Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия инситути


Биржа савдосини амалга ошириш тартиби


Download 107 Kb.
bet5/6
Sana11.02.2023
Hajmi107 Kb.
#1189298
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Молия бозори 22

Биржа савдосини амалга ошириш тартиби. қимматли қоғозлар билан биржа савдоси муайян қоидаларга асосланган ҳолда амалда берилади. Булар қуйидагилардан иборат:

  • биржада қимматли қоғозлар билан олди-сотдини фақат воситачилар бажаради. Уларга жисмоний шахслар ёки банкнинг юридик шахслари, инвестиция компаниялари, брокерлик фирмалари киради. Уларнинг ваколати билан воситачилар (брокерлар, дилерлар) фаолият кўрсатади ва қимматли қоғозларни мижозлардан сотиб олади ёки ўзининг ҳисобидан кейинчалик сотув учун харид қилади;

  • фонд биржасига қимматли қоғозлар олиб келинмайди. Унинг мавжудлиги, сони ва сифатини сотувчининг қўлидаги ҳужжат – сертификат тасдиқлайди;

  • фонд биржасида қимматли қоғозлар исталган миқдорда сотилмайди. Савдо бу ерда лот (туп)лар, яъни биржадаги бир контракт ёки миқдор ва сифат жиҳатидан стандарт тупи бўйича амалга оширилади. қисқаси, фонд биржаси:

  • бу улгуржи савдо шаклидир;

  • фонд биржасида фақатгина котировка рўйхати («варағ»)да қайд қилинган қимматли қоғозгина сотилади. қимматли қоғозларни мазкур рўхатга киритиш яъни биржага қўйиш листинг деб аталади;

  • баҳо фонд биржасида очиқдан очиқ ўрнатилади. Улар тўғрисидаги ахборот заларидаги таблоларда эълон қилиниб турилади. Биржа операцияларининг қатнашчилари учун шароит бир хил бўлиб, улар биржада қабул қилинган тўғрилик ва уюшқоқлик қоидасига бўйсунадилар.

Шундай қилиб, биржада уч томон қатнашади; бир томонда биржада ўзининг қимматли қоғозлари билан савдо қилишга вақти йўқ ёки умуман бу иш билан шуғулланиш истаги бўлмаганлар, яъни эмитент ва тадбиркорлар, иккинчи томонда эса муайян ҳақ эвазига шу қимматли қоғозларни сотишни зиммасига олувчи брокерлар. Ва ниҳоят, қимматли қоғозларга муҳтож компаниялар ва хусусий шахслар. Ҳар уччала томоннинг манфаати бирлаштирувчи жой – бу фонд биржасидир.
Бундай олиб қарасак, биржа қимматли қоғозларни сотмайди ҳам, сотиб олмайди ҳам. Фақат улгуржи савдо қоида ва тартибларини ишлаб чиқади, савдо-сотиқ учун шароит яратиб беради. Шу нуқтаи назардан, биржа – бу энг аввало савдо зали. У ерда брокерлар қимматли қоғозларнинг олди-сотдиси бўйича буюртмаларни бажаради. Биржаларда ўзининг брокерларига эга бўлиш учун инвестиция институтлари биржада аъзолик ҳуқуқини берувчи инвестиция институтлари биржада аъзолик ҳуқуқини берувчи «ўрин»ни сотиб олишлари лозим. Шундагина брокерлар қимматли қоғозлар бўйича операцияларни бажариш имкониятига эга бўладилар.
«Ўрин» - бу эгаси учун товар ҳисобланади, эгаси уни сотиши ҳам мумкин. Лекин шундай сўнг у биржада ишлаш ҳуқуқини йўқотади. Биржа олди-сотдисида инвестор ташаббускор бўлиб ҳисобланади.
У брокер компаниясига (телефон орқали ёки бевосита учрашувда) ўзининг буюртмаси ва шартларини баён қилади. Бу ерда асосан учта шарт тўғрисида сўз юритилади:
- қимматли қоғозларнинг баҳоси;
- қимматли қоғозларнинг сони;
- буюуртманинг бажарилиш муддати.
Мижозларнинг топшириғи (буюртмаси) шартнома кўринишида расмийлаштирилади. Унда брокерлик ҳақи ҳам кўрсатилган бўлади. Шундан сўнг брокерлик фирмасининг вакили шартномани бевосита буюртмани бажарувчи брокерга топширади. Буюртма бажарилиши биланоқ олди-сотди операцияси биржада қайд қилинади ва мижозга бу ҳақда ҳисоб счетини тақдим этиш тўғрисидаги маълумотномани юборади.

Download 107 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling