Испания реконкистасининг моҳияти. X аср бошларида Испанияда араблар ҳукмронлиги
Download 368 Kb.
|
XI—XV асрларда Испания ва Португалия
- Bu sahifa navigatsiya:
- асрларда Пиренея ярим оролидаги давлатлар. Арагон федерацияси. Испания реконкистасининг моҳияти.
XI—XV асрларда Испания ва Португалия Режа: Испания реконкистасининг моҳияти. X аср бошларида Испанияда араблар ҳукмронлиги XIII—XV асрларда Пиренея ярим оролидаги давлатлар. Арагон федерацияси. Испания реконкистасининг моҳияти. Испан халқининг араблар билан узоқ давом этган, кўп асрлик кураши Испания давла-тининг ташкил топишида жуда катта роль ўйнади. Пиренея ярим оролининг араблардан қайтариб олиниши тарихий адаби-ётда реконкиста деб ном олган. Испан халқларининг араб-маврларга қарши олиб борган озодлик кураши бўлган кенг маънодаги реконкиста VIII асрдан-бошлаб, араблар ярим орол-ни истило қилганларидан кейиноқ, яъни VIII асрдан, то XV аср охиригача давом қилди. XV аср охирида арабларнинг Испа-ниядагн сўнгги йирик мулки ҳисобланган Гранада қўлдан бой берилди. Энг тор маънода реконкиста сўзидан одатда, XI—XIII асрлар даври тушунилади. XI—XIII асрлар даврида испан халқ-лари зўр бериб ярим оролнинг жанубига томон силжиб борган эдилар. Араблар Испанияда. X аср бошларида Испанияда араблар ҳукмронлиги энг кучли эди, бу вақтда Кордова амирлиги Кордова халифалигига айланган эди. Испан арабларига — маврла-рига Пиренея ярим оролидан ташқари, яна қўшни Шимолий Африкадаги кўп сонли барбар қабилалари ҳам бўйсунар эдилар. Араблар даврида Пиренея ярим оролида ишлаб чиқарувчи кучлар зўр бериб ривожланган эди. Шарқнинг юксак мадания-ти билан боғланган араблар Испанияда сунъий суғориш систе-масини кенг қўлладилар. Улар Пиренея ярим оролида бир қанча янги ва қимматли қишлоқ хўжалик экинларини жорий қилди-лар, улар орасида шоли, шакар қамиши, тут дарахти, апельсин, лимон ва бошқалар бор эди. Араблар даврида турли ҳунарманд-чилик жуда ҳам юксалган эди. Металл, чарм, жун, ипак, ойна ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш юксак даражада тако-миллашган эди. Кордова халифалиги Шимолий Африка орқали Шарқдаги бутуп мусулмонлар мамлакати билан савдо-сотиқ алоқалари боғлаган эди. Испан араблари Европанинг турли мамлакатлари билан, айниқса қўшни Франция ва Италия, билан, шунингдек, Византия билан ҳам қизғин савдо-сотиқ олиб бордилар. Қисман римликлар даврида мавжуд бўлган, вестготлар даврида бир қадар ривож топган Испания шаҳарлари араблар за-монига келиб йирик саноат марказларига айландилар. Улар орасида Андалузия шаҳарлари ва Испаниянинг жанубидаг»: Кордова, Севилья, Гранада, Валенсия шаҳарлари айниқса аж-ралиб турарди. Халифаликнинг пойтахти бўлган Кордова ша-ҳари — XI асрда Европанинг энг йирик шаҳари ҳисобланарди. Кордованинг (теварак-атрофи билан бирга) қарийб 500 минг аҳолиси бор эди. Испанияда ҳозиргача сақланиб қолган араб архитектурасининг энг йирик ёдгорликлари — Кордова масжиди (VIII асрда қурилган), Гранададаги Альгамбра саройи (XIII асрдан), Се'вильядаги Алькасар қасри (XIII асрдан), Испанияда араб маданияти юксак ва оригинал маданият бўлганлигидан яққол далолат беради. Аммо испан-араб жамияти, ҳар ҳолда типик феодал жамияти бўлган. Йирик шаҳарлар билан бир қаторда, ярим оролнинг ички қисми маҳаллий князларнинг хўжалик мустақиллигини сақлаб қолишда давом этган. Бу ҳол халифаликни сиёсий жиҳатдан тараққий эттиришда ҳам акс этди. XI аср ўрталарида халифалик қисман йирик, қисман майда феодал давлатлардан иборат бўлган 23 бўлакка бўлиниб кетди (уларнинг баъзилари шаҳар республикаларидан иборат эди). Айни замонда Испаниядаги араб феодализми маҳаллий аҳо-ли учун ғоятда оғир бўлди, вақт ўтиши билан феодал эксплуа-тациясини тобора кўпроқ қўллади, бунинг ёнига кучайиб борув-чи миллий зулм ва ҳуқуқ жиҳатдан тенгсизлик қўшилди, христиан аҳолисини зўрлаб мусулмон динига ўтказишдек қўпол ди-ний мусулмон фанатизми авж олди. Халифаликдаги аҳолининг катта кўпчилиги араб бўлмаган халқлар эди. Мапрлар иисбатан жуда озчиликни ташкил этар-дилар. Пиренея ярим оролининг истило қилинган халқлари гар-чи қиоман араб тнлипи ўрганиб олган (мосараблар), баъзилари ҳатто мусулмон дииини қабул қилган (ренегатос) бўлсалар-да, лекин улар бари бир, маврларга келгинди истилочилар ва зо-лимлар деб қарардилар. Табиийки, улар ярим оролда истило этилмай қолган ва Пиренея ярим оролининг шимол ва шимоли-шарқдаги тоғли областлардан жанубга гомон аста-секин ҳужум бошлаган қисмини қўллаб-қувватлар эдилар. Вестгот давлати-нинг собиқ пойтахти бўлган Толедо шаҳари арабларга сира бўйин эгмади. IX—XI асрлар давомида Толедо аҳолиси Кордова халифалигига қарши бир неча бор қўзғолон қилди. Шимолда Астурия (бош шаҳри Овиедо), Наварра ва Испан маркаси территориялари араблар томонидан истило қилинма-ган эди. Ярим оролнинг шарқидаги Испан маркасини бир вақт-лар Карл Буюк истило этган эди. Маврларга ҳужум ҳам худди ана шу ердан бошланди. Реконкиста бундан буен кенг миллий-оэодлик ҳаракатига айланиб, унда таркиб топаётган испан хал қининг турли хил синфлари: феодаллар ҳам, шаҳарликлар ҳам, деҳқонлар ҳам қатнашдилар. Реконкиста испан халқларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт шарт-шароитлари тақозоси билан келиб чиққан зарурий қонуний жараён эди. Тоғ-тошларга суриб чиқарилган, деҳқончилик учун зарур бўлган ер майдон-лардан маҳрум этилган, Урта денгиздан кесиб қўйилган испан-лар бир замонлар ўз ота-боболари истиқомат қилиб, кейин араб-лар томонидан истило этилган ва сиқиб чиқарилган жанубга томон силжиб боришлари керак эди ёки бўлмаса, ўз ишлаб чи-қарувчи кучларининг бундан буёнги ўсишидан ва ўз миллатла-рининг равнақ топишидан воз кечишлари лозим эди. Реконкистанинг асосий босқичлари. Реконкистанинг асосий' босқичлари қуйидагичадир. Астурия короллиги VIII—IX аср-ларда ярим оролнинг бутун шимолига ва шимоли-ғарбига ўз таъсирини ёйди. X аср бошларида астурияликлар жанубга ҳам силжиб бордилар, Леон шаҳри эса уларнинг асосий маркази бўлиб қолди ва бутун Астурия короллиги Леон номи ' билан Леон короллиги деб атала бошлади. X асрнинг иккинчи ярми-да— XI аср бошларида Леон жанубгача кенгайиб, Дуэро дарё-си ҳавзасигача чўзилиб кетади. Бу ерда жуда кўп қасрлар-қалъалар — бурглари бўлган чегара область ташкил топади. Ана шу қасрлар номидан олиниб, янги мамлакат Кастилия1 деб аталди. Бургос шаҳари Кастилиянинг асосий шаҳари ҳисобла-нарди. 1037 йилда Леон короли Кастилиянинг ҳам короли деб атала бошлади. XI асрнинг иккинчи ярмида Кастилияликлар Таҳо да-рёси ҳавзасини бос и б олдилар. 1085 йнли король Альфонс VI Толедо шаҳарини истило қилди. Бу янгидан истило қилинган территория, яъни Таҳо ҳавзаси Янги Кастилия деб атала бошлади. Бироқ XI асрда Янги Кастилиянинг аҳволи ҳали анча но-мустаҳкам эди. 1086 йили, яъни Толедо истило қилингандан кейинги йили Альфонс VI нинг ўзи Заллак шаҳрига яқин жой-да араблардан қаттиқ зарба еди. Шимоли-шарқда жойлашган Наварра короллиги IX асрда жуда катта аҳамиятга эга эди. Бундан кейинги асрларда у унча кенгаймади. Аммо унинг жанубида анча-мунча сиёсий ўзгариш-лар бўлиб ўтди. IX аср охирида Испания маркасидан янги jwyc-тақил мулк, Арагон графлиги ажралиб чиқиб, сўнг XI асрда короллнкка айланди. 1118 йили арагонликлар араблардан Сарагоса шаҳарини тортиб олиб, уни Арагоннинг пойтахти қилди-лар. 1137 йили Арагон Испания маркаси билан бирлашди, Испания маркаси бу вақтда Каталония' ёки Барселона графлиги деган янги ном билан юрарди2. Ниҳоят, яр1ш оролнинг ғарбида Португалия жанубга томон чўзилиб кетган эди. Дастлаб бу ҳам графлик эди (тахминан 1095 йилларда ташкил топган эди), 1116 йилга келиб у ҳам короллик бўлиб олди. Португалиянинг пойтахти бошда Дуэро дарёсининг мансабидаги Опорто шаҳри эди, кейин 1147 йилдан — Тахо дарёсининг мансабидаги Лиссабон шаҳри пойтахт бўлиб қолди. Леон короли ҳоқим'иятидан ха-лос бўлган Португалия короли Рим папасига қарам бўлиб қол-ди. Аммо бу қарамлик номигагина бўлиб, аслида бошқача эди. Шундай қилиб, XII аср бошларига келганда Пиренея ярим оролида унинг тахминан ярмисини эгаллаган тўртта христиан давлати: Кастилия, Наварра, Арагон ва Португалия бор эди. XI асрнинг охири ва XII асрнинг ҳаммаси реконкистанинг энг авжга чиққан даври эди. Кастилия халқ эпосида худди ана шу давр ўз аксини топган, халқ эпосининг қаҳрамони машҳур Сид Кампеадор эди1. Шарқдаги салиб юришлари сингари, Пиренея ярим оролида маврлар билан олиб борилган курашга ҳам му-қаддас уруш туей берилган эди. Христианлар билан мусулмон-лар илгариги пайтларда диний масалада баъзан бир-бирлари билан ишлари бўлмасди, реконкиста жараёнида улар бир-биров-ларига фанатикларча нафрат кўзи билан қарайдиган бўлдилар. Маврлар Шимолий африкаликларни, барбарларни ва бошқа мусулмон қабилаларни ўзларига ёрдамга чақирдилар. 1086 йили Испанияга Ғарбий Саҳройи Кабирдан алмуравийлар, 1125 йили Атлас тоғларидан (Шарқий Мороккода) алмуғалар келдилар. Испанияликларта ёрдам бериш учун Франция, Англия, Германия ва Италиядан рицарлар келишди. Шарқдаги сингари, Испа-нияда ҳам маврлар билан курашиш учун бир қанча махсус диний-рицарлик орденлари Сант-Яго, Алькантара ва Калатрава орденлари барпо этилди. XII аср мобайнида кастилияликлар араблар Андалузиясига бир неча марта бостириб кириб, уни пайҳон қилдилар. 1212 й-или Лас Навас де Толос ёнида ҳар иккала томон ўртасида энг катта ҳал қилувчи жанг бўлди. Бу жангда Кастилия (Альфонс VIII), Наварра ва Арагон короллари иттифоқчилар сифа-тида биргаликда уруш қилдилар. Барбарлар, негрлар ва Шимо-ли-Ғарбий Африканинг бошқа кўпгина қабилалари маврлар томонидан туриб жангларда қатнашдилар, Араблар қаттиқ маглубиятга учраб, ўзларининг барча бой лагерларини ғолиб-ларга ўлжа қилиб қолдириб чиқиб кетдилар. Шундан кейин Кастилия тез орада Андалузия билан Мурсия-ни эгаллади. 1236 йили у Кордовани, 1248 йили — Севильяни қўлга киритди. 30 ва 40-йилларда Арагон Валенсияни ва Ба-леар оролларини босиб олди. Португалия жанубга томон то Гва диана дарёси мансабигача силжиб борди. Маврлар ихтиёрида •биргина жанубий Гранада короллиги (ёки Гранада амирлиги) сақланиб қолган эдц. Гранада короллиги мустақил давлат си-фатида узоқ вақт, яъни 1492 йилгача яшаб келди. Download 368 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling