10 Маъруза. Ишлаб чикариш корхоналарида бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш ва махсус текшириш


бир нусхаси цех бошлигига юборилади, иккинчи нусхаси


Download 30.85 Kb.
bet2/5
Sana16.03.2023
Hajmi30.85 Kb.
#1272855
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-маъруза

бир нусхаси цех бошлигига юборилади, иккинчи нусхаси касаба уюшмаси кумитасига, учинчи нусхаси тармок касаба уюшмаси марказий кумитасига—техник назоратчига, туртинчи нусхаси корхона меҳнатни мухофаза килиш булимига назорат урнатиш учун берилади. Бахтсиз ходисанинг асоратлари кейин хам келиб чикишини хисобга олиб тузилган актларни 45 йилгача саклаш тавсия этилади. Текширишдан сунг корхона маъмурияти йул куйилган хатоларнинг кайтарилмаслигини таъминлашга каратилган буйрук эълон килади, бахтсиз ходисанинг келиб чикишида айбдор кишиларни жавобгарлиги аникланади. Улим билан тугаган, гурух, билан бахтсиз ходисага учраган, Oғиp жарохатланган холлар махсус комиссия томонидан текширилади. Комиссия таркибига касаба уюшмаси техник назоратчиси, юкори ташкилотнинг вакили, давлат назорат органлари ходимлари ва бошкалар киради. Текшириш материаллари 15 кунда тайёр булиши керак. Бундай бахтсиз ходисалар корхона касаба уюшмаси кумитасида, юкори ташкилот касаба уюшмаси кумитасида батафсил куриб чиқилиши керак. Саноат корхоналарида жарохатланиш ва касб касалликларини урганиш усуллари Саноат корхоналарида бахтсиз ходисаларни урганиш бахтсиз ходисаларнинг келиб чикишига сабаб буладиган омилларни аниклаш, уларни йукотиш чора-тадбирларини куриш имконини беради. Бу ишлар асосан самарали хавфсиз иш усулларини куллаш, бахтсиз ходиса ва касб касалликларининг келиб чиқишидан холи буладиган иш шароитини ташкил килиш хисобига амалга оширилади. Бахтсиз ходисаларнинг сабаблари асосан икки усул ёрдамида аникланади. 1. Статистик усул. Бу усул саноат корхоналарида статистик хисобга олинган бахтсиз ходисалар материалларини чукур урганишга асосланган. Статистик усул бахтсиз ходисаларни камайтириш борасида чора-тадбирлар куриш учун амалий маълумот беради ва саноатда жарохатланишни таърифловчи частота коэффициента, жарохатнинг огирлик коэффициенти уртача курсаткичини олиш имкониятини беради. Частотали коэффициент (Кч) 1000 ишчи хисобига маълум вакт давомида саноат корхоналарида тугри келадиган бахтсиз ходисаларнинг уртача микдорини курсатади. Уни куйидаги тенглама оркали аниклаш мумкин: Кч = Н х1000/Р Бунда: Н — маълум вакт ичида жарохатланганлар — б/ ходисалар сони; Р — шу вакт ичида корхонада ишлаган ишчиларнинг уртача сони. Бахтсиз ходисанинг огирлик коэффициенти (Ко) хар бир жарохдтланиш туфайли уртача йукотилган иш кунлари миқдорини ифодалайди ва куйидаги тенглама билан аниқланади: Ко = Д/Н Бунда: Д — бахтсиз ходисага учраганлар томонидан йукотилган иш кунлари сони; Н — шу давр ичида булган бахтсиз ходисалар сони. Корхонанинг шикастланиш даражаси, бахтсиз ходиса асорати 1000 киши ҳисобига куйидаги тенглама билан аник,- ланади: Кд = К чхК о = Д-ЮОО/Р Гурухдаш усули бахтсиз ходисаларни бир хил шароитларда ва айрим белгилари билан гурухутнган ҳолда жарохатланишларнинг содир булиш частоталарини аникдаш имкониятини беради. Тапографик усулда маълум иш участкаларида бахтсиз ходисаларни частоталари хакида кургазмали маълумот олинади. Статистик усул асосида шикастланиш ишчи ва хизматчилар орасида кандай таксимланганлиги бахоланади. Бахолашда ишчининг ёши, стажи, касби, жинси, мутахассислиги, иш вакти, иш тури ва бошкд омиллар эътиборга олинади. Статистик усулда аникланишича асосий бахтсиз ҳодисалар кечки сменада, кам стажли ишчилар орасида, ёши катта булган ишчилар орасида (50%) содир булади.
Download 30.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling