Iii боб. Таълим жараёнида фойдаланиладиган технологияларнинг самарадорлиги


Download 34.42 Kb.
bet1/7
Sana20.06.2023
Hajmi34.42 Kb.
#1629570
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
III БОБ Фазлиддин Абдуразаков


III БОБ. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
3.1. “Таълим жараёнида қўлланиладиган технологиялар мазмуни, турлари ва аҳамияти” мавзусидаги тажриба-синов дастури
Мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, жаҳон талаблари даражасида таълим олиши ва касб эгаллаши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди.
Замонавий таълим ва тарбия жараёни тарбияланувчиларнинг аввалгидек фақатгина хотирасини кучайтиришни талаб этмасдан, балки яратувчанлик фаолиятида ҳаётий имкониятларни ривожлантириш ва унинг ўзгаришларига мослашувчан янги, соғлом авлоднинг ижодий шахсини ривожлантиришни кўзда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарорлари ва тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссиртация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.


Дастур мундарижаси:

Таълим жараёнида қўлланиладиган технологиялар мазмуни, турлари ва аҳамияти”га қаратилган ушбу дастур қуйидаги хужжатлар талаби асосида яратиган:



  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;

  • Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли қарори;

  • 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори;

1. Дастурнинг янгилиги (инновациялиги): ушбу дастур “Таълим жараёнида қўлланиладиган технологиялар мазмуни, турлари ва аҳамияти” ишларини ўзида мужассамлаштирган бўлиб, ушбу дастур асосида барча талабалар учун мўлжалланган. Шунингдек, ушбу дастурнинг тўлақонли иштирокчиси сифатида олий таълим муассасалари талабалари иштирок этадилар.
2. Дастурнинг мақсади:
Таълим жараёнида фойдаланиладиган технологиялар мазмуни, турлари ва аҳамиятини ўрганиб, амалий жиҳатдан синовдан ўтказиб, натижалар асосида хулосалар ишлаб чиқиш.
3. Дастурнинг вазифалари:
Мавзуга оид илмий, диний, тарихий, педагогик адабиётларни тўплаш ва ўрганиш;
Мавзуга оид илмий, диний, тарихий, педагогик маълумотларни таҳлил қилиш;
Республикамизнинг етакчи педагогик олимларининг таълим жараёнида фойдаланиладиган технологиялар мазмуни, турлари ва аҳамияти ҳақидаги қарашларини ўрганиш;
Таълим жараёнида фойдаланиладиган технологиялар мазмуни, турлари ва аҳамиятини таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида кенг тарғиб қилиш;
Таълим жараёнида фойдаланиладиган технологиялар мазмуни, турлари ва аҳамиятини ўрганиш орқали тизимли қўлланма ишлаб чиқиш.
4. Тажриба-синов ишларининг асосий тушунчалари
Ушбу тажриба-синов ишида қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Технология
Талаба
Ривожлантириш
Метод
Стратегия
Интервью
Суҳбат
Анкета
Педагогик эксперемент
Тренинг дастури
Илмий-тадқиқот методи
Тажриба
5. Тажриба-синов ишларининг илмий фарази:
Мазкур тадқиқот таълим жараёнида фойдаланиладиган технологиялар мазмуни, турлари ва аҳамияти ҳақида таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларига янги қўлланма тақдим қилиш эҳтимоли. Шу билан бирга тажриба-синов ишлари жараёнида талабанинг танланган фан бўйича билимлари бирламчи ўрганилиб, мазкур фанга мос технологияларни умумлаштириш.
6. Тадқиқотнинг объекти:
Олий ўқув юрти талабалари.
7. Тадқиқотнинг предмети ва амалга ошириш босқичлари:
Таълим жараёнида фойдаланиладиган технологиялар мазмуни, турлари ва аҳамияти

  1. Қайта тикловчи

  2. Компенсаторлик

  3. Стимуллаштирувчи;

  4. Коррекцион (тўғирловчи)

Тажриба-синовни амалга ошириш ишлари 2020-2021 ўқув йилида тўрт босқичда амалга оширилиб, булар:
1-босқич: Ташхис ва башорат қилиш босқичи
2-босқич: Ташкилий-тайёргарлик босқичи:
3-босқич: Амалий босқич
4-босқич: Умумлаштирувчи босқич
8. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси:
Ҳозирги даврнинг педагогика соҳасидаги адабиётлари орасида педагогик технологияларнинг турли даражадаги муаммоларини ўрганишга бағишланган асарлар йўқ эмас, аммо, айрим фан соҳаларидан фарқли ўлароқ, бу соҳада ҳар бир муаллифнинг ўз қараши, ўз талқини ва башоратлари бор.
9. Диссертация ишининг илмий-тадқиқот режалари билан боғлиқлиги:
Диссертация иши мавзуси Термиз давлат университети Педагогика факультетининг “Таълим жараёнида фойдаланиладиган технологиялар мазмуни, турлари ҳамда аҳамияти” илмий мавзусидаги тадқиқот ишлари доирасига киритилган.
10. Тадқиқот ишида қўлланилган методикалар:
1. Суҳбат ва сўровнома методи ёрдамида таълим муассасалари талабаларининг таълим жараёнида фойдаланиладиган технологиялар мазмуни, турлари ва аҳамиятини билиш ва амалиётда қўллашлари тўғрисида маълумот тўплаш.
2. Таълим жараёнида фойдаланиладиган технологиялар мазмуни, турлари ва аҳамияти ҳақида профессор-ўқитувчилар ҳамда амалиётчи ўқитувчиларнинг илмий ишларини тадқиқ этиш.
11. Тадқиқот ишининг назарий аҳамияти:
Таълим жараёнида фойдаланиладиган технологиялар мазмуни, турлари ва аҳамияти борасида хориж ва республикамиз педагог олимларининг асарларини тўплаш, зарурат туғилганда тўпланган маълумот ёки адабиётларни ўзбек тилига таржима қилиш ва чуқур ўрганиш, педагогик томонларини ўрганиш, таҳлил қилиш, ўрганишларнинг натижасини таълим муассасаларида қўллаш, тизимли таҳлил қилиш, амалиётга кенг жорий этиш тадқиқот мавзумизни назарий жиҳатдан бойитишга хизмат қилади.
12. Тадқиқот ишининг амалий аҳамияти:
Олий таълим тизимида таҳсил олувчи талабаларига машғулотларда самарали деб ҳисобланган педагогик технологияларни аниқлаштириш, дарс машғулотларини лойиҳалаш
13. Тажриба синов ишида кимлар иштирок этади?
Олий таълим муассасалари талабалари

Download 34.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling