10-мавзу: Тижорат банклари ва уларнинг функциялари
Тижорат банкларининг бошқарув органлари
Download 61.63 Kb.
|
10 Маъруза матни
Тижорат банкларининг бошқарув органлари.
Тижорат банклари бошқарув органлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: Аксиядорларнинг умумий йиғлиши бу орган тижорат банкларини бошқарувчи энг юқори орган ҳисобланади. Аксиядорларнинг умумий йиғлиши банкнинг устав капиталини кўпайтириш, банк кенгаши ва бошқа аъзоларини таъйинлаш каби муҳим вазифаларниҳал қилиш ваколатига эга. Аксиядорларга дивиденд тўлаш ҳам муҳим масалалардан ҳасобланади. Банк кенгаши банк аксиядорлари таркибидан ташкил топади. Кенгаш банкнинг кредит сиёсати варивожлантириш стратегиясини тастиқлайди. Банк кенгаши аъзолари сонини ҳар бир мамлакат қонунчилигига асосланади. Мисол: Ўзбекистон Республикаси банк кенгаши аъзолари сони аксиядорлари 500гача бўлган банкларда камида 5та, аксиядорлари сони 501-1000та гача бўлаган банкларда 7та, аксиядорлар сони 1000тадан ортиқ бўлса 10 кишидан иборат бўлиши керак. Банк органи хорижий банкларда банк бошқаруви директорлар кенгаши дейилади. Банк бошқаруви банкнинг асосий бўлинмаларида раҳбарларидан ташкил топади. Бухғалтир Кредит депосит Валюта ва пул муомаласи директорлари киради. Банк бошқаруви банкларнинг жорий фаолиятини амалга оширади. Тафтиш комиссияси бу комиссия банкда доимий фаолият юритади ва асосан банк харажатларни назорат қилади. Тижорат банкларида турли хил қўмиталар ҳам ташкил қилиниб уларни бошқариш органи сифатида эътироф этиш мумкин. Мисол: Ўзбекистон Республикаси 2010-йил 26-ноябрда 1438 қарорига мувоффиқ тижорат банкларида банк активлари сифатини назорат қилувчи қўмиталар ташкил қилинган. Тижорат банкларнинг барқарорлиги деганда уни иқтисодий-сиёсий рисклардан ишончли ҳимоя қилиш имконини берадиган даражада ликвидли ва тўловга қобил бўлиши тушунилади. Тижорат банклари фаолиятида қуйидаги иқтисодий рисклар мавжуд. Кредит риски Ликвидлили риски Протсент риски Валюта риски Бозор риски Оператсион риски Трансформатсион риск Download 61.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling