11-Маъруза Рискларни бошқариш соҳасига оид халқаро ва миллий стандартлар


Download 23.67 Kb.
bet1/4
Sana18.06.2023
Hajmi23.67 Kb.
#1581336
  1   2   3   4
Bog'liq
11-Рискларни бошқариш соҳасига оид халқаро ва миллий стандартлар


11-Маъруза
Рискларни бошқариш соҳасига оид халқаро ва миллий стандартлар
Режа

  1. ISO/IEC 27001:2005, 31010:2011 “Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимлари. Талаблар”

  2. Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш методлари. Ахборот хавфсизлигини бошқаришнинг амалий қоидалари.

Ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимлари (АХБТ) соҳасидаги стандартларнинг мақсади АХБТни жорий этиш ва эксплуататсия қилишда амал қилиниши зарур бўладиган моделни тақдим этишдан иборат.
АХБТ стандартлари туркумининг вазифаси барча турдаги ва кўламдаги ташкилотларга АХБТни жорий этиш ва эксплуататсия қилишда ёрдам бериш. АХБТ стандартлари туркумининг ёрдамида ташкилотлар қуйидагиларни амалга ошира оладилар:

      1. молиявий ахборотни, интеллектуал эгалиги ҳисобланадиган ахборотни, ходимларнинг шахсий маълумотларини ёки уларга мижозлар томонидан ёки учинчи томондан берилган ахборот каби ахборот активларини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган АХБТни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

      2. АХБТни мустақил баҳолашга тайёргарлик кўриш.

АХБТ стандартларининг туркуми қуйидагиларни ўз ичига олган стандартларни ўз ичига олади:

  1. АХБТ ва ушбу тизимларни сертификатлаштиришни бажарувчи органларга қўйиладиган талаблар белгиланган;

  2. АХБТни яратиш, жорий этиш, эксплуататсия қилиш ва яхшилашнинг барчасини ўз ичига олган жараённи амалга ошириш бўйича батафсил қўлланмалар ва/ёки амал қилинадиган кўрсатмалар ёрдамида бевосита қўллаб–қувватлаш таъминланган;

  3. муайян фаолият соҳаларининг АХБТ учун амал қилинадиган кўрсатмалар келтирилган;

  4. АХБТ мувофиқлигининг баҳоси кўриб чиқилган.

АХБТ стандартларининг туркумига, одатда, «Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари» каби умумий номга эга стандартлар киради.
АХБТ стандартларининг туркумидан фақат бошқариш воситаларини жорий этиш кўриб чиқиладиган стандартлар чиқариб ташланган вақтда ушбу АХБТ стандартларининг туркумига Ўз ДСт ISO/IEC 27002 да келтирилган бошқариш воситалари кўриб чиқиладиган стандартлар тааллуқлидир.
Ушбу стандартда АХБТ стандартларининг туркумини кўриб чиқиш предмети ҳисобланадиган АХБТ шарҳи ва тегишли атамалар таърифлари тақдим этилган.
Ушбу стандарт ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимларининг шарҳини, шунингдек АХБТ стандартларининг туркумида кўп учрайдиган атамалар ва таърифларни ўз ичига олади.
Ушбу стандарт барча турдаги ташкилотларда (масалан, тижорат корхоналарида, нотижорат ташкилотларида ва давлат муассасаларида) фойдаланиш учун мўлжалланган.

Download 23.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling