10-мавзу: Электрон педагогика
Download 60.46 Kb.
|
10-маъруза Электрон педагогика
Уйга вазифа:
1 та маъруза, 1 та амалий, 1 та мустақил, глассарий, тест, фойдаланилган адабиётлар рўйхати,шуларни ҳаммасини WORD.га ташлаб келиш.!!!!!!!!!!!!!!!!!! ЭДнинг асосий хоссалари: -таълимни ва ўқув машғулотларини юқори сифатли даражада олиб борилишини таъминлаши; -мустақил таълим олиш ва эгалланган билимларни мустақил баҳолаш имкониятининг берилиши; -маъруза ва амалий машғулотларнинг уйғунлиги; -ахборот-таълим ресурсларини ривожлантириш ва янгилаб бориш имкониятларининг мавжудлиги; -матн, шунингдек, бошқа ахборот материалларини махсус навигация(гиперматн) ва иллюстрация (мультмедиа воситалари, анимация) орқали тақдим этиш. ЭДни қуйидаги белгилар орқали фарқланади: 1.Фойдаланиш мақсадларига кўра: жамоа бўлиб ва индувидуал (ўқув материалларини ўқитувчисиз ўзлаштириш ) фойдаланиладиган ЭДлар; -ЭДларнинг бу икки туридан аудитория машғулотларида ҳам фойдаланиш мумкин. 2.Ўқув материалларни тақдим этиш бўйича: тартибли ва ихтиёрий. Тартибли ЭДлар маълум бир бўлим ўқув материалларини ўзлаштирмасдан кейинги бўлимга ўтиш имконият бермайди. 3. Ўқув материаллари ва ахборотларни янгилаш бўйича: узлуксиз ва даврий янгиланувчи. Узлуксиз равишда янгиланадиган ЭДлар одатда электрон ўқув базалар (порталлар, веб-сайтлар …) ва электрон кутубхоналарга жойлаштирилади. Даврий янгиланадиган ЭДлар асосан электрон ахборот элтувчилар (дискета, СД-диск..) кабилар тақдим этилади. Ўқув материалларини қисмларга ажратиш: -квантлаш тамойилли, бунда ўқув материаллари мазмунан ёпиқ ва минимал ҳажмга эга модулларга ажратилади.Модуллар бир неча ташкил этувчилардан иборат бўлади. -тўлақонлилик тамойилли.Бунда гипермурожаатга эга калит сўзлар, назарий материал ва назорат саволлари, намуна ва мустақил ечиш учун топшириқлар ҳамда модул бўйича назоарт саволлари берилган бўлиши керак. -кўргазмалилик тамойили. Бунда ҳар хил анимациялар, дизайнлар… -эркин бошқарув тамойилли. Бунда фойдаланувчи компьютер экранида кадрларни алмашинишини мустақил бошқаришлари ва исталган маълумотини экранга чиқара олиши тушунилади. -мослашувчанлик тамойилли фойдаланувчининг эҳтиёжларига мосланишни таъминлаш. -компьютер кўмаги тамойили: бунда ўқув материалларининг моҳиятига эътибор қаратиш мақсадида талаба исталган вақтда компьютер кўмагига эга бўлиши керак. Download 60.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling