10-мавзу: юксак архегониал ўсимликлар: мохсимонлар, плаунсимонлар, БЎҒимлилар, папоротниклар


Download 328.59 Kb.
bet1/4
Sana20.12.2022
Hajmi328.59 Kb.
#1034299
  1   2   3   4
Bog'liq
10-Mavzu-Botanika-Ипак


10-МАВЗУ: ЮКСАК АРХЕГОНИАЛ ЎСИМЛИКЛАР: МОХСИМОНЛАР, ПЛАУНСИМОНЛАР, БЎҒИМЛИЛАР, ПАПОРОТНИКЛАР
Режа:

  • Юксак ўсимликларга умумий тавсиф;

  • Архегониал ўсимликларнинг классификацияси;

  • Мохсимонларнинг (йўсинлар) аҳамияти;

  • Плаунсимонлар тарқалиши;

  • Қирқбуғимсимонлар синфининг тузилиши;

  • Папоротниксимонлар келиб чиқиши.



Асосий тушунчалар: Юксак ўсимликларнинг умумий тавсифи; архегониал ўсимликларнинг классификацияси, келиб чиқиши, тузилиши, тарқалиши, кўпайиши ва аҳамияти (Мохсимонлар, Плаунсимонлар, Қирқбуғимсимонлар, Папоротниксимонлар).

Айрим мохсимон ўсимликларни ҳисобга олмаганда, юксак ўсимликларнинг барчаси поя ва барг каби органларини бўлиши билан тубан ўсимликлардан фарқ қилади. Шу боис улар талломли тубан ўсимликларнинг аксинча, барг-пояли ўсимликлар ёки кормофитлар деб аталади. Тарихий тараққиётнинг ривожланишига кўра, юксак ўсимликлар қуруқлик ўсимликларининг кейинроқ, пайдо бўлган анча ёш гуруҳига киради. Ушбу юксак ўсимликлар, шубҳасиз, сувўтлардан келиб чиққан. Кўпчилик систематик олимларнинг фикрларига кўра, юксак ўсимликларнинг авлод боши ҳозирги яшил ёки қўнғир сувўтларнинг аждодлари эканлигини тасдиқладилар. Бундан ташқари айрим илмий адабиётларда, юксак ўсимликлар қизил сувўтлардан келиб чиққан, деган мулоҳазалар ҳам учрайди. Дастлабки сувўтлар қуруқликда яшашга ўтганидан кейин бутунлай бошқача муҳитга тушиб қолган, сувўтларнинг тана тузилиши мураккаб ўзгаришларга учраган. Бундай ўзгаришларнинг натижасида уларнинг қуруқликдаги хилма-хил шароитда яшашга мослашган тур ва хилларининг ташқи қиёфаси кескин ўзгаришга учраган. Аммо барча юксак ўсимликлар, ташқи (морфологик) ва ички (анатомик) тузилишлари ниҳоятда ўзгарганлигига қарамасдан, тана тузилишининг, бирлигини маълум даражада сақлаб қолган. Қуруқликда яшашга ўтган дастлабки ўсимликларнинг совуқ Арктикадан то жанубдаги қуруқ саҳроларгача бўлган улкан кенг ҳудудлардаги ниҳоятда турли-туман шароитларда яшашга мослашиши бу ўсимликлар янги типларининг вужудга келишига асос бўлган. Бундан келиб чиқадики, узоқ вақт давом этган тарихий тараққиёт жараёнида турли-туман ва таркиби жиҳатдан бой бўлган қуруқлик ўсимликларининг катта бир флораси пайдо бўлган.


Юксак ўсимликлар яқин вақтгача икки гуруҳга: архегонийли ўсимликлар-Archegoniatae ва уруғли ўсимликлар-Gyniceatae, ёки ёпиқ уруғли ўсимликлар, гулли ўсимликлар - Angiospermae га бўлиб ўрганилди. Архегонийли ўсимликларнинг ўзига хос урғочи жинсий органи бўлади. Ушбу орган кўп ҳужайрали бўлиб, архегоний деб аталади. Шунга мувофиқ бундай ўсимликларга архегонийли ўсимликлар деб ном берилган. Уруғчили ўсимликларнинг уруғчи деб аталадиган урғочи жинсий органи бўлади. Бу орган четлари бирикиб ўсган бир нечта мевачи барглардан ташкил топган. Бир неча мевачи барглардан иборат уруғчи ичида уруғкуртак жойлашади. Ўсимлик уруғлангандан кейин ушбу куртаклардан уруғ ҳосил бўлади. Уруғнинг шундай тартибда жойлашишига кўра, бундай ўсимлик гуруҳи ёпиқ уруғли ўсимликлар деб аталади. Бундай гуруҳга кирувчи ўсимликларниниг ўзига хос хусусияти жинсий йўл билан кўпайиш органи-ҳақиқий гул бўлишидир. Шунинг учун бундай гулли ўсимликлар-Antophyta деб аталади.
Рус ботаник олими И.Н. Горожанкин 1876-йилда архегонийли ўсимликларни биринчи марта ягона алоҳида гуруҳга бирлаштирди ва мохлар, папоротниксимонлар (папоротниклар ёки қирққулоқлар, қирқбўғимлар, плаунлар, селагинеллалар ва шу кабилар) ни ушбу гуруҳга киритди. Ҳозирда айрим систематик олимлар архегонийли ўсимликларни аввал бошда қабул қилинган алоҳида систематик бирлик-тип деб ҳисоблайдилар: бошқа олимлар очиқ уруғлиларни бу гуруҳдан ажратадилар: кўпчилик систематик олимлар эса биттагина морфологик белгига, яъни архeгоний бўлишига асосланиб, архeгонийли ўсимликларнинг турли-туман гуруҳини ягона гуруҳ қилиб бирлаштириш мумкин эмас, деб ҳисоблайдилар, улар бу гуруҳни бирлик деб тан олмайдилар ва уларни ўз ривожланиш тарихига эга бўлган бир нечта мустақил гуруҳларга бўладилар. Сўнги фикр энг кўп асосга эга деб ҳисобланмоқда ва унинг кўпгина тарафдорлари бор.
Мохсимонлар Бўлими-Bryoрhyta
Мохсимонлар 160000 яқин тур ўз ичига олиб, ўсимликларнинг жуда оддий тузилганлиги, илдизи ва ўтказувчи боғламлардан иборат ўтказувчи системаси бўлмаслиги билан бошқа юксак ўсимликлардан фарқ қилади. Мохсимон ўсимликларнинг энг оддийлари талломлилар бўлиб, уларнинг танаси ер бағирлаб ётадиган талломдан иборат. Анча мураккаб тузилган мохсимонларнинг танасида поя ва барглар, илдизлар ўрнида ризоидлар бўлади (14.1, 14.2-расмлар) (Linda R. Berg. Introductory Botany, 2008. Б.434). Бундан ташқари айрим мохсимонларнинг ризоиди кўп ҳужайрали ва сершох ривожланади. Мохсимонларнинг анатомик тузилиши ҳам жуда сода бўлиб, хилма-хил тўқималарга ажралмайди ёки тўқималар бир оз сезилади.
Мохсимонларнинг вегетатив қисмларида кўп ҳужайрали жинсий органлар, яъни эркак жинсий органлари-антеридий, урғочи жинсий органлари-архегоний ҳосил бўлади. Мохсимон ўсимликларда наслнинг галланиши (навбатлашиши) аниқ ифодаланади. Лекин улар ривожланиш циклида жинсий насл-гаметофит устун туриши билан бошқа юксак ўсимликлардан (қирққулоқлардан, қирқбўғимлардан, плаунлар, очиқ уруғлилар, ёпиқ уруғлилардан) фарқ қилади. Жинссиз насл, яъни сапрофит ниҳоятда редукцияланган бўлади ва чала паразит ҳолатида гаметофитда яшайди.

Download 328.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling