Ўтган йиллар билан солиштирганда 2021 йилда ўзбекистонликларда
фақат битта кўчирилган дам олиш куни бўлади, (ҳафтада 5 кун
ишлайдиганлар учун) – 22 март. У 27
март шанба куни ишлаб
берилиши лозим.
Саналари яқин календарь дам олиш кунларига тўғри
келадиган
байрамлар учун қўшимча дам
олиш кунлари назарда тутилган,
уларни ишлаб беришга тўғри келмайди. Ва эътиборли жиҳати
шундаки – “олти кунлик” режимда ишлайдиганлар учун ҳам улар
ишланмайдиган (дам олиш) кунлари бўлади. “Олти кунлик”лар учун
яқин шанба ҳам қўшимча дам олиш куни бўлади.
Шу тариқа, ўзбекистонликларга байрам
кунлари оила даврасида
асосли дам олиш учун имконият тақдим этилди:
Янги йил - 1 январдан 3 январга қадар иш ҳафтаси
режимидан
қатъи назар дам оламиз;
Наврўз байрами – 20 мартдан 22 мартга қадар дам оламиз (“беш
кунлик”лар битта иш шанбасини ишлаб беришларига тўғри келади-
27 март);
Мустақиллик куни - 1 сентябрдан 5 сентябрга қадар иш ҳафтаси
режимидан қатъи назар дам оламиз;
Хотин-қизлар куни, 8 март – календарь бўйича ўзгаришлариз дам
оламиз (“беш кунлик”лар – 6 мартдан 8 мартга қадар; “олти
кунлик”лар – 7 ва 8 мартда);
Do'stlaringiz bilan baham: