Iii боб. Таълим жараёнида фойдаланиладиган технологияларнинг самарадорлиги


Download 34.42 Kb.
bet3/7
Sana20.06.2023
Hajmi34.42 Kb.
#1629570
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
III БОБ Фазлиддин Абдуразаков

Саволлар

Ҳа

Йўқ

Билмайман

1

Ўқув машғулотларининг ҳозиргидек шаклдаги анъанавий тарзда ўтказилишига розимисиз?










2

Ўқув машғулотларини ноанъанавий тарзда ўтказилишига муносабатингиз қандай?










3

Ўқув машғулотлари ўтувчи фан ўқитувчиларининг ўтишида эътиқоднинг ўрни бор деб ўйлайсизми?










4

Ўқув машғулотларида технологияларни қўллашнинг самараси бор, деб ўйлайсизми?










5

Ўқув машғулотлари ўтувчи профессор-ўқитувчиларнинг дарс самарадорлигини оширишда ижтимоий омилнинг ўрни борми?










6

Педагогик технологияни қўллашда профессор-ўқитувчининг муомила маданияти муҳим роль ўйнайдими?










7

Педагогик технологияларни қўллашда профессор-ўқитувчининг муомила маданияти муҳим роль ўйнайдими?










8

Ҳар бир мавзуга алоҳида педагогик технология асосида ёндашиш керак деб ҳисоблайсизми?










9

Ўқув машғулотларида хорижий давлатларда фойдаланиладиган педагогик технологияларни қўллаш самарали деб ҳисоблайсизми?










10

Педагогик технологияларни қўллашда профессор-ўқитувчиларнинг педагогик одоби, педагогик маънавияти муҳим деб ҳисоблайсизми?










11

Машғулотларда барча талабалар мавзуларга масъулият билан ёндашадими?










12

Курсдошларингиз бир-бирларингизнинг эришган мувоффақиятлари билан қизиқишадими?










13

Бир-бирларингизга ёрдам берасизларми?










14

Машғулотнинг самарадорлиги бўлишида китобхонлик маданияти юқори бўлиши керак деб ҳисоблайсизми?










15

Ҳаётдаги кўпчилик мувоффақиятларнинг сабаби омадсизликдир, деган фикрга қўшиласизми?










Қуйида диссертациянинг 3.2-иловаси “Педагогик технологияларга оид тест намуналари”да келтирилган, олий таълим муассасалари талабаларининг педагогик технологиялар бўйича билимларини ўрганишларини аниқлаш мақсадида тузилган тест топшириқлари келтирилиб ўтилди (3.2-илова):


1-тест топшириғи: Педагогик технология деганда нимани тушунасиз?
2-тест топшириғи: Метод деганда нимани тушунасиз?
3-тест топшириғи: Стратегия деганда нимани тушунасиз?
4-тест топшириғи: Графоорганейзер деганда нимани тушунасиз?
5-тест топшириғи: Дарсни лойиҳалаш деганда нимани тасаввур қиласиз?
6-тест топшириғи: Педагогик технологиялар тўғрисида қайси фан маълумот беради?
7-тест топшириғи: Қуйидагилардан қайси бирлари педагогик технологияларга мисол бўлади?
Ушбу сўровномаларда кўрсатилган саволларга дастлабки ўтказишда кўпчилик талабалар ижобий жавоб бера олмадилар. Чунки, текшириш ва суҳбатлардан маълум бўлдики, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўз касбий маҳоратини такомиллаштириш устида етарли даражада ишламаётганлигидан далолат берди.


3.3. Тажриба-синов ишларининг бориши ва олинган натижалар таҳлили
Таълим жараёнида фойдаланиладиган технологиялар воситасида ўқув-билув мотивларини шакллантириш юзасидан олиб борган тажриба синов ишларимиз қуйидагича мазмун касб этди:
Педагогик тажриба-синов ва унинг натижалари таҳлилини Денов тадбиркорлик ва педагогика институти 5111700-Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иши йўналиши талабаларининг “Таълим жараёнида фойдаланиладиган технологиялар мазмуни, турлари ва аҳамияти” мавзуси бўйича ўтказилган эркин давра суҳбатини малакавий амалиёт даврида ўтказдик.
Магистрлик диссертациясининг натижалари тадқиқот масаласи ва фаразларини янада аниқ таърифлашга ҳамда тажрибани ишлаб чиқиш имконини берди.
Тажриба масалаларини таърифлаш учун, уларни ечиш воситаларини танлаш учун тажриба ва назорат гуруҳларида (ташхислашнинг 2-босқичи) талабаларда таълим жараёнида фойдаланиладиган технологиялар мазмуни, турлари ва аҳамияти тўғрисида маълумотга эга бўлиш зарур. Шу боис муаммо борасида керакли маълумотларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб бордик.
Ўтказилган тажриба-синов ишларида 2 нафар педагогика мутахассислиги бўйича фан ўқитувчиси ҳамда 67 нафар 5111700-Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иши йўналиши талабалари иштирок этдилар.
Тажрибанинг асосий мақсади қуйидагича:
1) Таълим жараёнида фойдаланиладиган технологиялар мазмуни, турлари ва аҳамияти мавзусига нисбатан талабаларда қизиқишини уйғотиш, замонавий ахборот-комммуникацион ҳамда педагогик технологиялари асосидаги таълим бериш шароитларига нисбатан талабаларда кўникмалар ҳосил қилиш, таълим олиш, бериш жараёнида педагогик технологияларининг ўрни ва роли билан таништириш.
2) 5111700-Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иши йўналиши талабаларининг билим олишда таълим жараёнида фойдаланиладиган технологиялар мавзуси бўйича йўл-йўриқлари билан таништириш, ушбу фаолиятнинг ҳар бир компоненти аҳамиятини очиш;
3) талабаларда педагогик технологиялар бўйича билимларининг шаклланиш динамикасини ўрганиш ва аниқлаш.
Талабаларнинг педагогик технологиялар бўйича билимларини шакллантиришга йўналтирилган тажриба-синов ишлари Денов тадбиркорлик ва педагогика институти 5111700-Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иши йўналиши талабаларида давлат таълим стандартлари, меъёрий ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, педагогик-технологиялар бўйича билимларини аниқлаш мақсадида ўтказилди.
5111700-Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иши талабаларининг педагогик технологиялар бўйича билимларини аниқлашга қаратилган тажриба-синов ишлари бир неча босқичларда ўтказилди.
Тажриба-синов ишларининг биринчи босқичида талабаларни (8-семестр) кузатиш. Дастурнинг бу қисмида педагогик технологияларни қўллаган ҳолда ўтказилган машғулотларда талабаларнинг педагогик технологиялар ҳамда ўқитишнинг интерфаол тизими бўйича машғулот олиб бориш бўйича дастур ишлаб чиқилди.
Тажриба-синов ишларининг иккинчи босқичида талабаларларда педагогик технологиялари бўйича дастлабки билим ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилган фаолиятлар ажратиб олиб кузатилди. Улар мазкур босқичда бир қатор таълимий топшириқларни бажариб, ўзларида шаклланган педагогик технологиялар ҳамда интерфаол методлар бўйича билимларини намойиш қилдилар.
Бу ўрганилаётган мавзу бўйича материалларни таниш ва нотаниш вазиятларда мустақил қайта тиклаш эвазига янги ахборотларни қўлга киритиш билан тавсифланди.
Таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш қуйидагича чора-тадбирларни амалга ошириш орқали тадбиқ қилинди. (3.3-жадвал):
Таълим-тарбия жараёнларига педагогик технологияларини жорий қилиш босқичлари:
3.3-жадвал.




Download 34.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling