Проф. Абулқосимов Ҳ.П. РЕЖА - 1. Иқтисодий хавфсизлик концепцияси
- 2. Давлат иқтисодий стратегиясининг жиҳатлари ва таркибий қисмлари.
- 3. Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича вазифалари ва фаолияти.
- 4. Ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари
Иқтисодий хавфсизлик концепцияси ўз ичига қуйидагиларни олади: Иқтисодий хавфсизлик концепцияси ўз ичига қуйидагиларни олади: - хавфсизликни таъминлаш мақсади ва вазифалари;
- уларни амалга ошириш йўллари ва усуллари;
- олий ҳокимият ва маҳаллий ҳокимият органлари, иқтисодиёт тармоқлари бошқарув тизимлари, ҳуқуқ-тартибот, миллий хавфсизлик органларининг умумдавлат, худудий даражадаги иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича вазифалари;
мавжуд ва потенциал хавфсизликка таҳдидларни таҳлил қилиш; - мавжуд ва потенциал хавфсизликка таҳдидларни таҳлил қилиш;
- давлатнинг хавфсизликни таъминлашдаги имкониятлари, иқтисодий ресурслардан, восита ва кучлардан рационал фойдаланиши назарда тутилади;
- иқтисодий таҳдидларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш ва салбий таъсирини юмшатиш йўллари, восита ва усуллари.
Иқтисодий адабиётларда давлат иқтисодий стратегиясининг уч жиҳати ва таркибий қисмлари ажратиб кўрсатилган. - Иқтисодий хавфсизлик ва мамлакат ҳаёт фаолияти муҳим соҳаларининг ҳимояланганлигини таъминлайдиган миллий, давлат манфаатларини аниқлаш.
- Шахс, жамият ва давлатнинг муҳим ҳаётий манфаатларига зиён келтирадиган иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар ва хавф-хатарларни тавсифлаш. Бунда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврларда давлат ва ижтимоий-иқтисодий тизим барқарорлигига зарарли, салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ва шароитлар аниқланади.
- Иқтисодий хавфсизликни, унинг турли таҳдидлар, хавф-хатарлардан барқарор ҳимояланишини таъминлашга қаратилган иқтисодий сиёсатни шакллантириш, институционал ўзгаришларни амалга ошириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |