса, унда ишчи маъмурият ходими билан бирга жавобгар хисобланади. Моддий тўлов микдори маъмурият ходими ва ишчининг айбдорлик даражасига караб белгиланади. Саноат санитарияси нормаларининг бузилиши натижасида ишлаб чиқариш зоналаридан ажралиб чиққан зарарли омиллар таъсирида ишчи заҳарланиши ёки касб касаллигига чалиниши мумкин. Касбий захарланиш бир смена давомида юз берса, уни уткир захарланиш дейилади. Агар одам танасида узок муддат давомида захарли моддалар йигилса, уни сурункали захарланиш дейилади ва у келажакда касб касалликларига олиб келади. Ишлаб чиқаришда жароҳатланиш, заҳарланишнинг содир бўлишига ёки касб касаллигининг келиб чиқишига саноат корхоналарида йўл қўйилган ташкилий ва техник хатолар натижаси деб қаралади. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш корхоналарида юз берган ҳар кандай бахтсиз ҳодиса ҳар томонлама текширилади ва ҳисобга олинади. Текшириш ва ҳисобга олиш натижалари бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши сабабларини аниқлаб, келажакда жароҳатланиш, касалланишнинг қайтарилмаслиги учун зарур бўлган чора-тадбирларни куриш имкониятини яратади. Бахтсиз ҳодиса иш бошланишидан олдин, иш давомида, ишдан кейин, иш жойида, корхона майдонида, маъмурият топшириги билан корхона майдонидан четда юз берганлигидан қатъий назар текширилиши лозим. Текшириш, ҳисобга олиш ишларини касаба уюшмаси федерациясининг низомига асосан цех бошлиғи, хавфсизлик техникасининг мухандиси, жамоат инспектори ва бош мухандис иштирокида тузиладиган комиссия олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли карори билан тасдикланган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш» тўғрисидаги Низомда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган айрим фуқаролар билан меҳнат фаолиятига боглик холда юз берган ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошка хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олишнинг ягона тартиби белгиланган. Ушбу Низомда ишлаб чикаришдаги бахтсиз ходисани ва ходимлар саломатлигининг бошка хил зарарланишларини текшириш ва хисобга олишнинг умумий коидалари ва тартиби курсатилган. Бир кундан кам булмаган иш куни йукотилган бахтсиз ходисалар 3 кун давомида текширилиб махсус форма (Н — 1) буйича 4 нусхада акт тузилади. Актда бахтсиз ходисага учраган киши хакидаги ахборотдан ташқари аникланган бахтсиз ходисанинг сабаблари, бундай ходисалар такрорланмаслиги учун кандай тадбир-чоралар курилиши кераклиги хакидаги маълумотлар берилади. Актни бош мухандис тасдиклайди. Актнинг
Download 30.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling