4-мавзу. ИҚтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми. Режа
Ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари
Download 230 Kb.
|
4-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил ишлаш учун назорат саволлари
3. Ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари
Бозор муносабатларига ўтишга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар шароитида давлат хўжалик субъектлари фаолиятининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва фуқароларга зиён келтирилишига йўл қўймаслиги керак. Ушбу мақсадларда давлат, энг аввало, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг мамлакат иқтисодиётидаги улушини кўпайтириш, иқтисодиётни монополиядан чиқариш ва рақобатбардошлигини ривожлантириш, фонд бозори, йер ва кўчмас мулк бозорларини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиши керак. Бозор иқтисодиёти шароитида барқарор ривожланишни мақсад қилган давлатлар яқин истиқболда қуйидаги вазифаларни амалга оширишлари лозим: самарали ва рақобатбардош ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва истиқболи йўқ, ескирган ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйиш; таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш учун зарур бўлган иқтисодиёт инфратузилмаларини ривожлантириш; иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш; мавжуд илмий техника салоҳиятининг энг қимматли элементларини сақлаш; иқтисодиёт таркибининг деформациялашувига барҳам беришда чуқур таркибий ўзгаришларни амалгам ошириш, ишлаб чиқариш таркибини тўловга қодир талаб билан уйғунлаштириш; корхоналарнинг бозор шароитларига мослашувини тезлаштириш; экспорт салоҳиятини диверсификациялаш; екологик хавфсизликни таъминлашни ошириш. Макроиқтисодиёт даражасида таркибий сиёсатни амалгам ошириш жараёнида қуйидаги вазифалар ҳал қилиниши зарур: жами талабни ошириш; жамғариш нормасини ўстириш ва уни инвестицияга айланишини таъминлаш; ривожланишдан тўхтаб қолган секторлардаги барча турдаги ресурсларнинг ривожланаётган секторларга оқиб ўтишини рағбатлантириш; ялпи инвестицияларни кўпайтириш; экспортни рағбатлантириш; умум қабул қилинган тартиб-қоидалар доирасида миллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида импортни тартибга солиш. Микроиқтисодиёт даражасида таркибий сиёсатни амалга ошириш жараёнларида қуйидаги вазифаларни бажариш зарур бўлади: иқтисодий нуқтайи назардан самарали корхона ва ишлаб чиқаришларнинг ривожланишини рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш; фаолияти самарасиз ишлаб чиқаришлар ва корхоналарни тугатиш ёки қайта ташкил етиш; янги монополистик тузилмаларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик; тармоқлараро капитал оқувчанлигини таъминлаш мақсадида фонд бозорининг ривожланишини тартибга солиш ва рағбатлантириш; нарх ўсишини тўхтатиш чора-тадбирларини кўриш; иқтисодий субъектлар хатти-ҳаракатининг бозорга хос нормаларини жорий қилишни рағбатлантириш. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда давлатнинг ижтимоий зиддиятларнинг олдини олиш ҳамда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлашга қаратилган давлатнинг ижтимоий сиёсати муҳим аҳамиятга моликдир. Ижтимоий сиёсат аҳолининг турмуш даражасини ошириш, фуқароларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш учун шароитлар яратиш, аҳолининг пул даромадларини кўпайтиришга ҳам йўналтирилади. Мустақил ишлаш учун назорат саволлари Иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг мақсади нима? Иқтисодий хавфсизликнинг институционал шароитлари нимлардан иборат? Иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлатнинг аҳамияти қандай? Давлатнинг тартибга солувчилик вазифаси қандай амалга оширилади? Иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг қандай устувор йўналишларини билиб олдингиз? Download 230 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling