11-Маъруза Рискларни бошқариш соҳасига оид халқаро ва миллий стандартлар
Download 23.67 Kb.
|
11-Рискларни бошқариш соҳасига оид халқаро ва миллий стандартлар
Ўз ДСт ISO/IEC 27003 Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимини жорий этиш бўйича қўлланмаҚўллаш соҳаси: Ушбу стандарт амал қилинадиган фойдали кўрсатмаларни ўз ичига олади ва Ўз ДСт ISO/IEC 27001 га мувофиқ АХБТни ишлаб чиқиш, жорий этиш, унинг ишлаши, мониторингини амалга ошириш, таҳлил қилиш, хизмат кўрсатиш ва такомиллаштириш соҳасидаги қўшимча ахборотни тақдим этади. Мақсад: Ўз ДСт ISO/IEC 27001 га мувофиқ АХБТни муваффақиятли жорий этиш учун жараёнли ёндашиш қўлланишини таъминлаш. Ўз ДСт ISO/IEC 27004 Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимининг самарадорлигини ўлчашҚўллаш соҳаси: Ушбу стандарт АХБТ самарадорлигини баҳолаш, мақсадларни ва Ўз ДСт ISO/IEC 27001 га мувофиқ ахборот хавфсизлигини жорий этиш ва бошқаришда фойдаланиладиган бошқариш воситаларини бошқариш учун ўлчовларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш қўлланмалари ва тавсияларини ўз ичига олади. Мақсад: Ўз ДСт ISO/IEC 27001га мувофиқ ўлчаниши керак бўладиган АХБТнинг самарадорлигини баҳолаш имконини берадиган ўлчаш методикасини тақдим этиш. Ўз ДСт ISO/IEC 27005 Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Ахборот хавфсизлиги рискларини бошқаришҚўллаш соҳаси: Ушбу стандарт ахборот хавфсизлиги рискларини бошқариш бўйича амал қилинадиган кўрсатмаларни ўз ичига олади. Ушбу стандартда келтирилган усуллар Ўз ДСт ISO/IEC 27001 да баён этилган умумий принципларни қўллаб-қувватлайди. Мақсад: Ахборот хавфсизлиги рискларини бошқариш соҳасида Ўз ДСт ISO/IEC 27001 талабларини керакли тарзда жорий этиш ва бажаришга ёрдам берадиган рискларни бошқаришга ёндашишни жорий этиш бўйича қўлланмани тақдим этиш. Download 23.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling