10-мавзу. Реал секторда маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш самарадорлиги
Download 334.25 Kb. Pdf ko'rish
|
10-MAVZU РЕАЛ СЕКТОРДА МАҲСУЛОТ СИФАТИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИ
Маҳсулот сифатини таъминлаш ишлаб чиқариш босқичида амалга
оширилади. Бу ерда маҳсулот сифати маҳсулотни тайёрлаш меъёрий-техникавий ҳужжатлар, жиҳозлар, ускуна ва асбоблар, олинадиган хом ашё, материал ва жамловчи буюмлар сифати билан аниқланади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини баҳолаш мезони сифатида амалдаги техникавий-иқтисодий кўрсаткичлар лойиҳа ҳужжатларда, яъни биринчи босқичда кўзда тутилган мос кўрсаткичларга мувофиқлик даражаси хизмат қилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сифатини сақлаб туриш айланиш ва сотиш, фойдаланиш ёки истеъмол ҳилиш босҳичларида амалга оширилади. Маҳсулот айланиши ва сотилиши сифати сақлаш ва транспортлаш сифатларидан йиғилади. Фойдаланишдаги маҳсулот сифатига келганда, у фойдаланиш ва таъмирлаш ҳужжатлари, фойдаланиш ва таъмирлаш жиҳозлари, эҳтиёт қисмлар ва сарфланадиган материаллар сифатларига ҳамда фойдаланувчи ва таъмирловчи ходимлар малакасига боғлиқ. Фойдаланишда маҳсулот сифатини баҳолаш мезони унинг кўрсаткичлари илова қилинган техникавий ҳужжатларда қайд қилинган мос кўрсаткичларга, яъни қондириши зарур бўлган амалий эҳтиёжларга мувофиқлиги даражасидир. Маҳсулот сифатига илмий тадқиқотлар, конструкторлик технологик ишланмаларда асос солинади, фойдаланишда эса улар рўёбга чиқади. Маҳсулот сифатини жорий қилиш, таъминлаш ва сақлаб туришнинг асосий босқичларини тавсифловчи "сифат сиртмоғи” мавжуд. Бу босқичларга: маҳсулотга бўлган талаблар, маҳсулотнинг техникавий даражаси ва сифатини олдиндан кўриш (маркетинг тадқиқотлари); илмий-техникавий тараққиёт ютуқларини ҳисобга олий сифат даражаси шакллантириш, меъёрий-техникавий ҳужжатларни тайёрлаш; ишлаб чиқарувчи корхона имкониятларини таҳлил қилиш; сифатли хом ашё, материал, жамловчи буюмлар билан моддий- техникавий таъминлаш; ишлаб чиқаришни техникавий тайёрлаш, технологик жараёнларни ишлаб чиқиш, жиҳоз, ускуна ва асбоблар билан таъминлаш; тегишли меъёрий-техникавий ҳужжатлар ва стандартларга мувофиқ маҳсулотни ишлаб чиқариш; техникавий назорат ва синаш, тайёрлаш сифатни баҳолаш; тайёр маҳсулотни сотиш, маҳсулотни сақлаш, транспортлаш ва сотиш жараёнларида унинг сифатини сақлаб қолиш; тайёр маҳсулотни монтаж қилиш ва ундан фойдаланиш, хизмат қилиш ва таъмирлаш, сифатини таъминлаш, истеъмолчи маҳсулот сифати билан қониққанлиги даражасинини баҳолаш. Маҳсулот ҳаетий циклининг охирги босқичи уни фойдаланишга тиклаш (утилизация) ва қайта тикланган моддалардан тўлиқ фойдаланишдир. Download 334.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling