10-мавзу. Кўчмас мулк бозори, унинг хусусиятлари ва таркибий тузилиши


Кўчмас мулк бозори –яхлит категория сифатида


Download 134.52 Kb.
bet6/9
Sana13.04.2023
Hajmi134.52 Kb.
#1353145
1   2   3   4   5   6   7   8   9
10.4. Кўчмас мулк бозори –яхлит категория сифатида

Замонавий иқтисодиёт шароитида кўчмас мулк бозори учта йўналиш билан характерланади:


1. Кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларда юзага келадиган кўчмас мулк объектига ва иқтисодий муносабатлар тизимига капитал киритиш соҳаси.
2. Кўчмас мулк объектлари махсус товар сифатида юзага чиқадиган соҳа.
3. Инсониятнинг ҳаёт фаолияти ва ҳаёт таъминоти учун шарт-шароитлар яратувчи хизматлар бозори.
Шундай қилиб, кўчмас мулк бозори –товарлар, хизматлар ва инвестициялар бозори хусусиятларига эга бўлган бирлашган категориядир (10.3-расм.). Иқтисодий-фалсафий нуқтаи назардан кўчмас мулк бозори – бу, ишлаб чиқариш, тижорат, ижтимоий, экологик ва бошқа фаолиятларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ бўлган инфратузилмавий категориядир.
Бундай талқин қилиш, бозорни тор маънода, сотувчи ва харидорларни бирлаштиришни англатувчи иқтисодий функция сифатида тушунишга зид бўлмайди.



10.3- расм. Кўчмас мулк бозорининг товарлар (1), молия (2), хизматлар (3), кўчмас мулк (4) бозорлари билан алоқаси.


Кўчмас мулк бозори инвестицион бозорнинг бир тури сифатида. Кўчмас мулк бозори инвестицион бозорнинг турларидан бири, деган қарашлар кенг тарқалган. Шунга боғлиқ ҳолда, кўчмас мулк бозори ва инвестицион бозорнинг структуравий боғлиқлигини тасдиқловчи умумий идентификацион белгиларни ажратиб кўрсатиш қабул қилинган (10.4-расм).
Бироқ, кўчмас мулк бозори ўзига хос хусусиятларига эга (10.5-расм).





10.4-расм. Кўчмас мулк бозори инвестиция бозорининг бир тури сифатида
Инвестицияларнинг юқори даражасининг зарурлиги. Кўчмас мулк объектларини инвестор хоҳлаган ҳажмда сотиб олиш бирмунча мушкул. Бунинг учун, бошқа активларни камайишига олиб келувчи талайгина маблағ зарур. Бундан ташқари, инвесторда керакли маблағ бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан, кўчмас мулк объектига бино қийматининг 15% га тенг бўлган ҳажмда маблағ киритиш мушкул ва ҳаттоки бундай улушни бино базасида ҳосил қилинган акционерлик жамиятида иштирок этиш орқали молиялаштириш ҳам кўчмас мулк объектини мустақил бошқаришга имкон бермайди.





Download 134.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling