Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия инситути


Download 107 Kb.
bet1/6
Sana11.02.2023
Hajmi107 Kb.
#1189298
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Молия бозори 22



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСИТУТИ



СММ 50-гурух талабаси Рахмонов Сардорнинг
“Молия бозори ва молиявий технологиялар” фанидан

Мустақил таълим топшириқлари


Тошкент – 2023
Мавзу: Фонд биржалари

Режа:



1.Биржалар- уюшган бозор шакли сифатида.
2.Биржаларнинг фаолият килиш механизми
3.Фонд биржаси ва унигнг фаолият килиш механизми..
4.Товар биржаси.
5.Мехнат биржаси ва унинг фаолияти
6.Валюта биржаси
Фойдаланилган адабиётлар
Фонд биржаси – кимматли когозларнинг нисбатан ташкил килинган кисми булиб, у ерда биржа аъзоларининг орага кириши билан олди - сотди битимлари амалга ошади.
Фонд кийматлари – бу биржада сотишга рухсат берилган кимматли когозлар. Биржада кимматли когознинг узи булмаса хам операциялар килинади.
Биринчи биржа 1406 йил Голландиянинг Брюге шахрида ташкил топган. Антиверпен ( 1460), Лион (1462),Тулуза (1469), Амстердам (1530), Париж (1563). Улар олдин хам товар, хам фонд биржаси эди, кейинчалик фонд биржалари ажралиб чикади.
1608 йил Амстердамда 1 чи, хозирги замон нуктаи назаридаги фонд биржаси тузилди. У анча пайтгача дуненинг савдо маркази булиб колди. Хозирги пайтда дунеда фонд биржалари 160 дан ошиб кетди.
Биржа системалари:
а) Моноцентристик, яъни мамлакатда бирта, еки асосан бирта биржа бор ( Англия, Франция, Япония),
б) Полицентристик, яъни кудрати жихатдан бир- бирига якин бир неча ( одатда 2 – 4 та биржа бор. ( Канада, Австралия),
в) Аралаш система, (факат АКШдаги система, аммо Россия хам шу йул билан бормокда) бунда регионларда бир неча кучли биржалар бор, ва жуда кучли марказий ( АКШда Нью-Йорк, Россияда Москва биржаси ) биржа бор. Биржада юзлаб, минглаб ( масалан, Лондон – 2800, Нью-Йорк- 1700) компанияларнигина акцияси котировка килинади, 100 минглаб майда - чуйдалар биржада котировка килинмайди, биржадан ташкаридаги бозорда олди - сотди килинади.
Фонд биржаларининг 2 модели бор:

  1. Англо- америка модели – акцияли жамиятда контроль пакет кичик булгани учун куплаб акциялар сотилади, контроль пакет кулдан - кулга утиш эхтимоли жуда катта.

  2. Гарбий Европа модели – конроль пакети катта, нисбатан кам акция сотилади. Контроль пакет кулдан – кулга утиш эхтимоли кичик.

( Узбекистон учун хам шу модел ривожланса ажаб эмас).
Дуненинг энг катта фонд биржалари: Лондон, Нью-Йорк, Токио, Цюрих,Багам ороллари, Сингапур, Дубай.
Касса операциялари – уни бажариш битим тузилгандан кейин содир булади. (АКШда, дарров тулашидан то 5 кунгача, Японияда 1-14 кун, Швецария – 1-5 кун).
Шошилинч операциялар - спекулятив характерга эга, куп давлатларда такикланган. АКШ, Швецарияда анчагинга ривожланган. Биржа спекулянтлари акция курсининг пасайишига («Айиклар») еки усишига («Букалар») уйнайдилар. Битим одатда ойнинг охирида тузилиши керак. Шундай спекулянтлар булганки, 1 кунда ( 1987 йил Нью-йорк «Кора сешанба» деб ном олган биржа кулашида) 1 млрдга якин бойликни йукотган.
Биржа операцияларини амалга оширишга топширик шаклидаги операциялар булади. Унинг 4 хили бор:

  1. Жорий бозор курси буйича, топширик ( яъни брокер энг кулай моментда операцияни амалга оширади).

2) Лимитли топширик, яъни инвесторга кайси курс маъкул булса курсатилади;
3) Остонали топширик, яъни инвесторга хозирча усаетган, аммо тушиши мумкин булган курснинг минимуми белгилаб куйилади;
4) Қисман ёки бутунлай брокер ихтиерига куйилган топширик.
Биржа курсларини ҳаракатини баҳолаш учун хамма банкларда акциялар курснинг индекси ҳисобланади. Хар бир акция ( облигациянинг) даражавий баҳо индекси биржада котировка килинадиган ушбу тусдаги акциялар курсларининг йигиндиси ва акциялар номиналига бўлинмасидан иборат. Кейинчалик бу даражавий баҳо индекслар умумий биржа индекси ҳисоблаш учун фойдаланилади.



Download 107 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling