10-мавзу. Реал секторда маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш самарадорлиги


Download 334.25 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana18.11.2023
Hajmi334.25 Kb.
#1785039
  1   2   3
Bog'liq
10-MAVZU РЕАЛ СЕКТОРДА МАҲСУЛОТ СИФАТИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИ



10-МАВЗУ. 
РЕАЛ СЕКТОРДА МАҲСУЛОТ СИФАТИ ВА ИШЛАБ 
ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИ
 
10.1. Реал секторда маҳсулот сифати иқтисодий категория сифатида ва 
унинг иқтисодиётдаги аҳамияти.
10.2. Маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар. 
10.3.Маҳсулот 
сифатини 
ошириш 
иқтисодий 
самарадорлигини 
аниқлашнинг асосий услубий тамойиллари.
10.4. Корхона фаолияти натижаларига сифатнинг таъсири. 
Маҳсулот сифати истеъмолчилар учун энг асосий кўрсаткичлардир, чунки, 
сифат маҳсулотнинг истеъмол хусусиятини белгилайди. Бу ерда маҳсулот сифатини 
ошиши унинг хажмини ошишига олиб келади, шунингдек маҳсулот маҳсулот 
сифатини ошиши учун нисбатан кам маблағ талаб қилинади. Истеъмолчилар 
талабини қондириш дегани бу таварлар ишлаб чиқариш учун эхтиёж бор дегани бу 
ўз навбатида корхона бир меёрда ишлашини таъминлайди ва уни келажагини 
белгилайди. 
Кўплаб хорижий фирмалар юксак натижаларга эришишида асосан сифатга 
жиддий эътибор қаратдилар.
Сифатни бошқариш деган тушунча деярли янги йўналиш бўлишига қарамай 
унинг жадал ривожланиш даври бозор иқтисодиёти даврига тўғри келади. Айни шу 
даврда кўплаб адабиётларда маҳсулот сифатини бошқариш борасида янгича талқин 
ва тарғиботар кўпайиб уларни таққослаш ва тахлил қилиш лозим бўлади. 
Маҳсулот сифатини бошқариш бўйича асосий тушунчалар.  
Маҳсулот сифатини бошқариш — маҳсулот сифати даражасини жорий 
қилиш, таъминлаш ва зарурий даражада ушлаб туриш мақсадида лойиҳалаш, 
тайёрлаш ва фойдаланиш (ёки истеъмол қилиш) пайтида амалга ошириладиган 
ҳаракатлар мажмуасидир.
Сифатнинг зарурий даражасини жорий этиш тадқиқот қилиш ва лойиҳалаш 
босқичида мамлакат ҳамда хориждаги энг илғор илмий-техникавий ютуқлар 
таҳлили асосида амалга оширилади. Мазкур босқичда сифатни бошқариш муҳим 
аҳамиятга эга, чунки шу ерда бўлажак маҳсулотнинг асосий техникавий-иқтисодий 
ва фойдаланиш кўрсаткичлари хисобланади ва уларга асос қўйилади. Бу 
кўрсаткичлар истеъмолчиларнинг замонавий талабларидан юқорироқ бўлиши керак 
чунки янги маҳсулот савдо соҳасига чиққунча унинг сифат кўрсаткичлари маънавий 
эскириб қолиши мумкин. 

Download 334.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling