Режалаштириш, режалаштирилган ишларни ўз вақтида бажариш
Download 1.81 Mb. Pdf ko'rish
|
ИШ ВАҚТИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш кунлари ва уларнинг турлари
ИШ ВАҚТИ: УНИНГ ҚАНДАЙ ТУРЛАРИ МАВЖУД 31.10.2017 Электрон режалаштиргичлар ёрдамида кун тартибини режалаштириш , режалаштирилган ишларни ўз вақтида бажариш сингари мавзуларга аввал юзланган эдик. Бу сафар иш куни ўзи нима ва у ким учун қанча вақтни ташкил этиши тўғрисида фикр юритамиз. Иш вақти бу одамнинг иш графиги ёки меҳнат интизоми доирасида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажарган ҳолда ишхонада ўтказган вақтидир. Иш куни тушунчаси вақт чегарасини билдиради ва унинг мобайнида ишчи иш жойидан ажралмаслиги назарда тутилади. Меҳнат кодексининг 114-моддасида иш вақти тушунчасига тавсиф берилган: “Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади”. Қонунчиликда кўпроқ иш вақти ва иш ҳафтаси тушунчаларидан фойдаланилади. Иш кунлари ва уларнинг турлари Иш кунларига эса барча кунлар киради, календарда қизил билан белгиланган байрам ва дам олиш кунларигина бундан мустасно. Иш ҳафтасининг эса асосан икки тури мавжуд — бу 2 кун дам олинадиган 5 кунлик иш ҳафтаси ёки 1 кун дам олинадиган 6 кунлик иш ҳафтаси. МКнинг 115-моддасига кўра, ҳодим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати 7 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида эса 8 соатдан ортиб кетмаслиги лозим. Бу муҳим! Ташкилотларда иш кунлари бўйича иш вақти давомийлигининг бошқа тартиби ҳам кўзда тутилиши мумкин. Бунда асосийси иш вақтининг ҳафтасига 40 соатдан ортиб кетмаслиги. Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling