4-мавзу. ИҚтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми. Режа


Download 230 Kb.
bet1/3
Sana09.10.2023
Hajmi230 Kb.
#1696046
  1   2   3
Bog'liq
4-mavzu


4-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МЕХАНИЗМИ.
Режа:

  1. Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсади ва унинг институционал саҳроитларининг яратилиши.

  2. Иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлатнинг тартибга солувчилик вазифалари.

  3. Ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари.



1. Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсади ва унинг институционал саҳроитларининг яратилиши
Хавфсизликни, шу жумладан, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш давлат сийисатининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бунинг учун, авваламбор, унинг сиёсий-ташкилий ва ҳуқуқий асослари яратилади. Ушбу мақсадда консепсия ишлаб чиқилади. Уни ишлаб чиқиш еса иқтисодиёт ҳолатини объектив баҳолаш ҳамда унинг ривожланиш тамойили ва тенденсияларини прогноз қилишга асосланади. Бунинг учун иқтисодий хавфсизликни белгиловчи вазият ва ҳолатлардаги сабаб-оқибатлари аниқланади. Шунингдек, иқтисодий хавфсизликни сақлаш ва мустаҳкамлашга масъул, жавобгар давлат органлари, ташкилот ва муассасалар белгиланади.
Иқтисодий хавфсизлик консепсияси ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • хавфсизликни таъминлашнинг мақсад ва вазифалари;

  • уларни амалга ошириш йўллари ва усуллари;

  • олий ҳокимият ва маҳаллий ҳокимият органлари, иқтисодиёт тармоқлари бошқарув тизимлари, ҳуқуқ-тартибот, миллий хавфсизлик органларининг умумдавлат, ҳудудий даражадаги иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича вазифалари;

  • мавжуд ва потенсиал хавфсизликка таҳдидларни таҳлил қилиш;

  • давлатнинг хавфсизликни таъминлашдаги имкониятлари, иқтисодий ресурслар, восита ва кучлардан рационал фойдаланиши назарда тутилади;

  • иқтисодий таҳдидлани бартараф етиш, уларнинг олдини олиш ва салбий таъсирини юмшатиш йўллари, восита ва усуллари.

Хавфсизлик консепсияси асосида уни таъминлашнинг давлат стратегияси ишлаб чиқилади. Ушбу стратегия таҳдидларнинг моҳияти, объектлари индикатори ва уларнинг олдин олиш ёки бартараф етиш механизмларини белгилаб беради.
Иқтисодий адабиётларда давлат иқтисодий стратегиясининг уч жиҳати ва таркибий қисмлари ажратиб кўрсатилган:
1. Иқтисодий хавфсизлик ва мамлакат ҳаёт фаолияти муҳим соҳаларининг ҳимоясини таъминлайдиган миллий, давлат манфатларини аниқлаш.
2. Шахс, жамият ва давлатнинг муҳим ҳаётий манфаатларига зиён келтирадиган иқтисодий хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарларни тавсифлаш. Бунда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврларда давлат ҳамда ижтимоий-иқтисодий тизим барқарорлигига зарарли, салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ва шароитлар аниқланади.
3. Иқтисодий хавфсизликнинг турли таҳдидлар, хавф-хатарлардан барқарор ҳимояланишини таъминлашга қаратилган иқтисодий сиёсатни шакллантириш, институционал ўзгаришларни амалга оширш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг институционал муҳитини яратиш уҳим ҳисобланади. Бунда, институтлар деганда, жамиятдаги турли тизимлар, субъектларнинг ўзаро муносабатларидаги қоидалар назарда тутилади. Улар маълум чеклашлар ҳамда рағбатларни ўз ичига олган, фаолиятга ундовчи мотивлар ва механизмларни шакллантирувчи қонун-қоидалар йиғиндисидир.



Download 230 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling