10-мавзу: Электрон педагогика
Download 60.46 Kb.
|
10-маъруза Электрон педагогика
10-мавзу: Электрон педагогика Режа: 1.Электрон педагогика асослари. 2.Ўқув мақсадли электрон воситалар ва уларнинг турлари 3.Электрон дарслик, унинг турлари, яратиш тамойиллари. 4.Интернетдаги электрон ўқитиш воситалари. Ахборотлашган жамиятда яшаяпмиз. Мақсади, талабаларда педагогик фаолиятда керакли интерактив ўқув-услубий қўлланмаларни яратиш қоидалари ва технологиялари тўғрисида тасаввурга эга бўлишини ва ўзига керакли фанлар бўйича электрон интерактив дарсликлар мустақил яратиш учун амалий кўникмалар ҳосил қилиш. ЭПнинг асосий мақсади, замонавий АКТ муҳитда ўқитиш-таълим таълим жараёнини самарали жорий этиш. Анъанавий ва замонавий АКТ муҳитида ташкил этилган таълимни қиёсий таҳлили Бунда анъанавий таълим билан замонавий таълим таққосланмоқда. Электрон ўқув услубий мажмуа замонавий АКТнинг асосий компоненти ҳисобланади. Унда фаннинг мақсади, вазифаси, мазмуни, ўқитишнинг шакл, усул ва воситалари ҳисобга олинади. Ўқув мақсадли электрон воситаларни яратиш 3 та босқични ўз ичига олади. 1-мазмун босқичи, бунда электрон воситаларни ахборот таълим ресурсларини шакллантириш; 2-ташкилий босқич: бунда электрон воситани яратишни техник жиҳати билан биргаликда фойдаланувчиларни тоифаларини аниқлаштириш ва мавжуд ресурсларни тизимлаштириш ва янгилаб бориш механизмини ишлаб чиқиш киради. 3-методик таъминот босқичи: бунда электрон воситанинг ўқув жараёнида фойдаланиш методикаси ишлаб чиқилади. 2.Ўқув мақсадли электрон воситалар ва уларнинг турлари. Ўқув мақсадли электрон воситаларни яратиш қуйидаги концептуал тамойилларга эга бўлиши лозим (5): -мақсадга йўналтирилганлик тамойилли; -интеграция тамойилли; -тўлақонлилик тамойили; -яхлитлик тамойили; -очиқлик тамойили. Электрон дарслик –ЭД –компьютер технологияларига асосланган ўқитиш методларидан фойдаланишга мўжалланган ўқитиш воситаси бўлиб, ундан мустақил таълим олишда ва ҳар томонлама самарали ўзлаштиришда фойдаланиш мумкин. ЭДлар қуйидаги қисмлардан иборат бўлиши зарур: -ўргатувчи қисм –гипертекстга асосланган ва статик, динамик расмлардан иборат. -машқ қилдирувчи қисм –хатоларни кўрсатиб берувчи ва тўғри хулосага олиб келувчи. -назорат қилувчи – тестлар орқали назорат қилувчи тизим асоида шаклланади. Download 60.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling