Iii боб. Таълим жараёнида фойдаланиладиган технологияларнинг самарадорлиги


Download 34.42 Kb.
bet7/7
Sana20.06.2023
Hajmi34.42 Kb.
#1629570
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
III БОБ Фазлиддин Абдуразаков

Фаолият тури

Муддати

Тадқиқот методлари

1

2

3

4

1

2


5

Тадқиқотнинг долзарблиги, муаммолилиги аниқланди
Тадқиқотнинг мавзуси аниқланди
Мавзуга асоснома - режа тузилди
Тажриба-синов дастури ва методикаси ишлаб чиқилди
Тажриба-синов объекти ва майдонлари белгилаб олинди

Май


Май


Май


Май

Илмий-оммабоп, педагогик адабиётларни
ўрганиш

Илғор педагогик ва ишлаб


чиқариш тажрибаларини
ўрганиш



1. Ўрганувчи-тасдиқловчи босқич (дастлабки)

1

2

3

4

6

Олий ўқув юртларида педагогик технологиялардан фойдаланиш ҳолатини аниқлаш

Май

Меъёрий ҳужжатлар ва ўқув-услубий, мажмуавий таълимотни ўрганиш

7

Олий таълим муассасаларида услубий тавсияномалар, меъёрий ҳужжатлар, ўқув-услубий мажмуаларга бўлган эҳтиёжининг қопланишини ўрганиш

Май

Кафедралардаги ҳужжатларни ўрганиш

8

Профессор-ўқитувчи ҳамда талабаларда педагогик технологияларни қўллашга оид муносабатларини ўрганиш

Май

Мавжуд адабиёт ва манбалар таҳлили натижаларини қиёслаш




9

Талабалар ва тингловчилар учун тестлар ва тарқатма материалларни ишлаб чиқиш

Май



Ўқув жараёнида шахсий иштирок этиш




10

Талабалар билан сўровнома, суҳбат ва учрашувлар ўтказиш

Май

Кузатиш, савол-жавоб, сўровномалар ўтказиш



2. Таълимий-шакллантирувчи босқич (асосий)

1

2

3

4

11

Назорат ва тажриба-синов гуруҳларини белгилаш, тарқатмали ва кўрсатмали материаллар тайёрлаш

Май

Тажриба-синов материаллари, сўровнома, тест ва ёзма материаллар билан ишлаш

12



Тажриба-синов ва назорат гуруҳлари ва тажриба майдонларида кузатишлар ўтказиш

Май

Таълим муассасаларида илмий тадқиқот услубларини қўллаш

13

Тайёрланган ишланма ва услубий тавсияномаларни синовдан ўтказиш

Май

Тажриба-синов машғулотларини ўтказиш

14

Ўтказилган тажриба-синов ишлари ёрдамида мавзу мазмуни бўйича талабалар билимларини ўзлаштириш ва кўникмаларининг шаклланганлик даражасларини аниқлаш

Май

Олинган натижаларни математик-статистик жиҳатдан ишлаш



3. Тажрибавий-умумлаштирувчи (якуний) босқич

1

2

3

4

15

Олинган натижаларни қайта ишлаш, умумлаштириш ва хулосалаш

Май

Олинган натижаларни қайта ишлаш, умумийлаштириш хулосалаш.

16

Материалларни услубий тавсияномалар, мақолалар, илмий маърузалар тарзида тайёрлаш ва чоп эттириш

Май-июнь

Таққослаш натижаларини тизимга солиш ва уларни расмийлаштириш

Иловаларда келтирилган тест ва сўровномалар олий таълим муассасалари талабалари ўртасида тажриба-синовдан ўтказилди.
Тажриба-синов ишларининг ўрганувчи-тасдиқловчи босқичида тажриба-синов майдонларидаги талабалардан тест ва сўровнома саволларига жавоблар олинди. Унда, ушбу ўтказиш икки маротаба ўтказиш билан чегараланди. Чунки, дастлабки ва якуний ўтказиш орқали педагогик технологиялардан фойдаланишнинг умумий аҳволи ва амалдаги ҳолати билан танишилди.
Юқорида ўтказилган математик-статистика таҳлиллари натижаларига асосланиб, ўзлаштириш даражалари I, II, III, IV белгиланди. Ушбу даража кўрсаткичлари педагогик технология бўйича тест ва сўровнома топшириқларини ўтказишда олинган натижаларга мувофиқ ўзлаштиришнинг муҳим жиҳатлари ташкил этилди.
I даражали ўзлаштириш – таниб олиш даражаси (3 баҳо).
Бу ўзлаштириш даражасига эришган талабалар педагогик технологиялар билан боғлиқ билимларни эгаллайди. Бунда талабага фақат саволлар, топшириқлар тақдим қилинмасдан, баъзида, уларга тайёр жавоблар ҳам берилади.
II даражали ўзлаштириш – маълумотларни эсда (хотирада) сақлаб қолиш даражаси (3-4 баҳо).
Ушбу ўзлаштириш даражасига кўтарилган талабалар дарс машғулотлари жараёнида ўзлаштирган билимларини такрорлашлари ва мураккаб машғулотларни бажаришлари мумкин.
III даражали ўзлаштириш – кўникма ва малакалар даражаси (4-5 баҳо).
Учинчи даражали ўзлаштиришга эришган талабалар ўтказилган дарс ва тўгарак машғулотлари жараёнида ўрганган, ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини амалиётга қўллай оладилар. Хусусан, улар машғулотлар жараёнида дарснинг технологик харитасини туза оладилар.
Талабалар ушбу III даражали ўзлаштиришда шаклланаётган кўникма ва малакаларини бир-биридан фарқлай олиши лозим.
Кўникма даража – бунда, талаба фаолиятнинг кетма-кетлигини ва уни амалга ошириш усулларини ўзлаштиради, аудиторияда бир-икки маротаба профессор-ўқитувчи назорати остида машғулотни мустақил равишда ўзи бажаришга киришади.
Малака даражаси – бунда, талаба турли машғулотларни бажаришда ўзлаштирган назарий билим ва амалий кўникмаларини бир-бирига уйғунлаштириб, мақсадли, автоматлашган ҳолда ҳаракатлар бажара оладилар.
IV даражали ўзлаштириш – ижодкорлик даражаси.
Ушбу даражадаги ўзлаштиришга эга бўлган талабалар томонидан қўлланилган технологиялар янгилик сифатида белгиланади.
Download 34.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling