11-мавзу: гидромашиналар ҳАҚида умумий тушунчалар
Download 385.97 Kb. Pdf ko'rish
|
11-M.
- Bu sahifa navigatsiya:
- ГИДРОМАШИНАЛАР
- Гидромашиналарни машинасозликда тутган ўрни
РЕЖА: 1. Гидромашиналарни машинасозликда тутган ўрни. 2. Гидромашиналарнинг турлари. 3. Динамик ва ҳажмий насосларнинг ишлаш принциплари. 4. Насосларнинг асосий кўрсаткичлари. 5. Марказдан қочма насослар. 6. Насос ва турбиналар учун Эйлер тенгламаси. 7. Насоснинг назарий босими. 8. Марказдан қочма насослар характеристикалари. ГИДРОМАШИНАЛАР Ҳозирги замон суғориш системасини қишлоқ хўжалиги саноатини ва техниканинг бир қанча соҳаларини насослар, компрессорлар, гидроузатмалар ва бошқа гидромашиналарсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Гидромашиналар–механик ҳаракатни суюқликнинг ҳаракатига ёки суюқликнинг ҳаракатини механик ҳаракатга айлантириб берувчи қурилмадир. Гидромашиналарнинг юритмалар деб аталувчи турларида эса механик ҳаракат аввал суюқликнинг ҳаракатига айлантирилиб, сўнгра яна механик ҳаракатга айлантирилади. Гидромашиналарда ҳаракатланувчи турли иш қисмлари ёрдамида суюқликларга энергия берилади ва бу энергиядан турли мақсадларда фойдаланилади ёки суюқлик энергияси бошқа механизмларнинг иш қисмларини ҳаракатга келтиради Гидромашиналарни машинасозликда тутган ўрни Инсоният тарихида суюқлик ҳаракатини механик ҳаракатга айлантириб берувчи биринчи қурилма чархпалак бўлиб, унинг Ўрта Осиё, Хиндистон, Хитой ва Мисрда бундан уч минг йил аввал суғориш ишларида, тегирмонларда қўлланилганлиги маълум. Биринчи насос поршенли насос бўлиб, инсон ёки ҳайвон кучи билан ҳаракатга келтирилган. Бу машиналар Россияда қадимдан маълум эди. М.В. Ломоносов ўз асарларида чуқур шахталардан сувни тортиб олишда фойдаланиш мақсадида насосларни тузилиши ва конструкцияларини келтирган. У бир қанча қурилмаларни чархпалак ёрдамида ҳаракатга келтириш усуллари устида ишлади амалда жорий этди. ХVIII–аср ўрталарда гидравлик қурилмалардан фойдаланувчи заводлар Уралнинг ўзида 150 дан ортиқ эди. Пользунов томонидан кашф қилинган буғ машинаси поршенли насосларни ҳаракатга келтириш учун асос бўлди. Л.Эйлер ўзининг машҳур парракли гидромашиналар назариясини яратди ва парракли гидромашиналарнинг ишини характерловчи муҳим муносабатларни олди. Бу маносабатлар 1835 йил А.А Саблуков марказдан қочма насосни кашф этгандан кейин, гидравлик турбиналар ва марказдан қочма насосларни лойиҳалашда муҳим ўрин тутди. Гидромашиналар каби гидроузатмаларнинг ҳам айрим қисмлари қадим замонлардан қўлланиб келинган, лекин уларнинг ҳозирги замон тушунчасида қўлланилиши яқин вақтларда бошланди. 1888 йил Россияда металлургия заводи инженерлари гидроузатмалардан фойдаланганликлари маълум. 1907 йилдан бошлаб денгиз флотида (гидротрансформатор ва гидромуфталар) қўлланила бошлади. Ватанимиз тоғ саноатида 1950 йилдан бошлаб гидромашиналар ва гидроузатмалар саноатда қўлланиши жуда тез тараққий қила бошлади. Ҳозирги кунда бу қурилмалардан пахта териш машиналари, тракторлар, бульдозерлар, турли автомобиллар ва бошқа механизмларда кенг қўлланилмокда. Гидравлика ва гидромашиналар тараққиётининг истиқболлари янада қувватлироқ ва фойдали иш коэффициенти юқорирок насослар, турбиналар ва гидроузатмалар яратиш ва уларни амалда жорий этиш билан боғлиқ бўлади. Download 385.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling