11-mа`ruzа Mаvzu: Bir cho’michli kar’er ekskavatorlarini ishlatish, ta’mirlash va sozlashni o’rganish


Роторли экскаваторларн йиғиш қўйидаги тартибда амалга оширилади


Download 1.65 Mb.
bet3/4
Sana23.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1388519
1   2   3   4
Bog'liq
маруза № 11 кму

Роторли экскаваторларн йиғиш қўйидаги тартибда амалга оширилади.
1-этап. Пастки юриш қисми йиғилади: Таянч рамани иккала ярмини шпалдан ясалган мослама марказаий стаканга жойлаштирилади ва уни монтаж болтлари билан бир-бирига қотирилади. Экскаватор занжири йўлларига занжир лентаси ёйилиб унга мувозвнатлантирувчи тележка ўрнатилади, таянч рамасини ён томонлари монтаж болтлари билан махкамланиб, ўнг ва чап балкалардан махкамлаш учун сверлит қилинади. Махкамланган балкани дамкрат Билан кўтариб шпал клети олиниб, уни балансирга туширилади ва занжир механизми осилади. Тортиш юлдузчаси Билан биргаликда; мойлаш, юқори кучланишли мой олиш, юқори кучланишли ток олиш, таянч бурилиш механизми қурилмаси, нарвон ва майдонча монтаж қилинади. Кабел барабани ўрнатилиб, ундан кабел тармоқлари тортилади.
2-этап. Бурилиш платформасини монтаж қилиш: роликли айланага плтформани қуйриқ қисми ўрнатилади. Шундан сўнг монтаж болтлари орқали унинг олдинги қисми бирлаштирилади. Шундан сўнг марказий чапфа махкамланиб, уланган жойлари тешилиб махкамланади. Бурилиш платформасини нарвонлари монтаж қилинади, паст кучланишли электр токи олувчи ускуналар, ушлагичлар, таянч бурилиш тизимини рельс айланаси ўрнатилади.




Роторли экскаваторларнинг этап бўйича монтаж қилиш схемаси


3-этап. Қўшимча қурилмалар; Бурилиш платформасиги қурилманинг пастки қисми ўрнатилади, уланган жойлари тешилиб махкамланади. Бурилиш платформасига: кабина нарвонлар, электр ускуналари, таянч бурилиш механизмни тишли венец ива марказлашган мойлаш системаси ўрнатилади. Мувозатлантирувчи юк консолига майдонча ўрнатилади, унда хаво йиғгич , консол крани ва ундан сўнг консолни кўтариб млнтаж қилинади.
4-этап. отваль стреласини монтаж қилиб уни машинага ўрнатилади. Стрелани шпал клетларига ётқизиб, отваль конвейерига бирлаштириб монтаж қилинади. Конвейер лентаси вулканизация қилинади.
Стрелани таянч бурилиш платформасига ўрнатиб махкамланади.
5-этап. Ротор стреласини монтаж қилиш. Стрелани шпал клетига ётқизилди, стрела конвейери монтаж қилинади, ротор ғилдирагининг вали ўрнатилади., конвейерни тортиб турувчи механизми уланади. Стрела кўтарилиб бурилиш платформасига уланади. Стрела кўтарилиб бурилиш платформасига уланади. Ротор ғилдираги , таъминловчи юритгичлар ва редукторлар монтаж қилинади.
6-этап: Механизмларни умумий текширувдан сўнг экскаваторни синаб кўрилади. Синовдан сўнг машинани ишлатишга топширилади.




Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling