100 саволга 100 жавоб ахолига тез шошилиннч ёрдам курсатишда


Download 1.67 Mb.
bet16/84
Sana10.11.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1761844
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   84
Bog'liq
100 САВОЛГА 100 ЖАВОБ

Биринчи ёрдам:

Келиб чикиш сабабига кура турлича булади.


18.Хушни йукотиш - (Обморок) бирданига киска
муддатга хушни йукотиш.


Сабаби:

Бирданига кучли огрик, куп ички кон йукотиш, кучли хаяжонланиш, дам хонада ётган холатдан тез утириб олганда, ута чарчашда, огир жисмоний зурикиш, куркув, совук хабар эшитиш, куп микдорда гипотензив восита истеъмол килганда, узок давом этган касалликдан согайиш даври, юрак ритмини бузилишида, тутканок хуружида.




Белгилари:

Беморни рангини окариши, хаво етишмаслиги, бош айланиши, куз олдини коронгилашуви, кунгил айниши, кулокни чинкириши, пешонада совук тер пайдо булиши, юзаки нафас олиш, оёк ва кулларни муздек булиб колиши, пульсини тезлашиб юмшок булиб колиши, хушни бир неча минутга йуколиши, К/Б ни пасайиб 60-70 мм симоб устунига тенг булиши.




Биринчи ёрдам:



  • Бемор кийимининг тугмаларини ечиб, ёкасини очиш.

  • Бошини пасайтириб, горизонтал холда ёткизиш.

  • Деразани очиб, соф хаво киришини таъминлаш.

  • Юзига совук сув сепиш.

  • Нашатир спирти хидлатиш.

  • Иссик чой, кофе ичириш (Агар бемор хушига келмаса, унда мия инсульти ёки кучли кон кетиш бор). Кордиамин 25% - 2,0 т/о, Кофеин натрий бензоат 10% - 1,0 тго.

  • Мезатон 1% ли 0,5 мл мго га.

  • Атропин 0,1% ли 0,5 мго га брадикардияда.

  • Ахвол яхшиланмаса, шифохонага ёткизиш лозим.



19.Коллапс (Уткир кон томир етишмовчилиги).

Бу тусатдан бошланувчи уткир кон томир етишмовчилигининг урта даражаси булиб, кескин кон симини бирданига пасайиб кетиши билан характерланади.




Сабаби:



  1. Катта куп кон йукотиш.

  2. Шикастланишлар.

  3. Куйиш.

  4. Совук уриш.

  5. Куёш чигали, чот орасига кучли зарб тегиши.

  6. Кучли инфекцион касалликлар.

  7. Уткир захарланишлар.

  8. Миокард инфаркти.

  9. Огир шоклар.

  10. Уткир панкреатит.

  11. Уткир перитонит.

  12. Каттик куркув.

  13. Аллергик реакциялар.

  14. Гипотензив дориларни дозасини ошириб юборганда.



Белгилари:

Ахволни ёмонлашуви.


Кувватни умуман йуклиги.
Тери ва шилик пардаларни рангини окариб кетиши.
Терини совук тер билан копланиши.
Юзаки тез-тез нафас олиш.
Томир уришини ипсимонлиги.
Тананинг хароратини 350 га тушиб, музлаши.
Акл-хушни жойидалиги.
Умумий бефарклик.
Артериал босимни 60 мм симоб устунидан пастлиги.


Биринчи ёрдам:



  • Кон кетаётган булса, ташки кон кетишни тухтатиш.

  • Осмонга каратиб, горизонтал холда бемор оёкларини баландрок килиб куйиш, бошига ёстик куймай ёткизиш.

  • Иссик ураш, грелка куйиш, чой, кофе ичириш.

  • Сунъий нафас олдириш.

  • Билвосита юракни массаж килиш.

  • Дофамин 5% ли – 10,0 вги га.

  • Адреналин 0,1% ли 1,0 тгга.

  • Анальгин 50% ли -2,0 мги га.

  • Мезатон 1% ли-2,0 К 0,9% ли NACI2 10.0 мл в/и га.

  • Намланган кислород хидлатиш.

  • 5% - 10% ли Глюкоза, Реополиглюкин, Полиглюкин 400,0 дан томчилаб вги га

  • Преднизолон 60-90 мг мги га,

  • CACI2- 10% - 10.0 вги га.

  • Асосий касалликни хисобга олган холда шифохонага ёткизиш.




Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling