Iii боб. Таълим жараёнида фойдаланиладиган технологияларнинг самарадорлиги
Download 34.42 Kb.
|
III БОБ Фазлиддин Абдуразаков
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таълим жараёнини ўрганиш
Таълим жараёнини ўрганиш: Профессор-ўқитувчи талабаларда мустаҳкам педагогик технология бўйича билим ва кўрикмаларини шакллантириш учун ўзлаштириш динамикасини мунтазам кузатиб, таҳлил қилиб бориш ҳамда ўзлаштиришда нуқсони мавжуд айрим ўқувчилар фаолиятига тегишли тузатишларни киритиб бориши талаб қилинади. Бунинг учун эса ўқувчиларнинг мотивациялари ва таълимга бўлган қизиқишларини аниқлаш мақсадида мунтазам равишда уларни (сўров ўтказиб бориш) ташхислаш ҳамда ташхис натижалари мониторингини юритиш талаб этилади. Aлбатта, шахснинг умумий ривожланиши динамикасива ўзлаштириш даражасини ўрганиш юзасидан олиб борилаётган тадқиқотлар фақатгина талабанинг педагогик технологиялар бўйича билимини аниқлаш мақсадидагина олиб борилмайди, ҳозир эса талабаларнинг билим олиш жараёнидаги педагогик технологиялар бўйича фаолияти характерини аниқлаш хусусида тўхталиб ўтамиз. Бунинг учун профессор-ўқитувчининг аниқ мақсадга йўналтирилган педагогик технологияларини мунтазам кузатиш энг муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Талабаларнинг педагогик технологиялар бўйича билимлари, кўникмаларини ўрганишнинг узоқ муддатга мўлжалланган шаклида тез-тез такрорланиб турадиган қизиқишларни ўрганиш ва аниқлаш: 3.5 жадвал Талабаларда ўқув-тарбия жараёнига нисбатан қизиқиш мавжудми? Aгар бўлса айнан нималарга нисбатан кўпроқ қизиқади? Ўқувчидан алоҳида олинган бир фанга нисбатан қизиқиш борми? Мазкур предметда уни қуйидагилардан айнан нима қизиқтиради? Ўқув фани мазмуни; Янги билимларни эгаллаш методлари; Мисол ва масалалар ечиш методлари; Ташқи натижалар- баҳо, обрўъ ва бошқалар. Кузатишдан ташқари турли шакл ва мазмундаги анкета сўровлари, иншолар танлови, суҳбатларни амалга ошириш ҳам мумкин. Талабаларда педагогик технологиялар бўйича билим ва кўникмаларини ўрганиш ва шакллантириш қўйидаги алгоритм асосида олиб борилди: 3.6 жадвал Таълимнинг мақсадини аниқлаш ва белгилаш. Машғулотларда қўлланилаётган педагогик технологияларнинг ёш хусусиятларига мослигини аниқлаш. Машғулотларда фойдаланаётган педагогик технологияларнинг бошланғич ўрнини аниқлаш, ўрганиш. Ўқув машғулотларида фойдаланилаётган педагогик технологияларнинг керакли, асосийларини аниқлаш, ўрганиш. Ўзгариш (камайиш, кўпайиш, доимий) сабабларини ўрганиш. Керакли билимларни шакллантириш. Ютуқларни баҳолаш ва кейинги ишларни режалаштириш. Ҳамкорлик: дарс жараёнида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш. Таркибий тузилиши: машғулот учун аниқ вақтни белгилаш. Aниқ режа: ўқишнинг мақсад мақсад ва вазифасини белгилаб олиш. Ўқиш мазмунини қачон, қаерда қўлланилишини, қачон кераклигини белгилаб олиш. Доимийлик, кетма-кетлик: осон – қийин – ўта қийин схемаси асосида ишлаш. Қўшимча: ўрганилаётган материалга қўшимча расм, жадвал, изоҳлар тузиш. Рағбатлантириш: бажарилган ишлар учун рағбатлантириб бориш. Кенгайтириш: қўшимча адабиётлар ўқиш, мунозаралар уюштириш. Ўрганилган материалларни такрорлаш. Талабаларда педагогик технологиялар бўйича дастлабки билим, кўникмаларни аниқлашда индивидуал ёндашув нисбатан аниқроқ ҳамда хусусий аҳамият касб этади. Натижаларни умумлаштириш эса объектив баҳони келтириб чиқаради. Download 34.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling