11. Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирадиган асосий принсиплар қайси
Download 24.78 Kb.
|
Жавоблар
Қуйидаги:
ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва компенсациялар белгиланадиган ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ҳамда бошқа алоҳида меҳнат шароитларига эга бўлган; уларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган; имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларида кўрсатилган; хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги барча иш ўринлари ва касблар аттестациядан ўтказилиши керак. Ушбу бандда кўрсатилмаган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш корхона раҳбарининг хоҳиши бўйича ўтказилади. 140. Аттестация материаллари қатий хисобот бериладиган материаллар хисобланади ва улар неча йил сақланади. 50 йил 141. Иш уринларини аттестациядан утказиш қанча муддатда амалга оширилади. Аттестацияни ўтказиш даврийлигини корхонанинг ўзи белгилайди, бироқ у ҳар 5 йилда камида бир марта ўтказилади. 142. Режадан ташқари иш уринлари аттестациядан утказиш қандай холларда утказилади. ходим, касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи тегишли иш ўрнида аттестация ўтказиш тўғрисида корхона раҳбарига ариза билан мурожаат қилган тақдирда; аттестация ўтказиш сифатини баҳолаш мақсадида ўтказилган меҳнат шароитлари давлат экспертизаси натижалари бўйича; меҳнат органлари томонидан корхона раҳбарига берилган кўрсатмага мувофиқ ўтказилади. 143. Иш уринларининг жарохатлаш хавфлилигини бахолаш ким томонидан утказилади. Иш ўринларининг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг мутахассислари томонидан корхона ходимлари билан биргаликда амалга оширилади. 144. Иш уринлари нима мақсадда аттестациядан утказилади. Аттестация фуқароларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига жавоб берадиган соғлиғи ва меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароитларига бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш мақсадида иш ўринларидаги меҳнат шароитларини баҳолаш ҳамда ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларини аниқлаш учун ўтказилади. 145. Корхонанинг қайси булими томонидан аттестациядан утказиилиши керак булган иш уринларини руйхати лойихаси тайёрланади. Мехнатни мухофаза қилиш бўлими 146. Агар ходим уз соғлиғининг холати мехнат шароитлари билан боғлиқ холда ёмонлашган деб хисобласа бунда у қандай хуқуққа ега. Агар ходим ўз соғлиғининг ҳолати меҳнат шароитлари билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган деб ҳисобласа, у навбатдан ташқари тиббий кўрик ўтказилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. 147. Қачон ташкилотда йол харакати хавфсизлиги хизмати ёки йол харакати хавфсизлиги боёича мутахасис лавозими жорий этилади. 148. Рахбарлар мухандислар-техник ходимлар ва мутахасисларнинг мехнатни мухофаза қилиш бойича билимларни синовдан утказишини ким таминлайди. 149. Ташкилотда мехнатни мухофаза қилиш хизмати қачон ташил этилади. Ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади. Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади. 150. Ёнғинни учиришнинг бирламчи воситаларига қуйилган талаблар қандай. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига барча турдаги кўчма ва транспортировка қилинадиган ўт ўчиргичлар, тўкма материаллари (қум, перлит ва бошқалар) бўлган қутилар, шунингдек, ёнғинга чидамли матолар (асбест матоси, кигиз, намат ва бошқалар), бочкалар ва сув билан тўлдирилган идишлар, қўлда фойдаланиладиган механизациялашмаган ва механизациялашган ёнғинга қарши воситалар (илгаклар, ломлар, белкураклар, болталар, электр симларини кесиш мосламалари, электр двигатель томонидан бошқариладиган асбоблар, ички ёниш двигатели ва бошқалар) киради. Download 24.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling