11-mа`ruzа Mаvzu: Bir cho’michli kar’er ekskavatorlarini ishlatish, ta’mirlash va sozlashni o’rganish


V. Mustaqil tayyorgarlik/o‘z-o‘zini tеkshirish uchun sаvоl vа tоpshiriqlаr


Download 1.65 Mb.
bet2/4
Sana23.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1388519
1   2   3   4
Bog'liq
маруза № 11 кму

V. Mustaqil tayyorgarlik/o‘z-o‘zini tеkshirish uchun sаvоl vа tоpshiriqlаr
1.Техник қаров системалари нималардан iborat?
2.Экскаваторларни таъмирлаш.
3.Роторли экскаваторларни неча этапда йиғилишини айтиб беринг?


VI. Mаtn
Экскаваторлар кон машиналри ичида асосийси ҳисобланади ва уни ишлатувчилардан билимни талаб қилади.
Техник қаров ва таъмирлаш.
Экскаваторларни доимий ишга шай бўлишлари учун техник қаров таъмирлашни таъминлаш керак. Техник қаров қўйидагилардан иборат: Механизмларни тозалаш, йиғма бўлакларни мойлаш, тормоз ва бошқа элементларини ростлаш, майда носозликларини тугатиш, юритмаларни, электр ускуналарни, пневма ва гидросистемаларни, метал конструкцияларни, юк кўтариш воситаларини кўздан кечиришдан иборат.
Техник қаров системалари қўйидагилардан иборат: Сменалар аро, суткада, ҳар хафтада, ойида ва мавсумий қаров. Экскаваторларни қиш мавсумига тайёрлашда комплекс тадбирларни синчковлик билан ўтказиш лозим. Экскаваторларни мойлаш учун мойлаш картасига асосан қишки мойлардан фойдаланилади.Шуни эсдан чиқармаслик лозимки экскаваторлар қишда зўриқиб ишлайди ва бундай ҳолда экскаватор қисмларини ишдан чиқишига олиб келади. Очиқ кон ишлари хавфсизлик қоидасига биноан машинист ҳар сменада, участга механиги ҳар хафтада, бош механик ёки уни ёрдамчиси ҳар ойда экскаваторни текшириши керак. Бу текшириш даврида техник диагностика қилиш ва олинвган маълумотларни журналга қайт этиш лозим. Шу ёзувга асосан носозликлар қайтномаси тузилиб, ишхажми аниқланиб йиллик таъмирлаш программаси тузилади. Техник қаровнинг графигини бажарилишини эксплатация қилаётган корхонанинг бош механиги назорати асосида ўтказилади.
Галдаги техник қаровдан ўтмаган экскаваторларни ишлатиш манн этилади. Техник қаров ҳақидаги йўриқнома экскаваторни ишлаб чиқарган завод томонидан кўрсатилган бўлади.
Экскаваторларнинг ойлик техник қаров вақтида қўйидагиларга эътибор берамиз: корпуснинг ҳолатига, ковуш тишларининг бутунлиги ва унинг емирилиш даражасига, стреланинг ҳолатига (деформация йўқлигини аниқлаш, пайвант қилинган жойларида дарз кетиш ҳолатларини аниқлаш ва метални умумий ҳолати), ковушнининг кўтариш механизмининг ҳолатига, йўналтирувчи шарнирларни мойлаш.
Экскаваторнинг ҳар хафтада ўтказиладиган теник қаровда ковушнинг деворларининг техник ҳолати ва уларни пайвантланган жойларини текшириш шунингдек тишларнинг ҳолати ва уларнинг махкамланишини текшириш керак. Стрела ўқи билан бурилиш платформасини кронштейнни ҳолатини текшириш, стрела блокини осма ўқини, стреланинг ўнг ва чап осмасидаги пўлат арқонни тортишишини баробарлигини текширишдан ташкил топган.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling