11-март куни соат 08-00да пдб Х
Download 17.23 Kb.
|
Информация
11.03.2023 йилда “Тошкент МТУ” УКга қарашли Хамза станциясида 2101-сонли юк поезднинг издан чиқиш ҳолати бўйича МАЪЛУМОТНОМА. 2023 йилнинг 11-март куни соат тахминан 11-50да машинист Абдурасулов ва машинист ёрдамчиси Абдусафиевлар бошқарувидаги ВЛ-80 русумли 2711-сонли электровоз билан 2101-сонли поезд Хамза станциясининг 1-асосий йўлидан Ч-1 чиқиш светофорининг тақиқловчи ишораси бўйича ҳаракатланиши давомида 8-стрелкали ўтказгичда таркибнинг 38 (№21356142, код 27), 39 (№52629151 код 27) ва 40 (№90869165 код 29) вагонларининг издан чиқишига йўл қўйилган. Воқеа тафсилотлари ўрганилганда қуйидагилар аниқланди: 11-март куни соат 08-00да ПДБ Х. Низомхонов ДУ-46 шаклдаги журналга 8-стрелкали ўтказгич крестовинасини алмаштиришга тайёргарлик кўрилиши сабабли ушбу стрелкали ўтказгичда поездлар ҳаракати 25км/соат тезликгача чегараланиши ҳамда кейинчалик (аниқ вақти кўрсатилмаган ҳолда) 8-стрелкали ўтказгич крестовина қисми алмаштирилиши муносабати билан 8-стрелкали ўтказгич поездлар ҳаракати учун ёпилганлиги тўғрисида ёзувларни амалга оширган. Станция навбатчиси А.Назаров ўз навбатида ушбу ёзув тўғрисида Ш-03 йўриқноманинг 2.2.2-банди талабини бузган ҳолда СЦБ электромеханикларини хабардор қилмаган. Бунинг оқибатида электромеханиклар томонидан ушбу стрелкали секция Ш-03 йўриқноманинг 1.10 талабида кўрсатилганли бўйича электр марказлаштиришдан ўчирилмаган. ПДБ Х. Низомхонов 8-сонли стрелкали ўтказгичда крестовина алмаштириш ишларини соат 09-50 дан соат 10-50 гача амалга оширилган бўлиб крестовина алмаштириш ишлари якунлагандан сўнг рельс занжирлари элементларининг соз ишлашни таъминлаш учун рельс улагичларини (рельсовые соеденители) ўрнатмаган, бу билан 2015 йилнинг 15-апрел кунидаги 184-Н сонли “Инструкция по текушему содержанию железнодорожного пути” буйруғининг 162-банди талаблари бузилган. ПДБ Х. Низомхонов соат 10-50да 8-стрелкали ўтказгич крестовинасини алмаштириш ишлари якунланганлиги тўғрисида ДСП А.Назаровга мобиль телефон орқали хабар берган, аммо ДУ-46 журналига Ш-03 йўриқномасининг 3-иловасида кўрсатилган талабини бузган ҳолда иш тугаганлиги тўғрисида тегишли ёзувларни ёзмаган. Соат 11-35 да ДСП А.Назаров 2101-сонли поездга 1чи асосий йўлдан ўтиб кетиши учун маршрут тайёрлаб кириш “Н” ва чиқиш “Н-1” светофорларни очади. Аммо крестовина қисми алмаштирилган стрелкали ўтказгичга релс улагичлари (рельсовые соеденители) ўрнатилмаганлиги сабали соат 11-36ларда 8-14 стрелкали секция ёлғон бандлик ҳолатини кўрсатган ва Н-1 чиқиш сигнали рухсат ишорасидан тақиқловчи ишорага ўтган. Ушбу носозлик тўғрисида станция навбатчиси А.Назаров ДУ-46 шаклдаги журналга тегишли ёзувни ёзиб йўл бригадири Х.Низомхонов ҳамда СЦБ электромеханиги Ш.Мамашариповларга хабар берган бўлсада, ПХЙ нинг 381 бандида кўрсатилган талабларини бажармай 8-14 стрелкали секциянинг носозлик сабабларини текширмаган, шунингдек 12-банди талабларини бузган ҳолда участка поезд диспетчерига носозлик тўғрисида хабар бермаган. Шундан сўнг, ДСП А.Назаров ПХЙнинг 31-банди талабини бузган ҳолда поезд диспетчеридан икки станция оралиғининг поездлардан бўшлиги тўғрисида буйруқни олмай туриб 2101-сонли поездни “Н-1” светофорнинг тақиқловчи ишораси орқали жўнатиш учун 2-сонли ёзма буйруқни бериб поездни жўнашига рухсат берган ва поезд харакатланган. Носозлик сабабини аниқлаш учун етиб келган электромеханик Ш.Мамашарипов ПХЙнинг 393-банди талаблари бузган ҳолда 8-14 стрелкали секциядаги носозликнинг асл сабабини аниқлаш ва уни бартараф этиш чораларини кўрмай туриб, 8-14 стрелкали секцияда 2101-сонли поезд ҳаракатланаётганлигига қарамасдан ушбу секцияни, релелар хонасининг 52-стативи 111 жойида жойлашган ДСШ-13 русумли йўл релесининг 41-42 контактларини қисқа туташтириш (“жучок” ўрнатиш) орқали 8-14 стрелкали секцияни ёлғон бўшлик ҳолатига келтиради. Станция навбатчиси А.Назаров ПХЙнинг 382-банди талабини бузган ҳолда яъни ДУ-46 шаклдаги журналда 8-14 стрелкали секциянинг носозлиги бартараф этилганлиги тўғрисидаги тегишли ёзувлар бўлмасада бошқарув пульт-таблосида ёлғон бўшлик ҳолатини кўрсатиб турган 8-14 стрелкали секциясининг асл ҳолатини текширмай туриб М-12 маневр светофори ортида турган 3037-сонли маневр тепловозини 3-бўш йўлга олиш учун 8-стрелкали ўтказгични 2101-сонли поезд таркиби остида бошқа ҳолатга ўтказган. Бунинг натижасида 2101-сонли поезд таркибидаги 38,39 ва 40 вагонларнинг издан чиқишига йўл қўйилган. Download 17.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling