Мавзу: Бухгалтерия Хисобини Ташкил Етиш Режа: 1


Download 34.78 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi34.78 Kb.
#1482811
Bog'liq
Mustaqil ishi



Мавзу: Бухгалтерия Хисобини Ташкил Етиш Режа: 1.Бухгалтерия хисоби тугрисида тушунча
2.Бухгалтерия хисобининг субъектлари ва объектлари (элементлари) 3.Бухгалтерия баланси тугрисида
4.молиявий натижалар тугрисида хисобот 5. Хисоб-китоб счёти хисоби тартиби

1.«Бухгалтер» атамаси XV аерда пайдо булган ва немис тилидан таржима килганда buck - китоб, halter тутиш, яъни сузма-суз олганда китоб тутувчи деган маънони англатади. Хисоб дафтарларини юритиш билан шугулланувчи мутахассислар бухгалтер деб аталганлар. Инглиз тилида сузлашадиган мамлакатларда бухгалтерия хисоби «accounting» деб номланади. Бухгалтерия хисоби — мулкчиликнинг хар кандай шаклидаги корхона хужалик фаолиятини ялпи, узлуксиз ва хужжатларга асосланган холла акс эттириш тизимидир. Демак, катьиян хужжатлилиги, ялпи, узлуксиз эканлиги, аник киймат бахосига таяниши бухгалтерия хисобининг фарклончи хусусиятлари хисобланади. Бухгалтерия хисобида хар кандай хужалик операцияси буйича тегишли тарзда тузилган, барча зарурий курсаткичларга эга булган, масъул шахслар томонидан имзоланган ва тасдикланган хужжат тузилиши керак. Бухгалтерия хисоби узлуксиздир, чунки у кунма-кун юритилади ва барча хужалик ходисалари ва жараёнларини ялпи тарзда кайд этади. Бухгалтерия хисобининг фаркловчи хусусиятлари унинг хужалик хисоби алохида турлари уртасида марказий уринни эгаллашини белгилаб берган. Бухгалтерия хисоби ахборотининг устуворлиги уни фойдали, ахамиятли ва ишончли булишини белгилайди. «Бухгалтерия хисоби тугрисидаги» Узбекистан Республикаси Конунининг 7-моддасига кура, корхона, муассаса ва ташкилот рахбари бухгалтерия хисоби ва хисоботини ташкил этишни амалга оширади. Корхона рахбари бош бухгалтер рахбарлик киладиган бухгалтерия хисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб этилган малакали бухгалтер хизматларидан фойдаланиш хукукига эга. У бухгалтерия хисоби юритилишини шартнома асосида ихтисослаштирилган бухгалтерия фирмасига топшириши хам мумкин. «Бухгалтерия хисоби тугрисида»ги Узбекистан Республикаси Конунининг 7-моддасида корхона рахбарининг шахсан бухгалтерия хисобини юритишга хакди экани хам белгиланган. Бирок буни асосан кичик бизнес корхоналарида, масалан, хусусий корхонада куллаш мумкин. Рахбар куйидагиларни таъминлаши шарт: ички хисоб ва хисобот тизимини ишлаб чикиш; хужалик операцияларини назорат килиш тартиби; тулик ва ишончли бухгалтерия хисоби; уз вактидаги хисоб-китоблар; хисоб хужжатларининг сакланиши; ташки фойдаланувчилар учун молия хисоботини тайёрлаш; солик хисобот лари ва бошка молия хужжатларини тайёрлаш. «Бухгалтерия хисоби тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунининг 2-моддасида бухгалтерия хисобининг максади фойдаланувчиларни уз вактида тулик хамда аник молиявий ва бошка бухгалтерия ахбороти билан таъминлашдир деб таъкидланган. Бухгалтерия хисобининг вазифапари куйидагилардан иборат: бухгалтерия хисоби хисобваракдарида активларнинг холати ва харакати, мулкий хукуклар ва мажбуриятларнинг холати тугрисидаги тулик хамда аник маьлумотларни шакллантириш; самарали бошкариш максадида бухгалтерия хисоби маълумотларини умумлаштириш; молиявий, солик солишга дойр ва бошка хисоботларни тузиш. Бинобарин, бухгалтерия хисоби хужалик юритувчи субъект фаолияти тугрисидаги ахборот билан ушбу ахборотга эхтиёжи булган барчани, яъни икгисодий ахборотдан фойдаланувчиларни таъминлаш учун юритилади. Бозор иктисодиёти шароитида ахборотдан фойдаланувчилар доираси гоят кенгдир. Турли фойдаланувчиларга турлича ахборот керак булади. Ахборот тахлили асосида фойдаланувчилар узига керакли булган карорларни кабул киладилар. Ахборотдан фойдаланувчилар икки гурухга ажратилади: ички фойдаланувчилар ва ташци фойдаланувчилар. Ички фойдаланувчиларга корхона маъмурияти, амалдаги мулкдорлар ва акциядорлар, корхона фаолиятининг баркарорлиги ва рентабелилиги тугрисидаги ахборотдан манфаатдор булган корхона ходимлари, хизматчилари. Ташки фойдаланувчиларга амалдаги хамда булгуси мол етказиб берувчилар, харидорлар ва мижозлар, карз берувчилар ва кредиторлар, булгуси инвесторлар, солик идоралари, аудиторлик, маслахат берувчи ташкилотлар, банклар ва бошкалар киради.
2.Бухгалтерия хисобининг субъектлари ва объектлари (элементлари).

Корхонанинг активлари, мажбурнятлари, капитали, даромадларн, харажатлари, фойдасн ва зарарн бухгалтерия хиеобинннг элементлари хисобланади.


Корхона активлари (бошкача айтганда мол-мулки) - корхона эгалик киладиган ва улар ёрдамида узининг молиявий-хужалик фаолиятини амалга оширадиган хужалик воситаларининг хилма-хил турларидир. Корхона активлари икки турга булинади: узок; муддатли ва жорий (айланма) активлар. Узок, муддатли активларга фойдали ишлатиш муддати бир йилдан ортик булган мол-мулк киради. Фойдали ишлатиш муддати - унинг мобайнида мол-мулкдан фойдаланиш корхонага даромад ёки иктисодий наф келтирадиган давр. Жорий активларга бир йилдан камрок муддатда фойдаланиш учун мулжалланган битта ишлаб чикариш цикли ичида тулик истеъмол килинадиган, бутун кийматини ишлаб чикариш махсулоти ёки курсатилган хизматлар нархига утказадиган мол-мулк киради. Узок муддатли активларга куйидагилар киради: - асосий воситалар. Буларга бир йилдан ошадиган давр мобайнида махсулот ишлаб чикариш, ишлар бажариш, хизматлар курсатиш чогида ёки корхонани бошкариш учун мехнат воситаси сифатида фойдаланиладиган мол-мулк кисми, шунингдек, фойдаланиш муддатидан катъи назар, киймати хар бир донаси (туилами) учун Узбекистан Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш хакининг (сотиб олиш пайтидаги) эллик баравари микдоридан ошик булган буюмлар киради. Улар эскириб боради ва уз кийматини кисмлаб махсулот, ишлар ёки хизматлар кийматига утказади. Асосий воситаларга бинолар, иншоотлар, машина ва ускуналар, мебел, транспорт, хисоблаш техникаси, асбоб ва ускуналар, иш хайвонлари ва махсулдор моллар, куп йиллик кучатлар ва хоказолар киради; - номоддий активлар - узок фойдаланиладиган (бир йилдан ортик), пулли бахога эга булган ва даромад келтирадиган, лекин моддий куринишга эга булмаган объектлар. Уларга ер ва табиий ресурслардан фойдаланиш хукуклари, товар белгилари, савдо маркалари, патентлар, лицензиялар ва хоказолар киради; - капитал цуйилмалар - корхонанинг асосий воситалар курилиши ва харид килиниши учун сарфлаган ва уларнинг тугалланмаганлиги сабабли асосий воситалар таркибига хали кабул килинмаган маблаглари. Масалан, агар корхона бино кураётган булса, барча харажатлар курилиш тугашига кадар капитал куйилмалари таркибида хисобланади; - узоц муддатли молиявий куйилмалар(инвестии,иялар). Уларга бир йилдан ортик муддатга фойдаланиш учун мулжалланган кимматли когозлар (акциялар, облигациялар ва хоказо)ни харид килишга дойр корхона харажатлари киритилади. Бу кимматли когозлар бошка корхоналар фаолиятига маблаглар куйилганидан гувохдик беради ва йиллик даромад (дивиденд) олиш хукукини беради. - узоц муддатли дебиторлик царзлари - бу корхона томонидан бошка юридик ва жисмоний шахсларга берилган тулаш муддати бир йилдан ортик булган карзи (узок муддатли кредит ва узок муддатли ижара). Жорий ёки киска муддатли активларга энг ликвидли маблаглар киради (лотинчадан /деук/ш — суюк, окувчан), чунки улар мажбуриятларни тулаш учун доимо пул маблагларига айланиш циклида булади. Улар таркибига куйидагилар киритилади: - ишлаб чицариш захиралари - бу ишлаб чикариш жараёнида ёки ишлар бажариш ва хизматлар курсатиш пайтида фойдаланиш учун мулжалланган хом ашё, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр махсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёкилги, идишлар, эхтиёт кисмлар, бошка материаллар, инвентар ва хужалик жихозлари; - тугаллаимаган ишлаб чикариш - бу берилган корхонада ишлов бериш ва белгиланган синовларнинг барча боскичларидан утмаган, бутланмаган, шунингдек техника назорати ёки буюртмачи томонидан кабул килинмаган махсулот; - тайёр махсулот - бу берилган корхонада ишлов берилиши тулик тугалланган, стандартлар талаблари ва техник шартларга жавоб берадиган, техника назорати булими томонидан кабул килинган ва тайёр махсулот омборигатопширилган махсулот; - пул маблаглари - бу кассадаги накд пуллар ва талаб килиб олингунга кадар депозитлар, шунингдек хисобкитоб, валюта ва банкнинг бошка хисобваракларидаги маблаглар; - цисца муддатли дебиторлик царзлари — бу корхона томонидан жисмоний ва юридик шахсларга берилган, муддати бир йилдан кам булган карзлар; - цисца муддатли кечиктирилган харажатлар - бу берилган хисобот даврида амалга оширилган, лекин келгуси хисобот даврида келтириладиган харажатлар. Бундай харажатларни келтириш муддати бир йилдан ошмайди. Бухгалтерия хисобида нафакат активларнинг таркиби ва жойлаштирилиши, балки хосил булиш манбаларини куриб чикадиган ва корхона томонидан воситалар нималар хисобига харид килинганлигини курсатадиган курсаткичлар хам акс эттирилиши керак. Улар шунингдек пассивлар деб аталади. Шаклланиш манбалари буйича активлар уз маблаглари (хусусий капитал) хисобига харид килинган активлар ва карз маблаглари (мажбуриятлар) хисобига харид килинган активларга ажратилади. Уз маблаглари манбалари (хусусий капитал) корхонага доимий фойдаланиш учун бириктирилган булиб, унинг хужалик фаолияти жараёнида ошириб борилади. Карз маблаглари (царзга олинган капитал) манбалари корхона тасарруфига муайян муддатга келиб тушади. бу муддат тугаши билан улар мулкдорга фоизи билан ёки фоизсиз кайтарилиши керак. Хусусий капитал таъсисчиларнинг, яъни корхона мулкдорларининг мулки булмиш айнан шу активларни курсатади. Хусусий капитал хужалик юритувчи субъектнинг унинг таъсисчилари олдидаги карзи микдорини курсатади деб таъкидлаш хам мумкин. Бу мажбуриятлар таъсисчилар томонидан корхонани тугатиш (устав капитали) ёки дивидендларни хисоблаш (таксимланмаган фойда) пайтида талаб килинади.
У1 маблаглари манбаларига биргаликда хусусий капитални ташкил этувчи устав, кушилган ва резерв капитали, таксимланмаган фойда, резервлар, максадли тушумлар, дотациялар ва субсидиялар киради. Устав капитали - корхонанинг уз мол-мулкини шакллантиришнинг асосий манбаи. У таъсис хужжатлари билан белгиланган хажмларда унинг фаолиятини таъминлаш учун корхонани яратиш жараёнида асосий воситалар, номоддий активлар ва пул маблаглари куринишида корхона мол-мулкига таъсисчилар кушган улушлари кийматининг йигиндисини курсатади. Ушбу сумма корхона уставида акс эттирилади ва корхона таъсисчилари карори буйича таъсис хужжатларига тегишли узгартишлар киритиш хамда уставни кайтадан руйхатдан утказиш ёки унга кушимчалар киритиш йули билан узгартирилиши мумкин. Кушилган капитал кушимча акциялар чикариш ва уларни номинал кийматдан ортикча нархда сотишдан пайдо буладиган эмиссия даромадларидан иборат. Шунингдек бунда устав капиталини шакллантиришдаги курс фарки хам акс эттирилади. * Резерв капитали конунчилик ва таъсис хужжатларига мувофик соф фойдадан ажратмалар йули билан барпо этилади. Ундан дивидендлар тулашда, ушбу максад учун хисобот йилида фойда булмаганда ёки етарлича булмаганда, хисобот йилидаги корхонанинг кутилмаган зарарлари ва йукотишларида фойдаланилади. Унга юридик ва жисмоний шахслардан текинга олинган мол-мулкнинг киймати хам киритилади. Резерв капитали таркибида кайта бахолаш пайтида шаклланган кийматлар хам хисобга олинади. Тацсимланмаган фойда - даромадлар харажатлардан ошганда пайдо буладиган корхонанинг ижобий молиявий фаолияги натижаси. Резервлар келгуси харажатларни корхонанинг хисобот йилидаги сарфларига бир маромда кушиб бориш максадида ички ресурслар хисобидан яратилади. Уларга даргумон карзлар буйича, ходимларга таътил хакини келгусида тулаш, асосий фондларни таъмирлаш харажатларини коплаш учун ва бошка резервлар киради. Мацсадли тушумлар - бу грантлар ва субсидиялар, яъни хукумат идоралари, юридик ва жисмоний шахслардан максадли молиялаш куринишидаги кайтарилмайдиган тушумлар. Бу маблаглар катъиян белгиланган максадларга сарфлашини керак. Мажбурнятлар берилган корхонанинг бошка юридик ва жисмоний шахслар олдидаги мавжуд кредиторлик карзини акс эттиради. Мажбурнятлар утган даврдаги битимлар ёки утган даврдаги вокеалар натижасидир, яъни корхонада мажбурнятлар хосил булишига олиб келувчи вокеалар содир этилган (пул маблаглари утказилмаган холда иш хаки, турли ажратмалар, соликлар хисобланган, товарлар харид килинган ва бошкалар) булиши керак. Мажбуриятларни тартибга солиш, яъни улар буйича хисоб-китобларни амалга ошириш иктисодий нафларни узида мужассамлагаи иктисодий ресурсларнинг окиб кетишига олиб келади. Кечиктирилган мажбуриятлар - бу жорий даврда хужалик юритиш холатлари ва ходисалари туфайли вужудга келган, лекин келгуси даврлардаги молиявий натижалар тугрисидаги хисоботда тан олинадиган даромадлар. Буларга ижара берувчи томонидан олдиндан олинган ижара тулови, олдиндан чипта сотишдан олинган маблаглар, даврий матбуотга кейинги йил учун обуна тулови ва бошкалар киради. Кредиторлик карт - корхонанинг бошка юридик ёки жисмоний шахсларга карзи, одатда, товар-моддий бойликларни, курсатилаётган хизматларни кабул килиш, олдиндан туловни олиш ва якуний хисоб-китобни амалга ошириш уртасидаги вакт узилишида юзага келади. Кредитор карзи тулов муддати бир йилдан ортик булганда узок муддатли ва тулов муддати бир йилдан кам булганда киска муддатли турларга булинади. Даромадлар - хисобот даврида активларни ошишига ёки мажбуриятларни камайишига олиб келувчи иктисодий нафларнинг ошишидир. Даромадларга махсулот (ишлар ва хизматлар)ни, товарларни ёки бошка активларни сотишдан тушум, олинадиган фоиз ва дивидендлар, ижара тулови, валюта хисобвараклари буйича мусбат курс фарклари, кайтарилмайдиган молиявий ёрдам ва бошкалар киради. Бухгалтерия хисобида даромадлар пул маблаглари утказилган пайтда эмас, балки хакикатдан хам уларга эришилган даврда тан олиниши (акс эттирилиши) лозим. Шу уринда, агар корхонага харидорлардан олдиндан тулов келиб тушса, шу пайт мажбуриятлар пайдо булади, товар ортилган, яъни даромад тан олинган пайтда эса, ушбу мажбуриятлар камаяди. Агар корхона пул олмасдан туриб товарни юклаб жунатса товарни юклаб жунатиш пайтида харидорларни корхона олдида дебиторлик карзи вужудга келади, яъни активлар ошади. Харажатлар - хисобот даврида активларни камайишига ёки мажбуриятларни ошишига олиб келувчи хисобот даври мобайнидаги иктисодий нафнинг камайишидир. Харажатларга махсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чикариш буйича харажатлар, махсулотларни сотиш билан боглик харажатлар, маъмурий ва умумхужалик харажатлари, фоиз ва дивидендларни тулаш буйича харажатлар, ижара хакдарини тулаш билан боглик харажатлар, манфий курс фарклари ва бошка харажатлар киради. Бухгалтерия хисобида даромадлар каби, харажатлар хам пул маблаглари кучирилган даврда эмас, улар хакикатда юзага келган даврда акс эттирилиши лозим. Шу уринда, махсулот ёки товарларни сотиш пайтида улар таннархининг хакикий камайиши акс эттирилади, бу эса активларнинг камайишига олиб келади, шунингдек ёритиш, иситиш, ижара хаки, туланадиган фоизлар каби харажатлар хар бир хисобот даврининг охирида акс эттирилиши лозим, бу эса мажбуриятлар пайдо булишига олиб келади, чунки улар учун туловлар келгуси хисобот даврида амалга оширилади. Маълум бир давр учун корхона фаолияти буйича молиявий натижаларни аниклашда даромад ва харажатлар уртасидаги фарк, яъни фойда ёки зарар аникланади. Фойда - бу даромадларнинг харажатлардан ошишидир, натижада капитал ошиши вужудга келади (мулкдорлар куйилмалари хисобига эмас). Зарар - бу харажатларнинг даромадлардан ошишидир, натижада корхона капитати камайиши вужудга
3.Бухгалтерия баланси тугрисида
Бухгалтерия баланси - пул бахосида ифодаланган ва муайян санага тузилган, мол-мулкни унинг таркиби ва жойлаштирилиши хамда уни шакллантириш манбалари буйича иктисодий гурухлаштириш ва умумлаштириш усулидир. Баланс уз тузилишига кура икки томонли жадвалдан иборат. Мол-мулкнинг таркиби ва жойлаштирилиши келтириладиган чап кием "актив" деб номланади, унг кием мол-мулкни шакллантириш манбаларини акс эттиради ва "пассив" дейилади. Демак, баланснинг чап ва унг кисмларида бир нарса, яъни корхонанинг молмулки, аммо турли гурухланишларда акс эттирилади. Мол-мулкнинг хар бир тури корхонага бирор-бир манба хисобига келиб тушади. Шунинг учун активнинг умумий суммаси пассивнинг умумий суммасига тенг булиши керак (баланс валютаси). Баланс (французчадан balance -тарози) тенглик, мувозанат аломатини англатади. Баланс умумлаштируви объектларни акс эттиришнинг иккиёкдама хусусияти билан тавсифланади, унинг маъноси шундан иборатки, объектлар баланеда икки маротаба курсатилади ва икки жихатдан куриб чикилади. Балансни корхона молиявий холатининг бир зумлик сурати билан таккослаш мумкин. Бухгалтерия баланси корхонанинг хлеобот даври учун молиявий ахволи тугрисидаги ахборотнинг энг мухим манбаи хисобланади. Унинг ёрдамида мол-мулкнинг таркиби ва тузилиши, корхонанинг фойдалилиги ва унинг ликвидлилиги, айланма маблагларининг айланувчанлиги, дебиторлик ва кредиторлик карзларининг холати ва динамикаси аникланади. Манфаатдор фойдаланувчилар бухгалтерия баланси ахборотини урганиб, корхона нималарга эгалик килишидан, унинг салохияти кандайлигидан ва мулкдорлардан олинган мол-мулкдан фойдаланиш кай даражада эканлигидан хабардор буладилар. Бухгалтерия балансидан корхонанинг тулов кобилияти, яъни у узининг жорий (ликвид) маблаглари билан мажбуриятларни коплай олиши ёки унга молиявий кийинчиликлар хавф еолаётгани аникланади. Баланс тенглигини куйидаги тенглама куринишида тасаввур этиш мумкин:
Активлар = Мажбуриятлар + Хусусий капитал
Узбекистан Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги «Молиявий хисобот шакллари ва уларни тулдириш буйича коидаларни тасдиклаш тугрисида»ги 140-сонли буйругига мувофик мулкчилик шаклидан катъи назар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва юридик шахе хисобланган, банк ва сугурта ташкилотларидан ташкари барча корхона ва ташкилотлар ягона шакл буйича баланс тузадилар. Баланснинг актив ва пассиви булимларга. булимлар алохида гурухларга, гурухдар эса баланс моддаларига булинади. Мол-мулкнинг айрим турларини, унинг шаклланиш манбаларини, корхона мажбуриятларини тавсифлайдиган, баланс активи ва пассивининг курсаткичи (сатри) бухгалтерия баланси моддаси деб аталади. Баланс активи икки булимга булинади: узок, муддатли активлар ва жорий активлар. Бухгалтерия балансининг пассиви хам икки булимга булинади: уз маблаглари манбалари ва мажбуриятлар. Пассив моддаларининг мазмунини яхши тушуниб етиш учун пассивда нималар акс эттирилишини эсда тутиш керак. Агар активда мол-мулкнинг аник турлари акс эттирилса, пассивда корхона томонидан олинган ушбу молмулкнинг манбаларини акс эттиради. Корхоналарда хар куни турли хужалик операциялари содир этилади ва уларнинг фаолияти ана шу операциялардан шаклланади. Омборга материаллар келиб тушади, кейин улар ишлаб чикаришга топширилади. Ишлаб чикаришда улардан махсулот тайёрланади ва харидорларга сотилади. Олинган пул маблаглари хисобига корхона материал л арнин г янги партияларини харид килади, уз ходимларига иш хаки тулайди, харид килинган материаллардан янгидан махсулот яратилади ва харидорларга сотилади, шу тарика ишлаб чикариш фаолияти цикли доимо такрорланади. Хар бир хужалик операцияси мол-мулк ёки унинг манбалари таркибида узгаришга олиб келади ёки бир вактнинг узида мол-мулкнинг таркиби хам, мол-мулкни шакллантириш манбалари таркиби хам узгаради. Бунда балансли умумлаштириш усулини куллаш актив якунларининг баланс пассиви якунлари билан тенглиги сакланишини таъминлайди. Бухгалтерия балансига таъсири буйича барча хужалик операцияларини туртта турга булиш мумкин. Бухгалтерия хисоби хисобвараклари ва уларнинг тузилишиБухгалтерия балансида мол-мулкнинг ва уни шакллантириш манбаларининг таркиби даврий равишда акс эттирилади, яъни баланс ой ёки чоракда бир марта тузилади. Лекин хиеобда факат даврий маълумотлар билан чекланиб булмайди, чунки бухгалтерия хисоби ялпи ва узлуксиз булиши керак. Бундай хар кунги ва узлуксиз хисоб бухгалтерия хисоби хисобваракларида амалга оширилади. Хисобвараклар мол-мулк, уни шакллантириш манбалари ва хужалик операцияларининг жорий хисобини юритиш учун мулжалланган. Агар балансни фо госурат, яъни бир зумдаги фотоаппарат тасвирига киёслаш му мкин булса, хисобвараклари и видеокассета ёки видеокамерада суратга олишга киёслаш мумкин. Бухгалтерия .\ucoou х;исобварацлари - мол-мулкни унинг таркиби ва жойлаштирилиши, уни шакллантириш манбалари ва бир турдаги операциялар буйича жорий акс эттириш, гурухлаш ва тезкор назорат килиш усулидир. Хисобвараклар мол-мулкнинг ёки мол-мулк манбаларининг хар бир тури учун хамда бир турдаги хужалик операцияларини акс эттириш учун очилади ва юритилади. Корхоналарда кулланилиши керак булган хисобваракларнинг руйхати конунчилик томонидан Бухгалтерия хисоби хисобвараклар режасида тартибга солинади. Масалан, асосий воситаларнинг харакати билан боглик булган барча операциялар 0110-0199-«Асосий воситалар» хисобваракларида, материаллар кирим-чикими 1010-1090-«Материаллар» хисобваракларида, кассада накд пуллар харакати 5010-5020-«Касса» хисобваракларида юритилади ва хоказо. Ташки куриниши буйича хисобвараклар икки кисмдан иборат булган жадвални билдиради. Хисобваракнинг номи жадвалнинг юкори кисмида ёзилади. Ушбу жадвалда хисобваракнинг чап кисми «дебет» (лотинча debet — карздор), хисобваракнинг унг кисми «кредит» (лотинча credit — ишонади) деб аталади. Пайдо булишининг дастлабки пайтида хисобвараклар карзларни. яъни дебитор ва кредитор карзларни хисобга олиш учун ишлатилган. Бухгалтерия хисобининг ривожланиши билан хисобваракларда нафакат карзлар, балки мол-мулк ва унинг манбаларининг барча турлари хам хисобга олина бошланди, лекин хисобваракнинг чап томони «дебет», унг томони эса «кредит» деб аталиши рамзий равишда сакланиб колди. Хисобваракларда молмулкнииг ва унинг манбаларининг хисобот йили боши ва охиридаги холати акс эттирилади. Ушбу маълумотлар колдик ёки «сальдо» деб аталади. Дебет ва кредитда мол-мулк ёки унинг манбалари таркибидаги купайишлар ёки камайишлар акс эттирилади. Бухгалтерия хлсоби хисобваракларининг ахамияти шундан иборатки, улар бухгалтерия хисобининг асосий услубларидан бири хлсобланиб, иктисодий жихатдан бир турдаги объегглар буйича хужалик операцияларининг тизимга солиниши ва жорий акс эттирилишини таъминлайди ва бошкарувни такомиллаштириш хамда моддий воситалар ва пул маблагларининг сакланишини таъминлаш максадида тезкор ахборот олиш учун ишлатилади. Хисоб элементлари туркумланишига мувофик бухгалтерия хлсоби хисобвараклари доимий (бухгалтерия баланси хисобвараклари) ва вактинчалик (молиявий натижалар тугрисидаги хисобот хисобвараклари) хисобваракдарга ажратилади. Вактинчалик хдсобвараклар шунингдек транзит хисобвараклар деб аталади. Доимий ^исобваракдар - бу бухгалтерия баланси элементлари акс эттириладиган хисобвараклардир. Улар таркибига активларни, мажбуриятларни ва капитални хисобга олувчи хисобвараклар киради. Ушбу хисобваракларда хар бир хисобот даврининг охирида колдик (сальдо) аникланади. Капитал ва мажбуриятларни хясобга олиш учун мулжалланган хисобвараклар пассив хисобвараклар деб аталади. «Устав капитали», «Банкларнинг киска муддатли кредитлари», «Узок муддатли карзлар» ва бошка хисобвараклар пассив хисобваракдарга киради. Актив хисобвараклар дебетида хисобот даврининг боши ва охиридаги колдиклар, шунингдек мол-мулкнинг купайиши билан боглик барча узгаришлар, кредитида - мол-мулкнинг таркибида камайиш билан боглик барча узгаришлар акс этади. Сальдо хисобга олинмаган холда купайиш ва камайишларнинг умумий суммаси айланмалар деб атал
4.молиявий натижалар тугрисида хисобот
Даромадлар, фойдалар, харажатлар ва зарарлар счётлари - бу молиявий натижалар тугрисидаги хисобот счётларидир. Колган счётлар бу бухгалтерия балансининг счётларидир. Даромадлар, фойдалар, харажатлар ва зарарлар счётларинни вактинчалик счётлар деб аташади, чунки улар хисобот даврида булиб утган хужалик операцияларни акс эттириш учун кулланилади ва хар хлсобот даврининг охирида улар ёпшАб колдикка эга булмайди. Ушбу счётлар, шунингдек, транзит счётлар деб аталади ва счётлар режасида "Т" харфи билан ифодаланадиХар бир хисобот даврнинг, одатда хар ойнинг охирида, транзит счётларнинг колдиклари утказилади ва улар ёпилади. Ушбу молиявий натижалар хисобот счётларининг колдикдарини даврий кучириш (тозалаш) ёпилувчи утказмалар оркали амалга оширилади. Ёпилувчи утказмалар икки максадни кузлайди: 1. Соф фойда ёки зарарни таксимланмаган фойдага утказиш; 2. Кейинги хисобот даврни бошлаш учун, хар бир вактинчалик счёт буйича нолга тенг колдикни колдириш. Бухгалтерия баланси (активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал) счётлари даврий равищда ёпилмайди, шунинг учун улар доимий счётлар деб аталади. Доимий счётлар буйича давр охиридаги колдик кейинги даврнинг бошлангич щлдиги сифатида утади. Счётни ёпиш - бу ушбу счёт буйича колдикни утказма оркали бошка ечётга утказиш демак. Масалан, кредит колдигига эга булган счётнинг (даромад счёта сингари) ёпилиши мазкур счётни дебетлаб тегишли счётни кредитлаш оркэли амалга оширилади. Ёпилиш жараёнида кредитли колдик доимо бошка счётни кредитига, дебетли колдик эса бошка счётнинг дебетига утказилади. Ёпилувчи утказмалар хисобот даврнинг охири санасида ёзилади ва Бош китобга киритилади. Барча транзит счётлар 9910 "Якуний молиявий натижа" счётига ёпилади. Ушбу счётнинг дебета ва кредита буйича суммалар бир бири билан таккослапади ва фарк таксимланмаган фойда счётига ёпилади.
Хужжатлаштириш, унинг мохияти ва ахамиятиБухгалтерия хисоби кагьиян хужжатли хисобланади ва у хужжатлар асосида юритилиши керак. Хар кандай хужалик операцияеи бирламчи хужжатлар билан расмийлаштирилади, у хисоб ёзувларини асослаш учун хизмат килади ва юридик далил кучига эгадир. Корхонада хужжатларни расмийлаштириш ва хужжатлар айланишини юритиш «Бухгалтерия хисобидаги хужжатлар ва хужжатлар айланиши тугрисида»ги Низом (УзР АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан руйхатдан утказилган) билан тартибга солинади. Бухгалтерия хужжати - муайян хужалик операциясини амалга ошириш хукукини берадиган ёки унинг хакикатда содир этилганлик холатини тасдиклайдиган ёзма гувохномадир. Хужжатларнинг ахамияти шундан иборатки, улар хисоб ёзувларининг манбалари хисобланади ва хужалик операцияларининг конунийлиги хамда максадга мувофиклигини назорат килиш учун хизмат килади. Мулкнинг бут сакланиши учун курашда хужжатларнинг ахамияти жуда катта. Хужжатлар ёрдамида моддий жавобгар шахслар харакатларининг тугрилиги назорат килинади, улар томонидан кимматликлар ва мол-мул» олиниши хамда берилишининг асослилиги текширилади. Хужжатлаштириш каровсизлик, камомад ва йукотиш. суистеъмол килиш холатларини аниклаш, шунингдек уларнинг олдини олиш имконини беради. Хужжатларнинг юридик ахамияти шундан иборатки, улар корхона билан бошка ташкилотлар ёки шахслар уртасида юзага келадиган низоларни куриб чикиш пайтида гувохнома, далил хисобланади. Улардан хужалик суди идоралари турли даъволар хусусидаги масалаларни хал этиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини текшириш чогида фойдаланадилар. Лекин хужжат барча курсатилган талабларга риоя этилган холда тузилган ва расмийлаштирилган такдирдагина юридик далил кучига эга булади. Хужжатларни уз вактида расмийлаштириш. Бирламчи хужжатлар операция содир этилган пайтда ёки у тугаганидан кейин тузилади. Хужжатларни тузиш тартиби, уларнинг харакати ва бухгалтерия хисобида акс эттириш учун топшириш муддатлари корхонада тасдикланган хужжатлар айланма жадвалига мувофик амалга оширилади. Бирламчи хужжатларни тузувчи ва имзоловчи шахслар уларнинг у3 вактида ва сифатли расмийлаштирилишини, бухгалтерия хисобида акс эттириш учун белгиланган муддатларда топширилишини, шунингдек уларда берилган ахборотнинг ишончлилигини таъминлайдилар. Хужжатни сифатли, равшан ва тулик тулдириш. ХужжатлаР бланклари компьютер ёки ручкада аник, чинакам ва тушунарли тарзда тулдирилади. Ёзувлар учун каламдан фойдаланиш такикланади. Бирламчи хужжатлар ва регистрларда буш колган каторлар устидан чизиб тулдирилади. Уларда олдиндан келишилмаган тузатишларга йул куйилмайди. Тузатилган хатолар хужжатни тузган шахслар имзоси билан тасдикданиб, тузатиш санаси курсатилиши керак. Пул хужжатларида хеч кандай, хатто олдиндан келишилган тузатишларга йул куйилмайди. Купгина бирламчи хужжатлар тасдикланган намунавий унификациялашган шакллар буйича тузилади. Агар хужжат буйича унификациялашган шакл кузда тутилмаган булса, унда куййдаги мажбурий реквизитлар булиши керак: хужжатнинг номи ва раками; корхонанинг номи; хужжатни тузиш санаси ва унинг тузилган манзили; хужалик операциясининг мазмуни; хисоб улчовлари (микдор, сумма); хужалик операцияларини содир этиш ва хужжатни расмийлаштириш учун масъул шахсларнинг имзолари. Имзолар тушунарли булиши керак. Санаб уталган реквизитлар хар бир бухгалтерия хужжатида булиши керак, колган ахборот эса хужжатлаштирилаётган операцияларнинг хусусияти билан белгиланади. Компьютер техникасидан фойдаланиш реквизитлар микдорини камайтириш, уларга ишлов бериш ва уларни тулдириш тезкорлигини ошириш имконини беради. Белгиланган талабларни бузган холда тузилган хужжатлар юридик кучга эга булмайди ва бажарилган операцияларнинг тугрилиги хамда конунийлигининг исботи була олмайди. Бухгалтерия хужжатлари хар доим харакатда булади. Тузилганидан кейин улар бухгалтерияга келиб тушади ва хоказо. Тулдириш ёки олиниш пайтидан бошлаб ижронинг якунланиши ва архивга топширилишига кадар хужжатларнинг харакати хужжатлар айланиши деб аталади. Корхона бухгалтерия хисобидаги хужжатларнинг харакати (тайёрлаш ёки бошка корхоналардан олиш, хисобга кабул килиш, ишлов бериш, архивга топшириш) жадвал билан тартибга солинади. Хужжатлар айланиши жадвалини тузиш ишлари корхона рахбари ёки амалдаги конунчиликка мувофик у белгилаган шахе томониданташкиллаштирилади. Хужжатлар айланиши жадвали корхона рахбари томонидан тасдикланади. Жадвал корхонада энг мувофик хужжатлар айланишини, яъни хар бир хужжат ижро этилиши юзасидан энг мувофик булган ижрочилар сонини, булинмада энг кам муддатда ижро этилиш муддатини кузда тутиши лозим. Хужжатлар айланиши жадвали корхонада барча хисоб ишини яхшилашга, бухгалтерия хисобининг назорат вазифасини кучайтиришга кумакдош булиши лозим. Хужжатлар айланиши жадвали корхонанинг хар бир булинмаси ёки ижрочилари томонидан хужжатларни тузиш, текшириш ва уларга ишлов бериш юзасидан, хар бир ижрочи, уларнинг узаро алокадорлиги ва ижро этиш муддатларини белгилаган холда, бажариладиган ишларга оид чизма ёки ишлар руйхати куринишида расмийлаштирилади. Корхона ходимлари хужжатлар айланиши жадвалига мувофик узларининг фаолият сохасига тааллукли булган хужжатларни тайёрлай^илар ва такдим этадилар. Бунинг учун хар бир ижрочига жадвалдан кучирма такдим этилади. Кучирмада ижрочининг фаолият сохасига тегишли булган хужжатлар, уларни такдим этиш муддати ва корхонанинг кзйси булинмасига такдим этилиши курсатиб утилади. Хужжатлар айланиш жадвалига риоя килиш, шунингдек хужжатларни уз вактида ва сифатли тайёрлаш, бухгалтерия хисоби ва хисоботида акс эттириш учун уз вактида такдим этиш, хужжатларда мавжуд булган маълумотларнинг хакконийлигига ушбу хужжатларни тайёрлаган ва имзо чеккан шахслар масъул хисобланади. Ижрочиларнинг хужжатлар айланиши жадвалига риоя килишлари устидан назоратни корхона рахбари ёки амалдаги конунчиликка мувофик тайинланган шахе олиб боради. Хужжатлар айланишининг умумий боскичлари куйидагилардан иборат: ёзиб тайёрлаш; текшириш ва кабул килиш; ишлов бериш; саклаш. Умумий жараён хужжатлар айланишини имкони борича соддалаштириш ва кискартиришни таъминлаш максадида амалга оширилиши керак. Хужжатлардан иккиламчи фойдаланиш йули билан суиистеъмол килишнинг олдини олиш максадида уларнинг баъзи бирлари тугатилиши лозим булади, бунда «Олинди», «Туланди», «Берилди» ва шунга ухшаш махсус тамгани босиш билан расмийлаштирилади. Бухгалтерияга келиб тушган хужжатлар мохияти, шакли ва арифметик хисоб-китобларнинг тугрилиги буйича текширилади, таксировка килинади ва муайян тартибда гурухданади. Мохцят буйича текширув хужжатлар билан расмийлаштирилган хужалик операцияларининг амалдаги конунчиликка, коидалар, меъёрлар, сметаларга мувофикдигини аниклашдан иборат. Масалан, бунак хисоботларида хдеоб-кнтоб тартибини ва куилик, тураржой, йул харажатлари микдори ва хоказоларни текшириш зарур. Хужжатларни шакл буйича текширув барча реквизитлар, имзолар тулик ва тугри тулдирилганини, матн ва ракамлар тушунарли булишини аниклаш максадини кузлайди. Арифметик текширув деб, хясоб-китоблар, чиккан умумий якунларнинг тугрилигини текширишга айтилади. Таксировка - хужжатларда кайд этилган хужалик операцияларининг пулдаги бахосини белгилашдир. Сунгра хусусияти буйича бир турдаги хужжатлар гурухларга ажратилади, гурухлар буйича якунлар жамгариш кайдиомаларига ёзилади. Ишлов бериш операциялар буйича хисобвараклар корреспонденцияеини белгилаш билан тугалланади. Хисобваракдар корреспонденцияси одатда хужжатларнинг узига куйиб чикилади ёки алохида расмийлаштирилади. Тулик бухгалтерия ишловидан кейин барча хужжатлар тикилади ва саклаш учун жорий архивга топширилади, бу ерда уларнинг бут сакланиши таъминланади. Корхоналарнинг бирламчи хужжатлари, бухгалтерия хисоботлари ва баланслари улар учун белгиланган саклаш муддатлари мобайнида корхона бухгалтериясида сакданади, шундан сунг улар йук килиниши ёки марказий архивга топширилиши керак. Хужжатлар ва бухгалтерия хисоботларини саклаш муддатлари «Бухгалтерия хисоби тугрисида»ги Узбекистан Республикаси Конуни ва архив иши тугрисидаги конун хужжатларига биноан белгиланади. 5.Бухгалтерия хисоби шакллари
Бухгалтерия хисоби шакли - бу узаро богланган хисоб регистрлари тизими ва уларда бухгалтерия хисоби объектларини акс этгиришнинг шаклланган тартибидир. Бухгалтерия хисоби шакли жамлама ва тахлилий хиеоб регистрларининг таркиби ва узаро алокаси, регистр ташки куриниши ва тузилиши шакли, уларда % ужал и к операцияларини кайд этилишининг изчиллиги ва усуллари билан ифодаланади. Хозирги вактда Узбекистон Республикасининг корхоналарида бухгалтерия хисобининг куйидаги шакллари кулланилади: соддалаштирилган; мемориал-ордер; ордер-дафтар; автоматлаштирилган. Барча хужалик операциялари бирламчи хужжатлар асосида хужалик операциялари регистрида куйидаги шакл буйича руйхатга олинади: Мемориал-ордер шакли бирламчи хужжатлар маълумотларини мемориал ордерларда акс эттиришга асосланган. Мемориал ордерлар операциялар бажарилишига караб бевосита бирламчи хужжатлар асосида ёки жамгариш кайдномаларини тузиш йули оркали улар олдиндан гурухдаштирилганидан кейин юритилади Бош дафтар буйича айланмалар руйхатга олиш журналидаги барча мемориал ордерларнинг якуний суммаси билан таккосланади. Сунгра Бош дафтардаги алохида жамлама хисобвараклар буйича айланмалар айланма кайдномаси буйича жойланади. Айланма кайдномаси асосида баланс тузилади. Ордер-дафтар шакли кредит хусусияти буйича тузиладиган ордер-дафтарлардаги маълумотларни жамгариш тамойилига асосланган, яъни журнал-ордерда ой учун бирор-бир хисобварак ёки хисобвараклар гурухининг кредити буйича барча операциялар жамгарилади. Мисол тарикасида «Касса» деб номланган 1-сон ордер-дафтар Шахматли ёзувни куллаш ордер-дафтар шаклига хосдир. Баъзи ордер-дафтарларда жамлама хисоб тахлилий хисоб билан биргаликда юритилади (6-сон ордер-дафтар, 7-еон ордер-дафтар). Ордер-дафтар шаклида Бош дафтар хисобвараклари ёйик тарзда хисобварак дебети буйича айланмаларни ва умумий сумма билан хисобварак кредита буйича айланмани акс эттиради. чунки кредит айланмаларнинг батафсил ёритилиши ордер-дафтарнинг узидаёк берилган.
6. Хисоб-китоб счёти хисоби тартиби Корхоналар уртасида банк оркали хисоб-китоб счёти воситасида кшшнадиган хисоб-китоблар икки шаклда амалга оширилиши мумкин: накдсиз утказишлар йули билан ва накд пулли туловдар куршшшида. Узбекистан Республикаси худудида накд пулсиз хисоб-китобларни амалга ошириш тартиби «У .бекистон Республикаеида накд пулсиз хисоб-китоблар тугрисида»ги Низомда (УзР АВ томонидан 15.04.2002 йилда 1122сон билан руйхатдан утказнлган) белгиланган. Банклар томонидан миллий ва чет эл валютасида банк хисобваракларини очиш, уларни кайта расмийлаштириш хамда ёпиш тартиби Учбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк хисобвараклари тутрисида йурикнома (УзР АВ томонидан 27.04.2009йилда 1948-сон билан руйхатга олинган) билан белгиланади. Ушбу йурикномага мувофик тадбиркорлик фаолияти субъектлари булган резидент юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар хамда дехкон хужаликлари томонидан миллий валютада талаб кили б олингунча депозит хисобваракдари очиш учун банкка куйидаги хужжатлар такдим килинади: а) мазкур Иурикноманинг иловасида келтирилган шаклга мувофик хисобварак очиш тугрясида ариза; б) тижорат фаолияти учун мулжалланган товарларни хориждан олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - яшаш жойи буйича давлат солик хизмати органи томонидан бералган Тижорат фаолияти учун мулжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор давлат руйхатидан утганлиги тугрисидаги гувохнома нусхаси; в) давлат руйхатидан утганлиги тугрисидаги гувохноманинг нусхаси; г) мазкур Иурикноманинг 3-иловаеида келтирилган шаклга мувофик имзолар намуналари ва мухр изи куйилган икки дона варакча; д) тадбиркорлик фаолияти субъектлари булган резидент юридик шахслар томонидан таъсис хужжатлари (таъсис шартномаси, устав) хамда уларга киритилган узгартириш ва кушимчаларнинг нусхалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошка корхоналарнинг таъсис хужжатлари ва уларга киритилган узгартириш ва кушимчаларнинг нотариал тасдикланган нусхалари; е) мижоз номидан пул-хисоб-китоб хужжатларини имзолаш ваколатига эга шахенинг шахсини тасдикловчи хужжати (паспорт ёки уни урнини босадиган хужжат). Шахсини тасдикловчи хужжатнинг асли курсатилгандан сунг, банк томонидан ундан нусха олинади. Юкоридаги хужжатлар банкка такдим этилгандан сунг банк ва кохона уртасида банк хисобвараги шартномаси тузилади. Банк хисобвараги шартномасида банк мижознинг хисоб-китоб счётига келиб тушаётган маблагларни хисоб-китоб счётига кирим килиш ва уни киритиб куйиш, мижознинг хисоб-китоб счётидаги маблагаарни тасарруф этиш борасидаги топширикларини ижро этиш шартлари, бу борадапи мижоз хамда банк хукуклари ва мажбуриятлари, банк хизматлари учун туланиши лозим булган комиссиялар хамда бошка шартлар белгилаб олинади. Накд пуллар банк хисоб-китоб счётидан корхона кассасига мехнатга хак тулаш, нафакапар, касаллик вараклари буйича нафакалар, мукофотлар, хизмат сафари ва хужалик харажатларини тулаш учун чеклар асосида берилади. Ундирувчилар топшириклари буйича маблагларни сузсиз тартибда хисобдан чикариш куйидаги холларда амалга оширилади: - солик идораларининг давлат бюджетига уз вактида туланмаган соликяар ва солик булмаган туловларни ундириш тугрисидаги топшириги буйича; - ижтимоий сугурта жамгармаси идораларининг бокимандаларни ундириш тугрисидаги топшириги буйича. Хисоб-китоб операцияларини утказиш пайтида накдсиз хисоб-китоблар куйидаги шаклларда амалга оширилади: тулов топширикномалари; тулов талабномалари; аккредитивлар; инкассо топширикномалари. Накдсиз хисоб-китоблар банкнинг корпоратив карточкалари буйича хам амалга оширилади. Туловчилар билан маблаг олувчилар уртасидаги хисоб-китоблар шакли шартнома (келишув) билан белгиланади. Корхона счётида пул маблаглари етарлича булмаганда банк у ни 2-сон картотекага утказади ва корхонани уз маблагларини мустакил тасарруф этиш хукукидан махрум килади. Маблагларни хисоб-китоб счётидан хисобдан чикариш ушбу холда конун хужжатлари билан белгиланган кетма-кетликда амалга оширилади. Мустасно холларда маблагларни жуда зарур эхтиёжларга бериш тегишли меъёрий хужжатлар билан белгиланган тартибда амалга оширилади. Вакти-вакти билан (хар купи ёки банк томонидан белгиланган бошка муддатларда) корхона банкдан! хисоб-китоб счётидан кучирма олади. Унда операция мазмуни шартли код билан алмаштирилади. У хисоб-китоб] счёти буйича операциялар амалга оширилганидан кейин берилади. Кучирмага барча тасдикловчи хужжатлар! бириктириб куйилади. Кучирманинг бухгалтерия ишловида банк корхонанинг карздори сифатида амал килаётганини эътиборда тутиш керак, чунки банк пул маблагларини сакдайди ва улардан уз айланмасида фойдаланади. Шу сабаблц' маблаглар колдикдари ва тушумлар шахсий счёт кредита буйича ёзилади, чунки ушбу суммалар банкнинг] корхонадан карзини курсатади. пулларни бериш ва утказиш эса дебет буйича курсатилади, чунки ушбу холда банкнинг карзи камаяди. Демак, банк учун корхонанинг хисоб-китоб счёти - пассив хлсобвараг. Корхона учун эса у актив хисобвараг, шунинг учун бухгалтер ушбу операцияларни 5110-«Хисоб-китоб счёти» хисобварагига тескари тартибда ёзади. Банк кучирмаси бухгалтер томонидан текширилади ва йулакларида корреспонденцияланувчи хлсобвараглар шифри каламда курсатилади. Кучирмага илова килинган хужжатларда ана шу хисобвараглаг курсатилади. Банк кучирмаларида тузатишлар, узгаришлар, устидан чизишларга йул куйилмайди. Валюта счёти буйича операцияларни хисобга олиш тартиби Валюта операцияларининг бухгалтерия хисобини юритиш 22-сонли БХМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг хисоби» (УзР АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан руйхатдан утказилган) ва «Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия хисоби, статистика ва бошка хисоботларда акс эттириш тартиби тугрисида»ги низом (УзР АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан руйхатдан утказилган) билан тартибга солинади. Ушбу Низомга мувофик корхоналар хар ойда баланснинг валюта моддаларини кайта бахолашлари лозим, хусусан: - кассадаги, банкдаги депозит ва ссуда счётларидаги валюта маблаглари, шу жумладан аккредитивларни; - чет эл валютасидаги пул хужжатларини; - чет эл валютасида ифодаланган киска муддатли ва узок муддатли кимматли когозларни; - чет эл валютасида ифодаланган дебиторлик ва кредиторлик карзлари, кредитлар ва заёмларни. Куйидагилар кайта хисобланмайди: - корхона томонидан чет эл валютаси хнсобига харид килинган мол-мулк (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий бойликлар, инвентарь ва хужалик жихозлари); - хужалик юритувчи субъект, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона устав капитали (фонди)нинг хажмлари ва унинг иштирокчилари (таъсисчилари) улушларининг нисбати. Кайта бахолаш Узбекистан Республикаси Марказий банкининг курси буйича хисобот ойининг охирги санасида валюта счётидан кучирмалар асосида, фаркни молиявий фаолият натижаларига киритиш билан амалга оширилади. Хужалик юритувчи субъектлар хар ойда баланснинг валюта моддаларини хисобот ойининг охирги санаси холатига кура Марказий банк курси буйича кайта бахолайди. Баланснинг валюта моддаларини хар ой кайта бахолаш натижасида вужудга келадиган ва илгари тупланган мусбат ва манфий курс фарклари корхонанинг ихтиёрига кура бухгалтерия хлсобида икки хил усул билан акс эттирилиши мумкин: - молиявий-хужалик фаолияти натижасига тугридан-тугри утказиш усули; бунда мусбати - молиявий фаолиятдан олинган даромадларни хисобга олувчи хисобварагларга, маифийси эса - молиявий фаолиятдан курилган зарарларни хисобга олувчи хисобварагларга утказилади; - жамлаш усули; бунда мусбати даставвал кечиктирилган даромадлар, яъни 6230-«Бошка кечиктирилган даромадлар» хисобварагида, манфийси кечиктирилган харажатлар, яъни 3190-«Бошка келгуси давр харажатлари» хисобварагида жамланади ва молиявий-хужалик фаолияти натижаларига куйидаги тартибда хисобдан чикарилади: а) чет эл валютасидаги дебиторлик ва кредиторлик карзлари буйича улар копланиб (ёки хисобдан чикарилиб) боришига караб; б) колган холатларда баланснинг тегишли валюта моддалари билан хужалик операциялари содир этилиб боришига караб. Курс фаркларининг бухгалтерия хисобини юритишни соддалаштириш максадида мое равишда 6230-«Бошка кечиктирилган даромадлар» ва 3190-«Бошка келгуси давр харажатлари» хисобварагларида мавжуд мусбат ва манфий курс фаркларини курс фарки хисобдан чикарилаётган хисобот ойи охирида чет эл валютаси бирлигига тугри келадиган уртача курс фарки буйича хисобдан чикаришга рухсат этилган. Кулланилаётган курс фаркдарини хисобдан чикариш усули албатта хужалик юритувчи субъектнинг хисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим. Молиявий-хужалик фаолияти натижалари буйича хисобдан чикарилган мусбат курс фарки 9540-«Валюталар курелари фаркидан даромадлар» хисобварагининг кредитида акс эттирилади ва даромад (фойда) солиги буйича солик солиш базасини оширади, манфий курс фарки эса 9620 «Валюталар курелари фаркидан зарарлар» хисобварагининг дебетида акс эттирилади ва даромад (фойда) солигини хисоблашда солик солиш базасидан чегирилади.
Download 34.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling