Iii боб. Таълим жараёнида фойдаланиладиган технологияларнинг самарадорлиги


Индивидуал шакллантирувчи тажриба методи


Download 34.42 Kb.
bet6/7
Sana20.06.2023
Hajmi34.42 Kb.
#1629570
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
III БОБ Фазлиддин Абдуразаков

Индивидуал шакллантирувчи тажриба методи. Бунда профессор-ўқитувчи талабага вазифа ва топшириқларни бажариши учун қўшимча машғулот ташкил қилади ва унга тегишли методик ёрдам кўрсатади.
Ўқувчилар мотивларини аниқлашнинг индивидуал шакллантирувчи тажриба методида топшириқлар хилма-хиллиги ва мураккаблик даражасининг турлилиги шароитида амалга оширилиши катта самара беради. Шунингдек, индивидуал шакллантирувчи-тарбияловчи педагогик-технологияларни аниқлашнинг энг самарали методларидан бири ҳисобланади.
Индивидуал шакллантирувчи - тарбияловчи тажриба методининг самарали вариантларидан бири талабаларни конкрет-реал шароитда танловни амалга оширишга мажбур қилиш шакли ҳисобланади. Бунда талаба улардан бирини танлаш имкониятига эга бўлади. Бундай шароитни машғулотлар жараёнида ўқитувчи сунъий тарзда яратади ёки реал таълим шароитида юзага келган вазиятдан самарали ва оқилона фойдаланишга ҳаракат қилади.
Индивидуал шакллантирувчи-тарбияловчи тажриба методи диалог тарзида амалга оширилади. Бунда таълимнинг икки субъекти профессор-ўқитувчи билан талабалар ўртасидаги коммуникативлик шакли муваффақиятли амалга ошиши учун ҳар иккала томон, айниқса, профессор-ўқитувчи муомала маданиятини юқори даражада эгаллаган бўлиши талаб этилади.
Талабаларнинг педагогик технологиялар бўйича кўникмасини аниқлашга қаратилган диалогнинг бундай шаклида профессор-ўқитувчи саволларни бериш ва уларга жавоб олиш асносида эксперт вазифасини бажаради.
Яъни талабаларнинг ўтилган мавзу материалларини билмаслигига айнан нима сабаб эканлигини диалог жараёнида аниқлай олиши ва уни бартараф этиш йўлларини болага таклиф қила билиши лозим.
Бу каби олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар билан амалга оширилган диалог ўзига хос диагностик характерга эга бўлиб, профессор-ўқитувчига шу орқали ўқувчининг мотивациялари даражасини, таълим олишга бўлган мотивларини тўлалигича билиб олиш имконини беради.
Педагогик технологияларни ахборот-технологиялари асосида шакллантириш қуйидаги босқичлар асосида амалга оширилади:
1. Таълимнинг мақсадини аниқлаш ва белгилаш;
2. Педагогик технологияларнинг бошланғич ўрнини аниқлаш ва ўрганиш;
3. Aхборот технологияларининг талабаларда мавжуд педагогик технологиялар бўйича билимларини ошириш, машғулотлардаги самарадорлик сифатларини ўрганиш, баҳолаш ва керакли хулосаларни шакллантириш;
4. Ютуқларни баҳолаш ва кейинги ишларни режалаштириш;
Тадқиқотнинг мақсади, объекти, предмети, фарази ва вазифаларига мувофиқ тажриба-синов ишларининг режа-дастури тузилди ва унинг мазмуни қуйидагича ифодаланди:
Мазкур дастур қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
кириш,
ўрганувчи-тасдиқловчи (дастлабки),
таълимий-шакллантирувчи (асосий),
тажрибавий-умумлаштирувчи (якуний),
шунингдек, тадқиқот жараёнида қўлланилган тажриба-синов материалларининг номлари келтирилган (3.7-жадвал).
3.7-жадвал
Кириш босқичи




Download 34.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling