Испания реконкистасининг моҳияти. X аср бошларида Испанияда араблар ҳукмронлиги


Download 368 Kb.
bet3/3
Sana17.06.2023
Hajmi368 Kb.
#1548013
1   2   3
Bog'liq
XI—XV асрларда Испания ва Португалия

Арагон федерацияси.
Арагон, ўз-ўзича Пиренея ярим ороли-да (агар ҳатто Арагоннинг Каталония билан бирлашганлигини қўшиб ҳисоблаганда ҳам) кичик бир территорияни эгаллар эди. Аммо Урта денгизда унинг кўпдан-кўп мулклари: Сицилия, Сардиния, Неаполь короллига, Балеар ороллари ва бошқалар бор эди. Кастилиянинг аксича, Арагон катта денгиз давлати эди. Лекин бу ерда король ҳокимияти заиф эди. Шаҳарларнинг заиф ўсганлигидан (Арагонда), дворянлар бутун ҳокимиятни ўз қўлларида сақлаб қолган эдилар. Арагон деҳқрнлари энг оғир-крепостной қарамликда яшардилар. Арагон феодаллари ўз кре-гюстнойларига ҳатто ўлим жазоси бериш ҳуқуқига ҳам эга эди­лар. Кўпроқ феодаллардан иборат бўлган Арагон кортеслари-королни тўла назорат қиларди, кортеслар дам олган пайтларида королнинг ишларини кузатиб бориш учун «депутация» номи ос-' тида алоҳида комиссия белгилаб қўйиларди. Арагон дворянла-рини махсус сайлаб қўйиладиган судья, яъни Буюк ху с ти­сня суд қиларди. Уни ўрнидан бекор қилишга королнинг ҳаққи йўқ эди. Дворянлар королга қарши уруш эълон қилиб, у билав уруш олиб борар ва чет эл фуқаролигига ўтиб кета олардилар ва ҳ. к. Арагон зодагонларининг эркинлиги «Уния имтиёзлари» (1287 й.) деган алоҳида муборакномада ёзиб қўйилган эди.
Каталонияда деҳқонларнинг қўзғолонлари. Арагондаги деҳ-қонлардан ташқари, Каталониядаги деҳқонлар ҳам айниқса оғир аҳволда кун кечирардилар. Каталонияда ҳам, «ярамас одатлар» деб аталган царса мавжуд бўлиб, крепостнойларни мутлақо чидаб бўлмайдиган аҳволга солиб қўяр эди. Фарзанд-сиз деҳқон вафот қилгудай бўлса, помешчиклар унинг барча молу мулкини тортиб олар ва борди-ю, вафот этган деҳқоннинг боласи бўлса, унга қарашли молу мулкнинг анчагина қисмини босиб олардилар. Биринчи кеча ҳуқуқи ҳукм сурарди. Деҳқон-ларни ерсиз қул қилиб сотиб юборардилар. Бироқ Арагоннинг; акси ўлароқ Каталония шаҳар мамлакати эди. Деҳқонлар бу ерда кўпроқ бозор билан алоқадор эдилар. Бу деҳқонларнинг купи крепостной чўриликдан Барселонага ва бошқа шаҳарларга қочиб кетган эди. Пировардида Каталония деҳқонлари бирла-шиб, феодалларга қарши қаттиқ кураш бошлаганлар ва бу кураш узоқ давом этган деҳқонлар уруши характерини олган.
Каталония деҳқонларининг қўзғолонлари ўн йилга чўзилган, яъни 1462 йилдан 1472 йилгача давом этган. Қўзғолонлар Шимолий Каталония районини (Барселонанинг шимолидан то Пи-ренеягача бўлган жойларни). ўз ичига олган эди. Деҳқонлар кўзғолонига майда дворян (идальго) Вернтальят бошчилик қилди. Феодаллар қўзғолонни бостира олмадилар. Деҳқонлар­нинг феодаллар билан олиб борган курашига Арагон короли Хуан II аралашди. Король Хуан II бу маҳалда Арагон ва Ка­талония феодаллари билан ҳамда мустақил бўлиб ажралиб чиққан Барселона билан жанг қилаётган эди. Хуан II Вернталь­ят билан музокарага киришди ва қўзғолончиларга ёрдам бера-ман, деб катта ваъдалар қилди. Исёнчи феодалларга қарши деҳ­қонларнинг кучларидан фойдаланган ва Барселонани ўзига тобе қилиб олган Хуан II 1472 йилда крепостной ҳуқуқни қисман енгиллаштириш йўли билан деҳқонларни феодаллар билан «яраштирмоқчи» бўлди. Шунда Вернтальят Хуандан виконт ун-вони ва кўпдан-кўп ер-мулклар олди. Аммо Каталония деҳқоя-лари Вернтальятнинг король билан қилган битимидан қаноат-ланмай, 1484 йилда иккинчи марта қўзғолон қилдилар.
Бу сафар қўзғолончиларга деҳқон Педро Хуан Сала бошчилик қилди. Деҳқонларнинг иккинчи қўзғолони ғоят дара-жада шиддатли қўзғолон бўлди. Феодаллар Салани асир қилиб олиб, уни қатл этдилар, лекин деҳқоштар Саланинг вафотидан кейин ҳам партизан урушини давом қилдирдилар. Ниҳоят, 1486 йили Арагоннинг янги короли Фердинанд фармон чиқариб, ҳақ тўлаб қутулиш шарти билан барча «ярамас одатлар» ни бекор қилди. Деҳқонлар ўзларига қарашли участкаларнинг меросхўр ижарачиларига айландилар. Крепостной ҳуқуқни бекор қилиш ҳақидаги фармонни король тез орада Арагонга ҳам ёйди, Ката­лония деҳқонлари сингари Арагон деҳқонлари ҳам қўзолон кў-тариш хавфини солмоқда эдилар.
Каталония дсҳқоплари ҳаракати билан бир вақтда, XV аср давомида шаҳарлардаги, шупингдек, Арагонга тобе бўлган Бо-леар оролларидаги қўзғолонлар билан қўшилиб кетган кенг деҳ­қонлар ҳаракати юз берди. 1450 йилги Мальорка оролидаги ҳаракат, айниқса кучли ҳаракат бўлиб, у ҳам феодалларнинг халқ оммасига қисман ён бериши билан тамом бўлди.
Кастилиянинг Арагон билан бирлашуви. Келиб чиқиши ва тил жиҳатдан қон-қариндош бўлган, юз йиллар давомида таш-қи душман бўлмиш арабларга қарши биргаликда курашиб кел-ган, иқтисодий масалада азалдан бир-бирови билан алоқа қил­ган Кастилия на Арагон бирлашиш учун етарлича тарихий шарт-шароитларга эга эдилар.
Кейинги ўрта асрлар даврида товар-пул муносабатларининг ривожланиши иқтисодий жиҳатдан қандайдир ўзаро биров-би-ровини тўлдирувчи ҳар иккала мамлакатницг — қуруқликдаги Кастилия ва Урта денгиз билан боғланган Арагоннинг бирлаши-шини айниқса зарурий вазифа қилиб қўйди. XV асрнинг иккин­чи ярмида Пиренея ярим оролининг ижтимоий ва сиёсий ша-роитлари ҳам ана шу бирлашувни зўр бериб тақозо этган эди.
Қастилияда ва Арагонда кеекинлашган синфий кураш, шу-нингдек, реконкистанияг тамом бўлмаганлиги (ярим орол жа-нубидаги Гранада короллиги) ҳар иккала мамлакат феодалла-рини икки королликни ягона Испания давлатига бирлаштириш тўғрисида бир битимга келишга мажбур этди. Иккала қўшни давлат ўртасидаги уния (иттифоқ) династия никоҳи қилиш йўли билаи амалга оширилди. Малика Изабелла Кастильская 1469 йили шаҳзода Фердинанд Арагонскийга тур (мушга чиқди. 1474 йили Изабелла Кастилия королеваси бўлиб олди, 1479 йилиг Фердинанд Арагон тахтига ўтирди. Бирлашган иккала мамла-катнинг ҳар бири ўзининг бурунги қонунлари, урф-одатлари ва алоҳида-алоҳида кортесларини сақлаб қолди. Шундай қилиб, мамлакатни бошқариш ҳали икки тусдалигича қолаверди. Шун-дай бўлса ҳам, ягона Испанияни вужудга келтириш учун асое солинган эди. Кастилияда ҳам, Арагонда 'ҳам король ҳокимияти мустаҳкамлана бошлади. Бирлашиш Фердинанд билан Изабел-ланинг ички ва ташқи сиёсатларида ижобий акс этди.
Шаҳар коммуналарининг кўмагига таяниб иш курган Иза­белла Кастилия феодаллари оппозициясини тинчитди. Изабелла ёрдамида «муқаддас эрмандада» нами остида ташкил этилган шаҳар иттифоқчи милицияеи талончилик қилиб юрувчи рицар-ларга қақшатғич зарбалар берди. Католик черкови Фердинанд билан Изабеллага катта ёрдам кўрсатди. Католик короллар (папа Фердинанд билан Изабеллага ана шундай унвон берган эди) ўзларига қарашли даҳшатли инквизицияни католик черко­ви манфаатларига хизмат қилдирар эди. Чўқинтир'Илган мавр-лар (мотискалар)нинг ишларини назорат қилиш мақсадида 1477 йил Испанияда вужудга келтирилган инквизиция амалда, олий сиёсий судга айланган эди. Кастилия ёки Арагондаги бирорта феодалнинг давлатга хиёнат қилганлиги гумон қилинган тақ-дирда, у инквизициянинг қаҳр-ғазабидан ҳеч қаёққа қочиб қуту-ла олмасди, албатта.
Изабелла Кастилиядаги савдо-сотиқ ва саноатни жонланти-риб юборган бир қанча иқтисодий тадбирларни амалга оширди. Мамлакатдаги қимматбаҳо металларни сақлаб қолиш мақсади­да ҳамда мамлакат ичкарисида актив савдо балансини таъмин-лашга (яъни ташқаридан мол келтиришга қараганда мол чиқа-ришни кўпайтиришга) интилиб, королева меркантилизм ғоялари-ни амалга ошира (бошлади. Изабелла чет элларга озиқ-овқат маҳ-сулотлари ва хом ашё (ғалла, жун ва бошқалар) чиқаришни май қилди, жун Испаниянинг ўзида қайта ишланмоғи керак, деб буй-руқ қилди. Изабелла машҳур Христофор Колумбга ҳомийлик кўрсатди, Христофор Колумб Ҳиндистонга бориладиган «ғарбий йўл» ни ахтариб, Испания кемаларида саёҳатга жўнаб кетди.
Фердинанд ва Изабелла Испанияси тез орада буюк давлатга айланди. 1492 йили улар Гранадани истило қилдилар. 1512 йили Испания Наваррани ўзига қўшиб олди. Шундай қилиб, Порту-галиядан ташқари, барча Пиренея ярим ороли Испанияга бирлаштирилди. Колумбнинг саёҳатлари Испания учун Янги Дунё-даги жуда кўп мустамлака мулкларни босиб олиш имконини яратиб берди. Фердинанд ва Изабелла Испанияни Европанинг энг йирик давлатлари билан сиёсий иттифоқлар боғлашига са--бабчи бўлган муҳим династия никоҳларини амалга оширдилар. Уларнинг тўнғич қизи Екатерина Тюдорлар хонадонига мансуб инглиз шаҳзодасига турмушга чиқди. Кичик малика Хуана Габсбургларнинг астрогерман хонадонига мансуб шаҳзодалар-нинг бирига хотин бўлди. Испания Европа халқаро сиёсатининг муҳим омили бўла борди.
Адабиётлар:

1. Каримов И.А. «Тарихий хотирасиз келажак йук» Т., 1998 й.
2.Гуломов Я.Г. «Хоразмнинг сугорилиш тарихи» Т., 1959 й.
3 История Узбекистана в источниках. Тузувчи Б. В. Лунин. Т., 1984 й.
4.Жабборов И.М. «Узбек халки этнографияси». Т., 1994 й.
5 Саъдуллаев А.С. «Культура юга Средней Азии 7-4 вв. до н.э.» Т., 1987 й.
6.Кабиров Ж., Саъдуллаев А. «Урта Осиё археологияси» Т., 1990 й.
7.Узбекистон тарихи. Муаллифлар жамоаси. 1997 й.

Download 368 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling