100 китоб тўплами мева-сабзавотларни


Download 1.25 Mb.
bet14/27
Sana06.04.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1331922
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
meva sabzovotlarni saqlash usullari

босқич. Дастлабки совитиш. Узум қадоқланган қути- лар ёғоч тагликларга жойлаштирилади. Одатда, ҳар битта ёғоч тагликка 120 дона қути жойлашади. Қутиларнинг ўрта-

39
100 китоб тўплами


ча сиғими 5,5 килограммни ташкил этади. Ёғоч тагликларга тахланган қутилар совитиш камерасига жўнатилади. Бу ка- мераларда маҳсулот ҳарорати 6 соат мобайнида 0+4°С гача туширилади.

  1. расм. Ёғоч тагликларга тахланган қутилардаги маҳсулотни дастлабки совитиш жараёни

Сақлаш омборларида маҳсулотни дастлабки совитиш жараёни махсус совитиш камерасида амалга оширилади. Агар биз тўғридан-тўғри совуқ сақлаш камерасига маҳсулот- ни жўнатсак, маҳсулотда терлаш ва ортиқча намликни ошиб кетиши ҳолатлари кузатилади.
Дастлабки совитиш камераларида совуқ ҳаво оқими ҳосил қилиниб, қути ичи ва атрофида максимал даражада айлантирилади. Бунда ҳаво айланиши учун қутида махсус тирқишлар мавжуд бўлиб, ёғоч тагликларга тахланган қути- лар совуқ ҳаво оқими йўналиши бўйича камералар бўйлаб жойлаштирилади.
Маҳсулот ҳарорати совуқ сақлаш камераси ҳароратига тенглашганда улар совуқ сақлаш камерасига ўтказилади.

  1. босқич. Совуқ сақлаш жарёни. Дастлабки совитишдан кейин маҳсулот совуқ камераларга ўтказилади ва белгиланган манзилга жўнатилгунга қадар сақланади. Бу жараёнда асосан ҳарорат режими назорат қилинади ва ушлаб турилади.

40


96–китоб Мева-сабзавотларни сақлашнинг усуллари



    1. расм. Дастлабки совитишдан чиққан маҳсулотни совуқ сақлаш камераси

  1. босқич. Маҳсулотни совуқ ҳолатда манзилга жўнатиш. Бу жараённи амалга оширишдан мақсад, узум тўлиқ совити- либ, ундан кейин махсус совитгичли контейнерларга жой- лаштириш. Бунда узум таркибидаги биокимёвий жараёнлар максимал даражада секинлаштирилади. Паст ҳароратда транспортировка қилинади ва сифатли ҳолатда харидорга етказилади. Бир сўз билан айтганда логистиканинг “Совуқ занжири” ташкил этилади.

Совитгичли контейнерлардаги ҳароратни назорат қи- лиш учун ҳар бир контейнерларга махсус датчиклар ўрна- тилади ва бу датчиклар маълумотларни операторларга ет- казиб туради. Агар жараёнда ўзгариш сезилса, дарҳол зарур чоралар кўрилади ва маҳсулот сифати бузилиши хавфи бар-

41
100 китоб тўплами


тараф этилади. Маҳсулот манзилга етиб боргунга қадар жа- раён назорат қилиб борилади.


Шу тариқа маҳсулот харидорга сифатли тарзда етказилади.



    1. расм. Маҳсулотни омборхонадан истеъмолчига жўнатиш

Бунда маҳсулот совитиш омборхонасида ўрнатилган ҳа- рорат манзилга етиб боргунга қадар сақлаб турилади. “Совуқ занжир” атамасининг асл моҳияти ҳам шундан иборатдир.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling