4-мавзу. Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми


Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш учун асосий шарт шароитлар қуйидагиларда ўз ифодасини топади


Download 73.8 Kb.
bet2/4
Sana30.10.2023
Hajmi73.8 Kb.
#1734425
1   2   3   4
Bog'liq
4-.

Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш учун асосий шарт шароитлар қуйидагиларда ўз ифодасини топади:

  • аҳолининг цивилизацион эҳтиёжлари меъёрида яшаш имкониятининг яратилиши.
  • хотиржам яшаш имкониятларининг яратилиши.
  • мамлакатнинг ҳудудий ва иқтисодий яхлитлигига хавф солувчи омилларнинг олдини олиш.

Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тизими ва давлатнинг барқарорлигига хавф туғдирувчи омилларни аниқлаш ва мониторинг қилиш;
  • ушбу омилларнинг зарарли, салбий таъсирига барҳам бериш ёки юмшатишга қаратилган иқтисодий сиёсатни шакллантириш ва институционал ўзгаришларни амалга ошириш.

Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш учун давлат қуйидагиларни кўзда тутиши лозим:

  • ижтимоий институтлар стратегияларини бир-бирларига яқинлаштириш, уларнинг фаолиятларини координациялаштиришга имкон берадиган институционал ўзгаришларни амалга ошириш;
  • хўжалик жараёнларининг барча иштирокчилари учун лоббизмни қонуний чеклаш, қонунчиликни максимал унификациялаш (яъни имтиёзлари ва турли преференцларни қисқартириш ва йўқотиш) учун иқтисодий ва ижтимоий хатти-ҳаракатларнинг умумий тамойилларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
  • иқтисодиёт субъектлари ва давлат бошқарув органлари томонидан қонунларга, фаолият тартиб қоидаларига риоя қилинишининг назорат қилиш;

иқтисодий муносабатлар соҳасида вужудга келадиган мунозара ва зиддиятларни ҳал қилиш механизмини яратиш;

  • иқтисодий муносабатлар соҳасида вужудга келадиган мунозара ва зиддиятларни ҳал қилиш механизмини яратиш;
  • кадрларни корхоналар хўжалик фаолиятини таҳлил қилишнинг ва инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг замонавий усулларига ўқитишни ташкил қилиш;
  • жамиятда иқтисодий барқарорликни ошириш ва ижтимоий кескинликнинг ўсишига йўл қўймаслик;
  • мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар билан иқтисодий, сиёсий муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш.

Download 73.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling