11- маъруза толали оптик алоқа тизимларининг пассив элементлари


Ажраладиган оптик улагичларнинг тузилиши


Download 482.12 Kb.
bet3/10
Sana09.10.2023
Hajmi482.12 Kb.
#1696228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-Ma\'ruza OAT

11.3.1. Ажраладиган оптик улагичларнинг тузилиши

11.2-расмда штекерли ажраладиган оптик улагич кўрсатилган. Бу улагичда уя ва штир қисмлари уланади. Уланишдан сўнг гайка билан мустаҳкамланади. 3.3-расмда улагични уяли қисмини юзасида резба ва гайка кўрсатилмаган [4].



11.2-расм. Штекерли улаш: а - уя; b-штир; d-ажраладиган улагич; 1 – тола; 2 - канал; 3 - бирлашувчи юзалар.


11.3-расм.


Наконечник (ferrule) и центрирующая втулка – марказлаштирувчи втулка (sleeve) корпусда жойлашиб, зарур оптик контактни амалга ошириш имконини яратади.


Улагичларга қуйидаги талаблар қўйилади: киритувчи йўқотишлари ва тескари акс этишлари кам, ташқи механик, климатик ва бошқа таъсирларга бардошли, юқори ишончли, тузилиши содда ва кўп марталаб такрорий уланишлардан сўнг характеристикалари бир озгина ёмонлашиши керак.
11.3.2. Оптик толаларни ажралмайдиган улашлар

Ажралмайдиган оптик улашни кенг тарқалган усулларидан бири шишадан тайёрланган трубка ёрдамида улаш ҳисобланади (11.4-расм). Бундай улашда киритилувчи сўниш қиймати 0,29 дБни ташкил этади.


Думалоқ ариқчали–пластина ёрдамида толаларни улаш (11.5-расм) усулида киритиладиган сўниш сатҳи 0,5 дБ ни ташкил этади [4]. Тола охирлари аниқ марказлаштирилиб, сўнг ёпиштирилади ёки пайвандланади.





/
Ажралмайдиган оптик улашда оптик толаларни доимий улаш, пайвандлашдан кенг фойдаланилади. ҳозирда пайвандлаш қурилмалари, амалиёти такомиллашиб бормоқда. Натижада пайвандлашли улаш усули қўлланилганда киритилувчи сўниш қийматлари бир модали ва кўп модали толалар учун 0,04-0,1 дБ ни ташкил этади.
Кўп модали толаларда пайвандлашли улаш сифатига таъсир қилувчи, толани ўзига боғлиқ бўлган омиллар мавжуд. Бу омилларга тола диаметрларини, сонли апертураларини ва синдириш кўрсаткичларини мос келмаслиги, ўзакни қобиқ марказида жойлашмаслиги киради.
Бир модали толаларда (дисперсияси силжимаган ҳолда) пайвандлаш сифатига таъсир қилувчи асосий омил бу толаларни мода майдони диаметрларини мос келмаслиги ҳисобланади.
Шунингдек, бўйлама ва бурчакли силжишлар, ўзакни ифлосланиши ва деформацияси ҳам пайвандлаш сифатига таъсир қилувчи омиллардир. Бу омилларни таъсири малакали техниклар, тола охирларини аниқ марказлаштирувчи автоматик тенглаштирувчи қурилмаларни ва замонавий пайвандлаш қурилмаларни ишлатиш ҳисобига минимумга етказилиши мумкин [6].

Download 482.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling