Тараққий этган мамлакатларда молиявий назорат тизими, асосан, бир типда бўлиб, қуйидаги элементлардан ташкил топади
бевосита мамлакатнинг парламенти ёки президентига бўйсунувчи ҳисоб палатаси. Бу ташкилотнинг бош мақсади давлат маблағларининг сарфланиши устидан умумий назоратни ўрнатишдир
асосан солиқли даромадларнинг давлат хазинасига келиб тушишини назорат қилувчи ва мамлакат президенти, ҳукумати ёки молия вазирлигига бўйсунувчи солиқ муассаси
асосий вазифаси харажатларни қисқартириш, молиявий оқимларни оптималлаштириш ва фойдани ошириш бўлган ички назорат хизматлари
қуйи ташкилотларини текширувчи ва тафтиш қилувчи давлат ташкилотларининг таркибидаги назорат қилувчи органлар
ҳисобот ҳужжатларининг ишончлилигини ва молиявий операцияларнинг қонунийлигини тижорат асосида текширувчи нодавлат назорат хизматлари
Назорат мақсади
- Тузатиш чораларини кўриш, айбдорларни жавобгарликка тортиш ва бузишларнинг олдини олиш
Молиявий назорат юзага келиши
- Давлат молиявий тизимининг ташкил топиши ва ривожланиши билан боғлиқ
Молиявий назорат - - бу молиявий ва у билан боғлиқ хўжалик юритиш ва бошқариш фаолиятидаги масалаларни текшириш бўйича уни ташкил этишнинг махсус шакл ва усулларини қўллаган ҳолда ялпи амалга ошириш тартиб-қоидалари ва операциялари мажмуидир.
Т.В.Конюхова - Молиявий назорат – мамлакат ва унинг алоҳида ҳудудларини самарали ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида давлат ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш субъектлари пул фондларини шаклланиш, тақсимлаш ва фойдаланиш соҳасидаги ҳаракатнинг қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлиги устидан назорат
Е.Ю.Грачева - Молиявий назорат – молиявий тизимларнинг барча бўғинларида ресурсларнинг шаклланиш, тақсимлаш ва фойдаланиш устидан давлат назоратининг кўринишларидан бири бўлиб ҳисобланади. У давлат маблағларининг харажат қилинишини, давлат ресурслари ҳаракатининг ўз вақтидалиги ва тўлиқлиги, барча молиявий тизимлар бўғинларидаги даромад ва харажатларнинг қонунийлиги, ҳисоб ва ҳисобот қоидаларига амал қилинишини текширишга қаратилган
Do'stlaringiz bilan baham: |