10 Маъруза. Ишлаб чикариш корхоналарида бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш ва махсус текшириш


Download 30.85 Kb.
bet4/5
Sana16.03.2023
Hajmi30.85 Kb.
#1272855
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-маъруза

3. Санитария-гигиеник сабаблар. Метереологик шароитнинг коникарсиз булиши, корхоналардаги хаво мухитининг чангланганлиги, зарарли моддаларнинг мавжудлиги, иш жойи, утиш йуллари, майдоннинг нормада ёритилмаганлиги, шовкин ва тебранишнинг мавжудлиги, ишлаб чикариш хоналари ва санитария-маишийхоналарнинг етарли эмаслиги ёки талабга жавоб бермаслиги, шахсий гигиена талаб ва коидаларига риоя килмаслик санитария гигиеник сабабларга мисол булади. 4. Психофизиологик сабаблар. Ишчи психологик режимининг бузилиши, чарчаши, касаллик холатлари, танадаги физик камчиликлар, оилавий нотинчлик, иш жамоасидаги келишмовчилик, аввалги касаллик асоратининг таъсири ва бошкалар психофизиологик сабабларга мисол булади.
Бахтсиз ходиса – киши организмининг иш кобилятини тусатдан йукотишга олиб келадиган жарохатланишдир. Ишлаб чикаришда содир булсада, унга ишлаб чикариш операцияларини бажаришда хавфсизлик коидалари талабларидан турлича четга чикишлар сабаб булади.
Бахтсиз ходисалар куйидаги методларда тахлил килинади :
1.Статистик
2.Топографик
3.Монографик
4.Иктисодий
5.Эргономик
1.Статистик метод – бахтсиз ходисалар хакидаги акт маълумотлари статистик ишлашга асосланган. Бу метод бахтсиз ходисаларни белгилар, касблар буйича, травма олиш пайтида бажарилаётган ишлар тури буйича, жарохатланган кишининг иш стажи, травма характери, унинг сабаблари буйича группалашга асосланган. Бундай статистик ишлашнинг анализ натижасида олинган маълумотлар бахтсиз ходисаларнинг энг купи травмаларнинг кайси сабаблари ва турлари тугри келишини аниклашга имкон беради.
2.Топографик метод – бу методда корхона, участка, цех планида бахтсиз ходисалар юз берган жойларга шартли белгилар куйилади. Бу билан алохида участкаларда юз бериб турадиган бахтсиз ходисалар частотаси хакида яккол кургазмали тасаввур хосил булади. Бу методнинг мажбурий шарти барча бахтсиз ходисаларни (хаттоки, жарохатланган кишининг 1 кундан кам вактга уз мехнат кобилятини йукотишга олиб келган микротравмаларни хам) систематик равишда ва дархол кайд килишдир.

Download 30.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling