4-мавзу. Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми


Собиқ тоталитар тизимдан бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар яқин истиқболда қуйидаги вазифаларни амалга оширишлари лозим бўлади


Download 73.8 Kb.
bet3/4
Sana30.10.2023
Hajmi73.8 Kb.
#1734425
1   2   3   4
Bog'liq
4-.

Собиқ тоталитар тизимдан бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар яқин истиқболда қуйидаги вазифаларни амалга оширишлари лозим бўлади:

1) самарали ва рақобатбардош ишлаб чиқаришни қўллаб - қувватлаш ва истиқболи йўқ, эскирган ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйиш;

2) таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш учун зарур бўлган иқтисодиёт инфратузилмаларини ривожлантириш;

3) иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш;

4) мавжуд илмий техника салоҳиятининг энг қимматли элементларини сақлаш;

5) иқтисодиёт таркибининг деформациялашувига барҳам беришда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш таркибини тўловга қодир талаб билан уйғунлаштириш;

6) корхоналарнинг бозор шароитларига мослашувини тезлаштириш;

7) экспорт салоҳиятини диверсификациялаш;

8) экологик хавфсизликни оширишни таъминлаш.

Макроиқтисодиёт даражасида таркибий сиёсатни амалга ошириш жараёнларида қуйидаги вазифалар ҳал қилиниши зарур:

  • жами талабни ошириш;
  • жамғариш нормасини ўстириш ва уни инвестицияга айланишини таъминлаш;
  • ривожланишдан тўхтаб қолган секторлардаги барча турдаги ресурсларнинг ривожланаётган секторларга оқиб ўтишини рағбатлантириш;
  • ялпи инвестицияларни кўпайтириш;
  • экспортни рағбатлантириш;
  • умум қабул қилинган тартиб-қоидалар доирасида миллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида импортни тартибга солиш.

Микроиқтисодиёт даражасида таркибий сиёсатни амалга ошириш жараёнларида қуйидаги вазифаларни бажариш зарур бўлади:

  • иқтисодий нуқтаи назардан самарали корхона ва ишлаб чиқаришларнинг ривожланишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
  • самарасиз ишлаб чиқаришларни, корхоналарни тугатиш ёки реорганизация, яъни қайта ташкил этиш;
  • янги монополистик тузилмаларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик;
  • тармоқлараро капитал оқувчанлигини таъминлаш мақсадида фонд бозорининг ривожланишини тартибга солиш ва рағбатлантириш;
  • нарх ўсишини тўхтатиш чора-тадбирларини кўриш;
  • иқтисодий субъектлар хатти-ҳаракатининг бозорга хос нормаларини жорий қилишни рағбатлантириш.

Download 73.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling